Инсоннинг қадр қиммати

Ислом дини инсоният оламини гўзал хулқли одобга даъват қилади. Уларни чин инсоний фазилатлар эгаси қилиб тарбиялаш учун нозил қилинган бўлиб, унинг таълимоти барча жабҳаларни ўз ичига жойлаб олган.

Қилаётган ҳар бир амалимиз чиройли бўлса, ана шунда Олоҳни суюкли бандаларидан бўламиз, чунки Оллоҳ таоло банданинг зорига эмас, балки қалбига қарайди, кимнинг қалби тоза ва тўғри бўлса, унинг вужуди ҳам покиза бўлади, қалб бузилса бутун вужуд бузилади. Пайғамбаимиз саллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Кимки ўз ичини ислоҳ қилса, Оллоҳ таоло унинг зоҳирини ҳам ислоҳ қилиб қўяди.” Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ҳар бир мўмин мусулмон учун ибрат мактабидир. Яна Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам жуда мулойим муомала қилар, кулиб табассум билан боқар эдилар, шунингдек, оила аҳиллари хизматида бўлар эдилар. Ҳеч ким у зотнинг саҳобалари орасида оёқларини узатиб ўтирганини кўрмаганман деб жавоб берганлар. Бундан маълум бўладики, аҳли аёли ва фарзанзандларимиз нафақаси таълим тарбияси билан шуғулланишлик ҳар биримизни бурчимиз эканлигини эсдан чиқармаслигимиз керак. Ойша (РА) онамиз ҳусни хулқда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламдан ўтадиган ҳеч ким бўлмаган. Зеро у зот бирор кимса чақирганида лаббай деб жавоб берар эдилар. Бошқаларга нисбатан беписанд бўлмаганлар. Халқимизда камтарга камол, манманга завол деган мақол бежизга айтилмагана. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ислом динини мазмун моҳиятини ўзларининг кундалик ҳаёт тарзлари амаллари ва пурмаъно сўзлари орқали етиб келган. Пайғамбар бўлиб етиб келишнинг асосий боиси гўзал аҳлоқни тамйилга етказишликдан иборатдир. Мана бу ҳадисдан билиб олсак бўлади. Илом динининг асл моҳиятини ифодалаб берганлар. Шундан экан Аллоҳнинг ризосини истаган дунё ва оҳиратнинг фаровонлгини истаган ҳар бир мўмин мусулмон Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам амалларини ўзи учун ибрат қилиб олмоғи керак. Оллоҳ таоло барчаларимизни гўзал хулқ соҳиби бўлишимизни насиб қилсин.

 

Ф.Саидназаров

 Хива тумани “Хасан Басрий” масжиди имом ноиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *