Оилавий ажримларга бефарқ бўлмайлик!

Биз яшаб турган хаётимизнинг бир қисмини аёллар ташкил қилади от. Бу хусусда пайғамбаримиз (сав)дан ривоят қилинган хадисда: “Аёллар эркакларнинг ажралмас бир қисмидир”.  Чунки улар сабабли дунёмиз зийнати ва жаннат райхонлари бўлган ширин-шакар фарзандлар дунёга келади. Шу билан бирга бошланғич таълим-тарбияни фарзандларимиз оила аталмиш муқаддас гўшада ота-оналаридан оладилар.

Оила жамиятнинг бошланғич бўғини хисобланади. Оила тинч бўлса-жамият тинч ва осойишта бўлади. Афсуски, сўнгги йилларда оилавий ажримлар кўпайиб бормоқда. Бунинг оқибатида эрсиз аёллар ва бўйдоқ эркаклар кўпайиб бормоқда. Бу холат жамиятга зарар келтириб чиқаради ва хаёсизлик ва фахш ишлар кўпайишига олиб келади. Бегунох норасида болалар етим бўлиб ота ёки она тарбиясидан бебахра қолишади. Эрсиз аёллар эса ноқонуний тарзда иккинчи ёки учинчи хотин бўлишга ҳам рози бўлишади. Фарзандлар эса ота-она орасида сарсон-саргардон холда тарбиясиз бўлиб вояга етишади. Баъзан эса ота-онаси бўла туриб фарзанд хар иккисининг уйига сиғмай қолади ва меҳрибонлик уйларига топшириш холатлари ҳам кузатилмоқда. Оилавий ажримларнинг бундан ташқари ҳам бир қанча зарарлари мавжуд.Хозирги кунда кўплаб оилавий ажримлар сабаби ўрганилганда оилавий ажримларга сабаб бўлаётган омиллар сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин бўлади;Қайноналарнинг ўта даражада талабчанлиги,Ёшларнинг оилага енгил қараётгани,Сабрсизлик,

Куёв-келин ўз масъулияти ва вазифаларини яхши тушунмаслиги ва билмаслиги,

Келиннинг енгил ўйлаб, фарзандли бўлгандан сўнг куёвни алиментга бериб ўзи хохлаган ишини қилиб юравераман деган хом хаёллари, каби.

Юқорида келтириб ўтилган холатлар айрим ажримлардан олинган мисоллар эди. Шундан хулоса чиқарган холда ҳар биримиз оила мустахкамлиги, уни асраб-авайлашлик учун хамда оилавий ажримларни кескин камайтиришда оилада эр ва хотин муносабатлари, уларнинг бурч ва вазифаларини тўла тўкис билишимиз ва унга амал қилишимиз, ёш оилаларга кўплаб насихат қилишимиз керак бўлади. Оилавий ажримларни олдини олишда махалла раислари, профилактика инспекторлари, яраштириш комиссияси аъзолари, отинойилар хамкорликда иш олиб борсак анча юқори самарага эришамиз деган умиддамиз.

Аллоҳ таолодан оила, фарзанд ва жамият олдида катта масъулият сохиби бўлган барча хотин-қизларимизга мустахкам сихат-саломатлик беришини ва икки дунё саодатига мушарраф этишини сўраб, дуолар қиламиз.

А.Абдушарипов

Янгиариқ тумани «Шайх Жалоладдин Румий» масжиди имом ноиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *