Ҳалол касб мўминнинг фазилати

      Ислом дини  инсонга  саодатли  ҳаёт   йулини   баён  қилиб   берган.Маълумки   инсон доим  жамият билан  узвий   боғланган  ҳолда  ҳаёт  кечиради.  Инсон   ҳаёт   яша  учун зарур  озик – овқат,  кийим –бош   турар-жой  каби  таъминотларга  эҳтиёж   сезиши  табийдир.   Бу  нарсалар  ўз-ўзидан  қўлга киритилмайди.  Оамлар  эса  ҳар доим ҳам  ҳз мол-мулкини  унга эвазсиз   беравермайди.  Бундай  нарсаларга    эришиш  учун  эса  унинг бадалига муносиб бирор нарса бериши  лозим  бўлади.

        Аллоҳ  таоло   одамлар  орасида  савдо-сотиқ  муомаласини  жорий  қилишини  ҳикматлардан  бири  ҳам  шунинг  учундир. Чунки  бу  олди -берди  муомиласи   қилинмасдан  амалга оширилса,  ҳар  хил  уруш  жанжаллар келиб  чиқади. Савдони инсонлар   ўртасида   жорий  бўлиши эса   ҳеч  қандай  зарар   ва    қийинчиликсиз  эҳтиёжни  қондиришга  ҳамда   одамларнинг   розилиги  билан  уларни  мол-мулкидан  фойдаланиш  имконини  яратиб  беради.  Бу  билан  ўғрилик , ҳиёнат  талон  талож  каби  жиноятларни    олди  олинади  ҳамда  низолашиш    алангаси  ўчирилиб   инсоният  ҳайоти   тартиб- интизомда  кечади.

          Ислом  дини  инсонларни  савдо  сотиқ  ва  тадбиркорлик   билан   шуғилланишга   тарғиб  қилар  экан,  уларга  бу  сохада    тўғри  ва ҳалол  фаолият  олиб боришга  буюргандир.  Аллоҳ таоло  Қуръони  каримда   шундай  марҳамат  қилган:

           “Эй,  имонт  келтирганлар!  Мол-Мулкларинингизни   ўртада   ноҳақ  (йўллар)  емангиз!  Ўзаро   розилик   асосидаги  тижорат бўлса,  у бундан  мустасно.  Шунингдек  ўзларинингизни  (бир – бирингизни   ноҳақ )  ўлдирмангиз!  Албатта  Аллоҳ   сизларга  раҳм – шавқатлидир.

          Мусулмон  мана шундай  улуғ  мақомга   эришиш  учун  ушбу  қасбни  шарий   қоидаларига  амал қилиши  лозим  бўлади. Мусулмон  адо қилаётган   намоз,  рўза,  закот   ва хаж ва  шу каби   амаллари  ибодат  бўлганидек,  унинг  тижорати   ҳам   ибодат  мақомидадир.

           Мазкур  ибодатнинг   рукн,  шарт,  суннатлари  ҳамда  уларни  бузадиган  ҳолатлари  бўлгани  каби   тижорат  касбини  ҳам  рукн  ва шартлари,  шунингдек ,  тақиқлари   ҳам бордир.

          Бирор  кимса   тижорат    касби  билан   шуғиланишни  бошлар  экан,  илк   қиладиган  иши  бу ишни  яҳши  ният   билан  бошлашдир.  Яъни: Аллоҳ  таоло   биз  бандаларни   касб  қилишга  буюрганЮ  Расулуллоҳ  соллаллоҳу   алайҳи  васаллам   ҳам   тижорат  билан  шуғиланганлар   деган  ниятда   касбга  киришса   ундай  киши  фарзга  ҳам ,  суннатга  ҳам амал  қилган  бўлади.  Шунингдек   ушбу  улуғ   амалларнинг    савобини  қўлга  киритиш   учун   эса   савдонинг  шаръий  қоидаларига  риоя  қилиш   лозим  бўлади. Тижоратчи  ўз  касбидан  доим  тақвони муқаддам   қўйиши  керак. Агар  шу билан  мол – дунё топса  Аллоҳга  ҳамд  айтсинки динида  ҳам  дунёсида  ҳам   яҳши фойда кўрибди.

 

А.Салаева

Хива туман «Аваздунак» отинойиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *