Ота-она рози – Худо рози, деган ибора бор. Демак, ота-она фарзанддан рози бўлмаса, Худо ундан рози бўлмас экан. Уларнинг хизматини қилиш, ҳурматини жойига қўйиш, кексайганларида боқиш, кийинтириш, уларнинг олдида овозини кўтармаслик, вафот этганларидан сўнг ҳақларига дуо қилиш ва ҳоказо… фарзандларнинг бурчидир .Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нинг ота-онани эъзозлаш, ҳурматлашга доир кўрсатмаларини ота-оналар, мураббийлар болаларга гўдаклигиданоқ ўргатишлари лозим.Имом Бухорий “Ал-адаб ал-муфрад” китобида Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади: «Қайси бир мусулмон фарзанд савоб умиди билан эрталаб ота-онасини зиёрат қилса, Аллоҳ таоло унга жаннатнинг икки эшигини очади. Агар улардан бирини зиёрат қилса, унга жаннатнинг бир эшигини очади. “Ота-онадан қайси бирини хафа қилгудай бўлса, уни рози қилмагунча Аллоҳ ундан рози бўлмайди”, деди. Шунда бир киши: “Агар ота-оналар болага зулм кўрсатган бўлса-чи?” деб сўради. “Агар улар боласига зулм кўрсатган бўлса ҳам, фарзанд уларни ранжитмаслиги керак”».«Субулус Салом» китобида Абдуллоҳ ибн Амр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳнинг розилиги ота-онанинг розилигида ва Аллоҳнинг ғазаби ота-онанинг ғазабидадир”,-дедилар. Шунинг учун, Аллоҳ таолони рози қиламан деган фарзанд ота-онасини рози қилсин. Аллоҳ таолонинг ғазабидан сақланаман деган фарзанд ота-онасини ғазаблантирмасликка ҳаракат қилсинИмом Бухорий Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир киши келиб, жиҳодга изн сўради. Шунда у зот:– Ота-онанг ҳаётми?– деб сўрадилар.
– Ота-онанг ҳақи борасида жиҳод қил, – дедилар. Уларга хизмат қилишинг жиҳодинг бўлади, яъни: “Ота-онангнинг кўнглини олиш учун жон-жаҳдинг билан ҳаракат қил”.Имом Аҳмад ва Имом Насоий Муовия ибн Жаҳим розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Жаҳим розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб:
– Ё Аллоҳнинг расули, ғазотга чиқишни хоҳлайман ва сиздан маслаҳат сўраб келдим,–деди.– Ота-онанг ҳузурига бор ва уларга гўзал муомалада бўл, – дедилар.Яъни, уларнинг хизматларини чиройли ҳолда адо қилсанг, Аллоҳ жиҳоднинг,савобини беради, дедилар.
Ислом таълимоти ота-оналари заифлашган, кексайган вақтларида фарзандлари уларнинг ҳақини адо қилишларини жиҳод ва ҳижратдан устун қўяди.Ота-онага яхшилик қилиш ҳақида Аллоҳ таоло бундай амр қилади:
«Уларга меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва (дуода) айт: “Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!”» (Исро сураси, 24-оят).
Имом Бухорий “Ал-адаб ал-муфрад” китобида Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади:
«Инсон вафот этганидан сўнг даражаси кўтарилади. Шунда у: “Эй Раббим, бу нима? Яъни, даражанинг кўтарилиши нимадан?” дейди. Шунда унга: “Фарзандинг сенинг ҳақингга истиғфор айтди”, дейди».
Имом Абу Довуд, Ибн Можа ва Ҳоким Молик ибн Робиа розияллоҳу анҳудан ривоят,қилади:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида эдик, Бани Салама қабиласидан бир киши келиб: “Ё Аллоҳнинг расули, ота-онам вафот этганидан сўнг ҳам уларга қилишим керак бўлган яхшиликдан қолдими?” деди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам : “Ҳа, уларнинг ҳақига дуо қилиш, истиғфор айтиш, улардан кейин аҳдига вафо қилиш ва дўстларини ҳурматлаш ва улар томонидан бўлган қариндошлар билан боғланиш”, дедилар.
Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳу) солиҳ фарзанд бўлганлар. Имом Муслим “Саҳиҳ” китобида ривоят қилади: Абдуллоҳ ибн Умар Макка кўчасида бир кишига йўлиқди ва унга салом берди. Унинг юкларини кўтариб ўзлари минган эшакка юклади. Бошларидаги саллани унга берди. Ибн Динор унга: «Биз: “Аллоҳ сизни солиҳ қилсин, у аъробий, озгина нарсага ҳам рози бўлади”, дедик. Шунда Абдуллоҳ: “Бунинг отаси Умар ибн Хаттобнинг дўсти. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Албатта, яхшиликларнинг афзали киши отасининг дўстлари аҳлига силаи раҳм қилиши”, деб айтганларини эшитганман», деди.
Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб:
–Ё Аллоҳнинг расули, энг аввал яхшилик қилишга ким ҳақли? – деди.
О. Қурязова
Хива туман «Отажон тўра» маҳалласи отинойиси