1 октябрь — «Устоз ва мураббийлар куни»

                   Мехр нури ёгар доим юзингиздан устозлар,

                  Юрсам дейман бу табаррук изингиздан устозлар

Устоз –бу улуғ ном, устоз деган сўз- бу билим чироғи. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Одамзодни яратибдики, Устоз ва шогирд анъаналари давом қилиб келмокда.

Ўтган  Устозларимиздан араб грамматикасига асос солган устоз Замахшарий, Устоз Фахриддин ар-Розий, Беруний, Агахий, Мирзо Улугбек, Захриддин Мухаммад Бобур, Ал-Бухорий, Ғазнавий, Феруз ,Увайсий, Абдулла Қодирий, Мир Алишер Навоий, Аваз Ўтар, Зулфия Нодирабегим каби шундай буюк олим ва олима  устозларимиз борлигидан фахрланиб юрсак арзийдиган асарлари ғазаллари, рубоийлари ҳозирги давримизда мактаб ва ўқув юрт масканларида қўлланма асосида фойдаланиб келинмоқда. Шу боис бу устозларимизни бутун жахон танийди, Устоз-бу иккинчи ота-онамиз деб айтсак муболаға бўлмайди.

Президентимиз Шавкат.Мирзиёевни айтганидек: — Устоз ва шогирд анъаналарини давом қилдириш, кучлидан кучли илмли билимли кадрларни тайёрлаш, саводсизликни йўқотиб, Мустақил Ватанимизга билимдон кадрларни, оқила билим эгаларини тайёрлаб етиштиришда Устозларимизнинг самарали хизматлари  чексиз албатта, улар буни ўз вазифалари –бурчлари деб биладилар ва  таълим тарбия сохасида харакат қилиш хар бир Янги Ўзбекистонда яшаб келаётган фуқароларнинг бурчидир.

Келажагимиз Ёшлар қўлида экан, Уларни хар томонлама етук кадр бўлиб етишишлари учун, Янги Ўзбекистонимизнинг гуллаб яшнаши учун Президентимиз ташаббуслари билан бир қанча билим юртлари, Президент мактаблари, Гимназиялар ва Университетлар ўқув курслари ташкил қилинмоқда.

Янги Ўзбекистонни барпо қилиш. Юртимиз равнақи йўлида ўз хизматларини аямасдан ёшларимизга йўл йўрқилар кўрсатган Улуғ Устозлар тўғрисида  қанчаллик сўзласак мақтасак хам оз. Халқимиз бежиз айтмаган:-“Бешикдан то қабргача илм изла”деб, илм билим ила инсон хаётда ўрнини топур, илм билан дунё кезар, илм билан Олим- олима бўлур, илм ила дунёни тебратур , илм ила Қори Қуръон Тақводор инсон бўлур ва илм бирла оламни таниймиз, Ватан туйгусини хис қиламиз, Буюк шоиримиз Абдулла Орипов айтганидек:-“Кўпчилик бўлсак, Бир хикматга айлантиради”  “Оилада фарзанд тарбияси” номли китобда келтирилишича: Пайғамбаримиз саллоллуху алайҳи васаллам: — “Илм талаб қилиш барча мусулмон ва аёлга фарз” деб марҳамат қилганлар “Илм –иймонга етаклайди. Абу Дардо(р.а) айтади:-“ Бир масъалани ўрганмоғим менга кечаси туриб ибодат қилишдан яхшироқдир”     — деганлар.

Саид ибн Мусаййаб Абу Саид Худрийдан, у зот(р.а) Пайғамбаримиз саллоллуху алайҳи васаллам ривоят қилади.Сарвари олам (саллоллуҳу алайҳи васаллам) айтдилар –“Ер юзидаги амаллар”нинг афзали учтадир:-

1.Илм олиш,  2-жахд, 3-касб қилиш. Чунки илм толиби- Аллохнинг хабиби Ғозий — Аллоҳнинг авлиёси      Касб қилувчи- Аллоҳнинг дўстидур. Хасан Басрий(р.а)айтади:- Илм олишни Аллоҳ йўлида жиход қилишдан афзал “-деб биламан. Ха, илм  Аллоҳ йўлида жиход қилишдан афзалдир. Ким уйидан илмнинг талабида чиқса, уни малоикалар қанотлари билан ўраб оладиканлар.

Демак илм  билим олишда Пайғамбарларимиз, уламою фузалоларимиз ҳам олимлар билан бир соат суҳбатлашган инсонни эъзозлаганлар. Зеро хар бир инсон Устозларимизни ўргатган илмлари асосида Дунёни кезиб, шу илм орқали ўз хаёт тарзини қуради ва хаётдан бахра олиб яшайди. Яшнаб кетаётган Мустақил Ўзбекистонимизда илмли ва зехнли Устозларимиз кўпаяверсин! Ха,Устозлар ҳақида қанчалик илиқ мақтовли сўзлар айтсак оз. Байрамингиз қутлуғ бўлсин азиз У С Т О З Л А Р ! ! !

Р.Мадримова

Хива шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *