«Жиҳод» ниқобидаги бузғунчилик

   Бугунги кунда қулоққа чалинганда кишини сескантириб юборадиган тушунчага айланган «жиҳод» сўзининг аслида ислом эътикодида кандай ахамият касб этишини Ахли сунна вакиллари каторида бошқа бидъатчи гурух аъзолари хам узларича талкин килишга харакат килганлар. Ачинарли булишига қарамасдан бугунги кунда бу тушунчани нечогли тўғри изохланишини ва татбик килиниши жамиятдаги мусулмон булмаган шахсларнинг ислом хакидаги карашлари шаклланишининг асосий негизига айланиб бормокда. Шунинг учун бу тушунчани кенгрок ўрганиш, турли шубхали фикрларга бархам беришига хизмат қилиши мумкин.

   Луғатда «жиҳод», сўз ёки харакатга бор куч ва тоқатини сарфлашни билдиради. Жиҳод фарзи кифоя амал хисобланиб, уни мусулмонлардан етарлича одам бажарса, бошқалардан сокит бўлади. Олимлар фарзи кифоялигига далил килиб Қуръондан: «Мўминлар ёппасига (жангга) чиқишлари шарт эмас. Уларнинг хар бир гурухидан бир тоифа чиқмайдими?! (Қолганлари Пайғамбардан) динни ўрганиб, қавмлари уларга (жангдан) қайтиб келгач, (гуноҳдан) сақланишлари учун уларни огоҳлантирмайдиларми?!» (Тавба, 122- оят) оят келтирадилар.

   Абу Мухаммад Абдуллох ибн Ахмад ибн Кудома узининг «ал – Мугний» китобида Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдига бир киши келиб, жанг килиш жиходига чикишни рухсат сураганда: «Ота – онанг тирикми?» Рухсат сурагани келган киши: «Ха» деб жавоб берди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам «Унда уларнинг хизматида бўлишда жиҳод қилгин» (Имом Бухорий) деб жавоб берган хадисларини шархлар экан: «Масала шундаки, мусулмон булган ота –онани хизматида булиш «фарзи айн», жанг килиш эса «фарзи кифоя». Фарзи айнни бажариш биринчи уринда туради» дейди.

   Демак, бугунги кунда узга юртларда жиход киламан, деб алданиб юрган дарбадарлар аслида фарзи айн булган ота – онани хизматидан мусаво булмокдалар.

   Олимлар жиходни турт даражага булишган: Биринчи: нафс жиходи булиб, унинг узи 4 даражадан иборат: нафсни (дангасаликни енгиб) диннинг буйрукларини урганишдаги дунё ва охират учун нажот буладиган илмларни урганишдаги жидду жахди; илм олгандан сунг унга амал килиш гайрати; олинган илмни таркатишга кунт килиш; бу илмни таркатишдаги машаккатларга сабр килиш. Бу турдаги жиходга олимлар Пайгамбар (с.а.в) дан келагн: «Энг афзал жиход – бу кишининг уз нафси ва хавоси билан килингани!» (Суютий «Жомеъ ас-согир») хадисини далил килиб келтиришади.

   Иккинчиси: шайтонга булган жиход булиб, у 2 даражадан иборат: бандага шайтон томонидан унинг имонига рахна соладиган шубха ва гумонлар учкунини бартараф этишга булган жадду жахди; шайтон тарафидан ташланадиган шахват ва бузук хохиш – истакларни йукотишга булган гайрати. Жиходнинг бу турига Куръоннинг: «Албатта, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутингиз! У уз фиркасини (узига эргашагнларни) дузах ахли булишга даъват килур» (Фотир, 6 оят) ояти хужжат килиб келтирилади.

   Учинчиси: кофир ва мунофикларга карши жиход булиб, у 4 даражага эга: калб; тил; мол; кул билан. Хусусан, кофирлар билан асосан кул билан олиб борилса, мунофиклар билан тил ёрдамида олиб борилади. Калб билан курашишдан сунг келадиган тил жиходига олимлар Куръоннинг: «Бас, Сиз кофирларга итоат этманг ва унинг (Куръоннинг) ёрдамида уларга карши каттик курашинг». (Фуркон, 52-оят) оятини келтиришади. Шунингдек Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мушриклар билан молларингиз, жонларингиз ва тилларингиз билан курашинг»  (Абу Довуд) хадислари билан бошка даражаларига далил килиб келтиришади.

   Туртинчиси: зулм, адолатсизлик, бидъат ва мункар ишни қилувчиларга қарши жиҳод бўлиб, у 3 даражада белгиланган: қўл, тил ва қалб билан амалга оширилади. Уламолар бу даражаларни Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким бир мункар ишни курса, уни кули билан узгартирсин, бунга кучи етмаса уни тили билан, бунга хам кучи етмаса калби билан. Бу иймоннинг заифидир». (Имом Муслим) хадислари билан тасдиклашади.   Хулоса ўзингиздан азизлар.

  Р.Отажонов

Янгиариқ тумани “Хожи бобо” масжиди имом ноиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *