Ватан саждагох каби муқаддасдир.

Ватанга мухаббат оддий инсоларга улкан куч-кудрат, азму шижоат бахш этиб уларни тенгсиз жасоратларга ундаганига гувох бўламиз. Ватанни севиш инсон рухидаги асл табиатдир. Ушбу табиат Ватанда яшашга хузур –ҳаловот, ундан узоқ бўлинганда соғинч хисларини пайдо қилади. Ҳаётда ҳар бир инсоннинг эзгу –орзулари бўлади. Айниқса озод ва обод Ватанда ўсаётган қалби пок, хис-туйғулар билан тўлган  ёшларнинг орзулари бир олам. Ватанга мухаббат, ота –онага, эл-юртга беминнат хизмат қилиш уларнинг олдидаги фарзандлик бурчини сидқидилдан адо этиш шу орзуларнинг энг улуғларидан саналади. Бу орзуга эришиш учун инсон болаликдан бошлаб ўз  олдига аниқ мақсад қўйиб, зарур билим кўникма ва ҳунарларни эгаллаш, жисмонан бақувват бўлиш   рухан соғлом бўлмоғи лозим.  Тинчликнинг қадрига етиб яшаш керак. Шу азиз Ватан барчамизники экан, уни авайлаб асраш ҳам барчамизнинг чин фарзандлик бурчимиздир. Динимиз таълимотларида она Ватан химояси миллат фаравонлиги ва дин равнақи йўлида жон берган кишиларга шахидлик мақоми берилиши айтилган.Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Молини, жонини, динини, ахлини химоя қилиш йўлида халок бўлган киши шахид мақомидадир”  Имом Абу Давуд ва имом Термизий ривояти) Дархақиқат бундай кишига шахидлик мартабаси берилиши бежиз эмас. Чунки у инсон учун энг азиз бўлган нарсани химоя қилишга қасд қилган .Акс холда унинг шани ва ғурури топталган бўлар эди. Бугунги нотинч ва ва мураккаб замонда юртимиздаги тинчлик  ва барқарорликни сақлаш фаравонлигини таъминлаш жуда катта меҳнат ва маъсулиятни талаб қилади. Бунинг учун ҳар бир юрт фарзанди ўзини шу юрт тақдирига дахлдор эканлигини қалбдан хис қилган  холда ўзининг жамиятдаги вазифаларини тўла адо қилмоқликлари лозим. Зеро Ватанга хизмат шу юрт фарзандиман деган ҳар бир ўғил –қиз учун энг олий бахт. Она Ватанимизни химоя килиб жасорат кўрсатган Темур Малик буюк саркарда Амир Темур, Жалоллиддин Мангуберди улуғ юртпарварлар, Ватан озодлиги йўлида  қўлида тиғ ила жон берган Шайх Нажмиддин Кубро Ватан хажри ва доғида ёниб ўтган Бобур мирзолар  ҳар бир Ватанимиз фарзандига ибрат бўла олади. Улуғ донишмандларимиз айтганидек “Ватан бир боғдир, Ватаннинг  содиқ фарзандлари бу боғнинг ўзюрак қонлари ила суғормоқлари даркордир”. Ватан химояси барчамизнинг муқаддас бурчимиздир. Азиз юртимизга истиқлол берган улкан имкониятлар хақида сўзласак шунча оз. Зеро мустақиллик туфайли ҳаётимизда ёрқин сахифалар очилди. Эмин –эркин тоат –ибодат қилиш имкониятига эга бўлдик.Диний –маданий қадрятларимиз қайтадан халқимизга қайтарилди. Имон –эьтиқодимиз ва эртанги кунга ишончимиз мустахкамланди. Тинчлик қадрига етиб яшаш керак. Шу Ватан барчамизники экан уни авайлаб асраш ҳам барчамизнинг чин фарзандлик бурчимиздир.

П.Бобожонов

Шовот тумани “Қорри эшон бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *