«Ислом-гузал хулқлар манбаи. Ислом-Аллох таолонинг амрларига буйсунишдир. Одамлар унинг тили, қўли ва озорларидан омонда булган киши хакикий муминдир.» Аллох таоло Қуръони каримда: « Либосингни покла!» деб мархамат килган. Демак, инсон хакикий либоси – хулқи, амали ва гап-сўзларини поклаш керак.
«Фарзандларингиз балоғатга етгунларига қадар уларга чиройли одоб-аҳлок беринг!»
Туманимизнинг куплаб жойларида, хусусан илм масканларида, катта- кичик ёшдаги элдошларимиз билан утказилган сухбатларда, туй- хашам, марака ва маросимларда фукароларимизнинг узаро самимий муносабати, кариндошлар орасидаги силаи рахм, мурувват, мехр-окибат каби инсоний фазилат эгаларини куриб, кунглинг таскин топади .Яна калблари хайр- эхсон, эзгуликка тула булган юртдошларимизнинг «Сардоба» сув омборининг упирилиши сасабли талофат курган, ёрдамга мухтож оилаларга килган саховатлари бу одамийликнинг гузал намунасидир. Хозирги карантин чекловлари сабаб айрим оилаларга моддий ва маънавий кумак бераётган туманимиз тадбиркорлари химмати, халол мехнат килиб, халк дастурхонига ризк улашаётган богбонларимиз саховатлари мактовга лойик.
Афсуски, баъзан ён- атрофимизда силаи рахмни унутиб қўйган қариндошлар, турмушдаги арзимас икир-чикирлар сабаб юзага келган оилавий низолар, кайнона- келин муносабатларидаги чигалликлар, оилада сабр-тоқатли бўлишга урганмаган айрим ёшларнинг хаётдан нарозилик холатлари, узгаларнинг хато- камчиликларини кидириб, ёмонлашни, танбех беришни яхши курадиган одамларни кузатиб, Аллохнинг инсонларга берган буюк неъмати, хаётнинг, яшашнинг кадрига етмасликлари ачинарли хол. Жамиятда инсонлар бир-бирлари билан хамжихат булишлари учун кечиримлилик хислати нихоятда мухим. Барча яхши хулқ ва сифатларни узларида мужассам қилган Зот-Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам кечиримли булиш фазилатида хам энг гузал намуна эдилар. Оиша розияллоху анхо онамиздан Пайғамбаримизнинг хулқлари хакида сўралганда шундай жавоб берганлар: яъни «Расулуллох саллоллоху алайхи васаллам фахш ишларни килувчи, фахш сузларни сузловчи ва бозорларда бакир-чакир килиб юрувчи инсон эмасдилар. Ёмонликка ёмонлик билан жавоб кайтармас эдилар, балки афв этиб кечириб юборар эдилар.»
(Имом Термизий ва Имом Ахмад ривоятлари)
Абу Хурайра(р.а) дан ривоят килинади: Расулуллох салоллоху алайхи васаллам: «Албатта, мен карамли ахлокларини мукаммал килиш учун юборилдим» дедилар.
Зероки, Аллох таоло марҳамат килади: «Ва албатта, сен улкан хулқдасан» (Қалам сураси, 4 –оят) Демак, кечиримли булиш ва газабини ютишда барчамиз Пайгамбаримиз салоллоху алайхи васалламдан урнак олишимиз керак булади.
Ота-боболаримиз, буюк аждодларимиз юксак фазилатларга эга комил инсонни тарбиялашда дин, хусусан ислом дини, унинг муқаддас манбалари Қуръони карим ва Пайғамбаримиз Муҳаммад алайхиссаломнинг ҳадисларидан кенг кўламда фойдаланганлар. Муродимиз шуки, хар бир оилада ота-оналар фарзандларини ёмонликлардан қайтариш мақсадида муқаддас китоблардан сабоқ олсалар, суҳбатлар қурсалар, ибрат олсалар, натижада гузал хулқи инсонлар купаяверса, Аллоҳнинг ризосига эришиб, иншааллоҳ, Унинг неъматлари тугал ёғилаверади.
М.Хабибуллаев
Гурлан тумани “Хидоят” масжиди имом—хатиби