Ҳаёсизлик зулматдир

         Ислом   ҳулқи    дея тавсифланган   гўзал ҳулқлардан   бири ҳаёдир.“Ҳаё”  сўзи  луғатда   уялиш,  тортиниш    каби маноларни англатади.  Бошқача қилиб  айтганда    “Ҳаё – айбдан   ва  ёмонланишидан  қўрқиб   ўзини  паст    олиш   ва   ўзгаришдир”.  Аллома  Журжоний  раҳимаҳуллоҳ  ҳаёни   қуйидагича  таърифлаганлар:   “Ҳаё   бу нафснинг   бир нарсадан тортиниши ва   маломатдан  сақланиши  мақсадида  уни тарқ  килишдир.

         Абу  Ҳурайра  разияллоху  анхудан  ривоят   қилинган   ҳадиси  шарифда    пайғамбаримиз   саллалоҳу  алайхи  васаллам :  Иймон   етмишдан  ортик  бўлакдан иборатдир.     Унинг   энг  афзали   “Лаа илаҳа    иллалоҳ “  дейиш  ва  энг  қуйуси,  йўлдаги   озор  берадиган   нарсани олиб ташлашдир.  Ҳаё   ҳам иймоннинг   бир бўлагидир- деганлар  (Имом Муслим  ривоятлари).

           Ушбу     ҳадисда  шарифида  имоннинг  энг   олий   ва энг  қуйи  бўлакларидан  кейин  “ Ҳаё”ни  алоҳида  тақидлаб   Ҳаё  иймонни      бир  бўлагидар- дейилиши  бежиз  эмас.чунки  ҳаё  иймонинг  энг  ажайиб  кўринишларидан  биридир.

           Аллоҳ  таолодан  ҳайо қилиш.    Аллоҳ  таолодн   хаё  қилиш  деганда—банда  Аллоҳ таоло  қайтарган       ишларни  қилишдан  буюрганларини   бажаришда     сусткашликка  йул   қўйишдан   ҳаё  қилиши  тушунилади

 .  Зеро  Аллоҳ  таоло   ҳар  бир  банданинг     жон томридан  кўра     яқинрокдир. Унинг  барса    Ҳатти-Ҳаракатлари   бохабарди. Бу  ҳақда  узининг  Каломида  шундай  деди: Инсонни   (Биз)яратганмиз унинг нафсини  васваса  қиладиган  (кўнлидан  ўтадиган)  нарсаларни   ҳам  билурмиз.Биз  унга   бўйинтомридан  ҳам якинроқдирмиз.

          Имом Нававий  раҳматуллоҳ  “Шарҳи   Арбаин”  китобида:  Ҳакиқий  ҳаё  —  банда  биринчи   бўлиб    Аллоҳдан  чинакам уялишидир- деганлар   ва   бунга далил    сифатида  қуйудаги  ҳадисни   келтирганлар. Расулуллоҳ  салаллоҳу  алайҳи  васаллам  саҳобаларига   қарата:  Аллоҳдан  ҳақиқий  ҳаё – дедилар.    Эй   Аллоҳнинг  расули  биз албатта  хаё  қиламиз,  алхамдулиллоҳ  — дейишди.

           Қорин  ўз  ичига   олган   нарсалар   жумласида  озуқалар  ва  фарж  (аврат аъзо)    назарда  тутилмоқда. Демак    озуқани  ҳалол   бўлишини  ва фаржни  гуноҳдан   сақлаш  билан  Аллоҳдан   ҳақиқий ҳаё қилишнинг   баъзи  шартлари юзага келар  экан.

            Ўлимни  эсламаган   қабр  чиришини  эсламаган   кимса  ҳеч  нарсадан  ҳаё  қилмаслиги   шу ҳадисда маълум  бўлмоқда. Аллоҳ  таоло  ҳаё  қилан  киши  жамоат  жойларда  ҳам ёлғиз  қолганда  ҳам  ўзини бир ҳил  тутади  ўзгармайди.  Одам кўз  ўнгида  қилмаган   гуноҳни  Парвардигордан  қурқани  учун танҳолигида  ҳам  содир  этмайди.  Агар  кишида   ҳаё  қилиш  одати  бўлмаса – бу  унинг  бу дунёда  ҳам  оҳиратда  ҳам  шармандалигига  сабаб  бўлади.

 

А.Бабажанова

Хива туман «Варагзан» отинойиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *