Иқтисодий масала ҳар бир жамиятда муҳим ўрин тутади. Шунинг учун исломда бу масалага алоҳида эътибор берилган. Аввало мол мулкка рағбат инсоннинг асл табиятида мавжудлиги Аллоҳ таолонинг каломи қуръони каримда ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида кўп бора таъкидланган. Ислом шариати молни муҳофаза қилиш мақсадида бировниг молини ботил йўл билан ейишни ҳаром қилди. Аллоҳ таоло Нисо сурасида шундай марҳамат қилади”-Эй иймон келтирганлар,бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг”(29-оят)
Бировнинг молини ботил йўл билан ейишга рибо, қимор, порахўрлик, алдамчилик, нархни сунъий равишда кўтариш, ўғирлик, товламачилик ва бошқалар киради. Биз бугун буларнинг орасидан эътиборимизни қаратадиган масала пора тўғрисидадир.
Пора араб тилида “ришва” деб аталади, шаръий истилоҳда эса ”Пора-хақни йуққа чиқариш ва ботилни юзага чиқариш учун бериладиган нарсадир”. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоху анҳудан ривоят қилинади “Расулуллох солаллоҳу алайҳи васаллам;
«Пора берувчига ва пора олувчига Аллоҳнинг лаънати бўлсин”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икковларини ҳам ушбу ҳаром ишни қилганлари учун лаънатламоқдалар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг лаънатлари жуда оғир жазодир. Чунки лаънат бировни Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишини сўрашдир», дедилар
Аллоҳнинг маҳбуб Расули Аллоҳдан сўраган нарсаси булмай қолмаслиги ҳаммага маълум.
Мазкур пора савдоси жаҳон мамлакатларини ўйлантириб турган катта муаммолардан биридир. Пора муомаласи барча динларда гуноҳ ҳисобланади.
Икки олам саййиди Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам порадан қаттиқ қайтарганлар. “Пора берувчи хам, олувчи хам, ўртада турувчи хам жаҳаннамга ташланади” -дедилар.
Порахўрлик жамият барқарорлигининг муҳим асоси бўлган адолатнинг йўқолишига олиб боради. Пора воситасида нохақлик ҳақ мақомига чиқиши боис жамият пароканда бўлади. Мамалакатимиз мустаҳкамлиги, ривожи ва гуллаб яшнашини, охирати обод бўлишини истаган ҳар-бир фуқаро пора олиш ва бериш иллатидан холос бўлиши керак.
Имом Заҳабий шундай деганлар “Эй инсон сен ер юзига йиғлаб келдинг ота-онанг сени хурсанд бўлиб кутиб олдилар, Эй инсон энди сен бу дунёдан кетмасингдан олдин жамият, халқ, дин, давлат, ота-она ва фарзандлар олдидаги бурчларингни мукаммал адо қилиб қўйгинки, кетар чоғингда қандай инсон эди-я деб орқангдан йиғлаб қолсинлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳукмда пора берувчини ва пора олувчини лаънатладилар».Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий саҳиҳ санад ила ривоят қилган. Кўриниб турибдики, бу ҳолатда пора берувчи ҳам, пора олувчи ҳам ноҳақ иш қилмоқда, бировнинг ҳаққига хиёнат қилиб ўз фойдасини кўзламоқда. Ушбу ҳаром ишни қилганлари учун Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам икковларини ҳам лаънатламоқдалар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг лаънатлари жуда оғир жазодир. Чунки, лаънат бировнинг Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишини сўрашдир. Аллоҳнинг маҳбуб Расули Аллоҳдан сўраган нарса бўлмай қолмаслиги ҳаммага маълум.Одатда пора олувчини қоралаш маъносида кўп гапирамизу, пора берувчи тўғрисида гапирмаймиз. Ҳолбуки, ушбу ҳадиси шарифди пора берувчи олдин зикр қилинмоқда. Чунки, пора деб номланган иқтисодий, ахлоқий, ижтимоий жиноятни бошловчи пора берувчидир. Бошқа ҳолларда кўпроқ тамаъ қилгани учун пора берувчи мажбур бўлиб берганини этиборга олганга ўхшаб кўринамиз. Аммо ўша «мажбур» бўлиш ҳам икки хил бўлади. Бу ҳолда пора берувчини қандоқ қилиб узрли дея олишимиз мумкин? Ҳеч мумкин эмас. Ундоқ пора берувчи пора олувчига қўшилиб лаънатга дучор бўлишида ҳеч шубҳа йўқ. Иккинчи ҳолатда пора берувчи порахўрнинг тамаси туфайли ўз ҳаққига эришиш учун пора беради. Ушбу масалада келган бошқа ҳадиси шарифда учунчи бир шахс-пора берувчи билан пора олувчи ўртасида турган воситачи ҳам лаънатланган.Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган ҳадиси шарифда: «Аллоҳ пора берувчини, пора берувчини ва икковлари ўртасида юрувчи порасини лаънатласин», дейилган. Порахўрлик қанчалик ёмон иллат эканини ҳамма яхши билади. Ҳаммадан ҳам кўра бу ишнинг ёмонлигини мусулмонлар яхши биладилар. Чунки, бу иш улар учун нафақат бу дунёга, балки, охиратга ҳам тегишли масаладир. Аммо, минг афсуслар бўлсинким, кўпгина жамиятларда инсонлар порахўрлик балосидан жафо чекмоқдалар. Инсонлар бу балодан қутилишлари учун Аллоҳнинг бекамикўст, мукаммал дини Исломга юзланишлари лозим. Ана шундагина бошқа кўплаб муаммолар қатори порахўрлик муаммоси ҳам тугаб битади, иншааллоҳ.
Х.Матяқубов
Шовот тумани “Юсуф Хамадоний” масжиди имом-хатиби