Хабар қилганимиздек, Хоразм вилоятидаги “Имом Фахриддин ар Розий” ЎМИБЮда Қорақолпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятидан ҳаж мавсуми учун бириктирилган гуруҳ раҳбарлари иштирокида 2 кунлик йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Мазкур машғулотларнинг иккинчи кунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар домла Камолов, Хоразм вилояти вакили Хайруллоҳ домла Абдуллаев ва шу соҳа ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда гуруҳ раҳбариларига ҳаж мавсумидаги муҳим вазифалар эслатилди. Зиёратчиларга Исломнинг бешинчи рукни бўлган ҳажга пухта тайёргарлик кўриш, ҳажнинг фарзлари, вожиб ва суннатларини атрофлича тушунтиришлари зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, ҳаж сафарига доир қонунчилик ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ҳам пухта билиш ҳам уқтирилди.
Гуруҳ раҳбарлари зиёратчиларга муборак сафар давомида доимо хушмуомала бўлиш, ўзаро ёрдам кўрсатиш, зикру ибодатларни кўпайтириш, беҳуда нарсаларни тарк этиш ҳақида ҳам эслатиб туришлари лозим экани таъкидлаб ўтилди. Иштирокчилар саволларига маърузачилар томонидан жавоблар берилди.

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *