Ислом дини терроризм ва ақидапарастликка қарши

Диний экстремизм ва терроризм маънавий таҳдидларнинг бир тури бўлиб, улар ўзлари мансуб бўлган диний конфессия вакилларини радикал ҳаракатларга чорловчи, мамлакатдаги тинчлик ва осойишталикни издан чиқаришга интилувчи, мавжуд конституцион тузумни ағдариб ташлашга даъват этувчи тажоввузкор сиёсий фаолиятдир. Диний экстремистик ташкилотлар Марказий Осиёда минтақа халқлари учун анъанавий бўлган ҳанафий мазҳаби ва мотурудия ақидасини рад этиб, мусулмонларга сиёсийлаштирилган ғояларни сингдиришга уринмоқда.

Муқаддас динимиз ҳар қандай ҳолатда ҳам экстремистик ва террорчилик каби кескин ҳаракатларни амалга оширишга руҳсат бермайди.Шариатимизни талимотига кўра, ноҳақ қон тукилиши кимнинг қони булишидан қатъи назар, энг огир гуноҳ ҳисобланиб, унинг жазоси ҳам огир экани малум.Ислом динида, ҳаттоки душман билан жанг қилиш асносида ҳам инсоф, адолат ва инсонпарварлик қоидаларига риоя қилишга буюрилади. Ҳаддан ошиш, тажовузкорлик ва зуровонлик қаттиқ қораланади.

Ақидапарастлик, бузгунчилик бугунги кунда пайдо бўлган долзарб масала эмас, бу муаммога буюк алломалар ҳам кўп мурожаат этиб, унинг салбий оқибатларига ҳуқуқий жиҳатдан баҳо бериб келганлар. Жумладан, буюк аждодларимиздан бири булган Муҳаммад ибн Маҳмуд Уструшаний милодий 1228 (ҳижрий 625) йили ёзган «Китоб ал-фусул» асарида богийлар, яни бузгунчи, давлат ва жамиятга қарши чиққанлар ҳусусида кенг фикр юритган.Ҳозирги кунда ёшларни диний ақидапарастларнинг зарарли тасирларидан асрашнинг энг муҳим омилларидан бири – бу ёшларнинг «Талим тугрисида»ги Қонунида белгиланганидек, 12 йиллик малумотга эга бўлган ҳолда бирор касб эгаси бўлишлиги ёки олий уқув юртларида таҳсил олишидир.

Марифатли инсонгина эркин фикрлайди, ҳеч қачон турли бидатларга ва ҳурофотга берилмайди. «Фикрга қарши фикр, гояга қарши гоя, жаҳолатга қарши марифат» дейилган шиорни дастуруламал қилиб олган ҳолда, талим муассасалари ва маҳаллада ақидапарастлар қуллаётган усуллар, қуролларга қарши демократик, марифий, замонавий текҳнологиялар ёрдамида иш фаолиятни ташкил этишга алоҳида этибор бериб, ҳар қандай тажовуз ва террорчилик кҳуружларининг олдини олиш, уларнинг мафкуравий заминини юқотиш учун курашиш лозим. Бу курашдан ҳеч ким четда қолмаслиги керак.Мазкур ҳолатларни этиборга олган ҳолда, ҳозирги даврда Ислом дунёсининг барча олим ва уламолари ҳамкорликда Ислом талимотини соф ҳолда асраб-авайлаш, унинг аҳкомларини бузиб курсатишга ҳаракат қилаётган ёвуз кучларга қарши марифий услублар билан курашишни янада фаоллаштиришни зарурий ишлардан деб ҳисоблайдилар. Биз ҳам бу фикрга қушилиб, юртимиздаги тинч, осуда ҳаётни сақлаш ҳар биримиз учун ҳам қарз, ҳам фарз деб билишимиз зарур.

Р.Рахимов

Янгиариқ тумани бош имом-хатиби

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *