Илмнинг фазилати

Ислом – илм-маърифат дини. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган дастлабки оятларда ўқишга буюрилишнинг ўзи ҳам бунинг ёрқин далилидир. Аллоҳ таоло илмни Қиёмат кунига қадар бандалар учун маърифатга эришиш, ҳақиқатни топиш, икки дунё саодатига эришиш воситаси қилди. Буни теран англаган улуғ аждодларимиз илмда улкан муваффақиятларга эришдилар, асрлар мобайнида нафақат диний, балки дунёвий илмларда инсониятга устозлик қилдилар. Бу борада Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Мирзо Улуғбек, Беруний, Муҳаммад Фарғоний, Абу Али ибн Сино каби уламолар меъросини ёдга олиш кифоя. Мусулмон уммати бугунги кунга қадар ушбу илм уммонидан баҳра олиб келмоқда.Жоҳилликдан маърифат сари интилиш бу динимиз кўрсатмасидир. Қуръони каримда ҳам мусулмонлар барча нарсанинг ҳақиқатини билиш учун доимо илм пайида бўлишга чақирилади:яъни: «…“Роббим, илмимни зиёда қилгин”, дегин» (Тоҳа сураси, 114-оят).Ислом дини мусулмонларга тараққиёт йўлида юришни фарз қилган, кишиларни илмга ундаган. Чунки инсон шахсиятини илмдан бошқа нарса тўғри йўлга сола олмайди, тараққиётга ҳам эриштира олмайди. Илмга қизиқтириш борасида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:яъни: «Ким илм талаб қилиш йўлига юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Фаришталар толиби илмни қилаётган ишидан рози бўлган ҳолларида қанотларини ёзадилар. Олимга осмондагилар, ердагилар, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтишади. Олимнинг обиддан фазли худди ойнинг бошқа юлдузларданфазлига ўхшайди. Олимлар анбиёларнинг меросхўрларидир. Анбиёлар динор ҳам,дирҳам ҳам мерос қолдирмаганлар. Улар илмни мерос қолдирганлар, холос. Кимўшани олса, улуғ насибани олибди» (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятқилишган).Бошқа бир ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундайдеганлар:яъни: «Ким илм талабида йўлга чиқса, токи қайтиб кeлгунича Аллоҳ йўлидадир»(Имом Термизий ривояти).Шунинг учун ҳам кўпчилик уламоларимиз пок ният ва ихлос билан илм излаш ваилм йўлида ҳаракат қилиш динимиздаги нафл ибодатлардан афзал эканинитаъкидлаганлар.Абдуллоҳ Ибн Муборак айтадилар: “Илм ўрганмасдан туриб улуғликка интилганкишига ҳайронман”.Ҳакимлардан бири айтади: “Мен икки кишига ачинганчалик бошқа ҳеч кимгаачинмаганман: Илмни тушунмасдан туриб ўрганган кишига ҳамда илмнинг муҳимлигинитушуниб, уни ўрганмаган кишига”.Имом Шофиъий (роҳматуллоҳи алайҳи): “Агар дунёда азиз бўлишни истасанг, илмўрган. Агар охиратда шараф топишни истасанг, илм ўрган. Агар ҳар иккисига эришишникўзласанг, илм ўрган”, деганларДарҳақиқат, агар биз ҳақиқий тараққиётга эришмоқчи бўлсак, дунёнинг пешқадамхалқлари сафига қўшилмоқчи бўлсак, илмга бўлган бугунги муносабатимизни Исломтаълимотлари асосида тамоман ўзлаштиришимиз лозим. Ҳадиси шарифларда Расулуллоҳсаллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:яъни: “Ҳикматли калима мўминнинг йўқотган нарсасидир. Уни қаерда топса ҳам олишга ҳақлидир” (Имом Термизий ва Имом Ибн Можа ривоятлари).Ушбу ҳадисда ҳар қандай фойдали илм, гарчи бир калима бўлса ҳам мўмин-мусулмон киши учун ҳудди йўқотиб қўйиб, излаб юрган қадрли буюмига ўхшатилмоқда. Уни қаерда топсак ҳам бошқалардан кўра ўзимиз ҳақли эканимизни билишимиз керак.Барчамиз ёш авлод таълим-тарбияси борасидаги давлатимиз олиб бораётган изчил ислоҳотларни амалга оширишда ўзаро ҳамжиҳатлик руҳида саъю-ҳаракат қилсак, бу борадаги дунёқараш ва тасаввурларни тубдан ўзгартирсак, кўзланган мақсад ва натижаларга эришамиз. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади:яъни: “…Албатта, бирор қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларни ўзгартирмас…” (Раъд сураси, 11-оят)Дунёда илм-фан шиддат билан ривожланмоқда, ҳар куни кашфиётлар қилинмоқда. Лекин шу кашфиётларнинг қанча қисми мусулмонлар ҳиссасига тўғри келмоқда? Афсуски, бу нисбат жуда кам бўлиб, бизни огоҳликка, илм-фан билан жиддийроқ шуғулланишга ундайди. Тарихда мусулмон олимлари дунё халқларига кўплаб кашфиётларни тақдим этганлар. Кашфиётларнинг кўпи аниқ фанларга тўғри келган, яъни математика, геометрия, астрономия, физика, кимё ҳамда тиббиёт фанлари ривожланган.Бугунги кун ёшларига жуда кўп имкониятлар яратиб берилганига қарамай баъзи ёшларимиз бу имкониятлардан оқилона ва тўғри фойдаланишмаяпти. Ваҳолангки, ёшлик даврида вақтнинг қадрига ётиш, ундан унумли фойдаланиш лозим. Ҳасанул Басрий раҳматуллоҳи алайҳ:яъни: «Ёшликда ўрганилган илм тошга ўйилган нақш кабидир”, – деганлар.Буюк тобеинлардан Алқама ибн Қайс раҳматуллоҳи алайҳ: “Ёш йигитлик давримда нимани ёдлаган бўлсам, гўё унга (ёдлаган нарсамга) вараққа қарагандай бўламан”. Яъни ёшликда ўрганган илмим шунчалик қалбимда ўрнашдики, уни бирор бир ёзилган қоғоздан ўқигандек айтишим мумкиин”, дер эканлар.Шунингдек, баъзи оилаларда фарзанд тарбияси тўлиғича телевизор ёки телефон воситаларига топшириб қўйилган. Ҳар бир ота болалари тарбияси учун жавобгар эканини унутмаслигимиз ва охиратда бу ҳақда айнан ота сўралишини ёдимиздан чиқармаслигимиз керак. Маълумки, динимизда илмни диний ва дунёвийга ажратилмайди. Қадимда ота-боболаримиз бу қоидага амал қилганларидан уларнинг ичидан Абу Райҳон Беруний, Аҳмад Фарғоний, Муҳаммад Хоразмий, Ибн Сино ва Улуғбек каби қомусий олимлар етишиб чиққан. Улар ҳам диний ҳам дунёвий илмларда пешқадам бўлганлар.Ҳар қандай ёмонлик ва разолат ортида илмсизлик ва жаҳолат ётади. Шунинг учун ҳам жамиятнинг олимлари, зиёлилари, айниқса, ота-оналар миллатнинг маънавий дунёси қашшоқланмаслиги, ахлоқи бузилмаслиги, сохта ва бузғунчи эътиқодлар ва маданиятлар таъсирига тушиб қолмаслигига масъулдирлар.Фарзандларимизга мактабга бориб таълим олиш ҳам ибодат эканини етказишимиз керак. Ёшларнинг мактабда берилаётган дарсларни пухта ўзлаштиришларига алоҳида эътибор қаратиш ҳар бир ота-она ва устозларнинг масъулиятидир. Уларни ўз ҳолларигаташлаб қўйиб, қаерда юргани, кимлар билан ўртоқлашаётгани, нималарга қизиқаётганидан огоҳ бўлмасликнинг оқибати аянчли бўлади.

 

Б.Сирожов

Урганч шаҳар “Кўзли ота” масжиди имом ноиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *