Бугун жаннатмакон Ўзбекистонимиз мустаққиллигининг 33 йиллиги байрамини дилда қувонч ва катта шодиёналар билан кутиб олиш тараддудида турибмиз. Аллоҳ таоло бу саодатли ва қутлуғ айёмни барчамизга муборак айласин.
Дарҳақиқат мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, барпо этилиб кўркам уй-жойлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, спорт масканлари, замонавий корхоналар, кенг ва равон йўллар, боғу-ҳиёбонлар, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини бутунлай ўзгартириб, аҳоли фаровонлиги онги ва тафуккурини юксалишига хизмат қилмоқда.
Шунингдек, ислом динимиз равнақи учун кенг имкониятлар яратилди. Мустакиллик бизга мустабид тузум даврида топталган ижтимоий, маъмавий ва диний қадриятларни қайтадан тикланши ва ривожланиши учун кенг йўл очиб берди. Диний ва миллий қадриятларимиз қайтадан равнақ топа бошлади. Натижада халкимиз ўзлигини таниб турмушнинг барча жабҳаларида миллийлик нашидаларини сурмоқда.
Хусусан буюк аждодларимизнинг бебаҳо асарлари ўрганилиб, уларни она тилимизга таржима қилишдек имкониялларга эга бўлдик. Ўтган йиллар давомида Куръон, ҳадис, тафсир, фиқҳ, ислом тарихи, маданияти ва фалсафасига оид кўплаб йирик тадқиқотлар амалга оширилди. Турли мавзудаги диний адабиётлар юртимизда яшаб ижод қилган буюк алломаларимизнинг илмий мерослари нашр этилиб, кенг оммага тақдим қилинди ва қилинмоқда.
Ҳа азизлар! Яратган эгамиз Мустақиллик туфайли беҳисоб неъматларни ато қилди. Бу неъматларнинг шукронасини адо этиш сизу бизнинг зиммамиздаги вазифа, зеро Қуръону каримда: “…Агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (янада уларни) зиёда қилурман…” деб таъкидлаб ўтган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда: “Ким инсонларга улардан кўрган яхшиликларига шукр қилмас экан, демак Аллоҳга ҳам шукр қилмапти” деб марҳамат қилганлар.
Инсон ўзидаги неьмат ҳақида мулоҳаза юритиш, шу неъматда ўзгалар ҳам баҳраманд ёки бебаҳра эканлигини уйлаб кўриш билан унинг қадрини билади. Бу эса янада кўпрок Аллоҳга шукр қилишга ундайди. Албатта, бу Аллоҳ таолога ҳуш келади. Натижада неъматнинг янада зиёда бўлишига сабаб бўлади.
Расулуллоҳ (с.а.в) ҳадисларининг бирида:
“Кайси бирингиз тонгда уйқудин уйғонганда оиласи тинч, тани соғ ва уйида бир кунлик егулиги бўлса, билсинки унда дунёдаги барча неъматлар мужассам экан” деганлар (Имом Термизий ривояти).
Барчамиз ўз навбатида ислом динининг мусаффолигини сақлаш, унинг асл моҳиятини теран англаб, ёш авлодни турлиғаразли кучлар таъсиридан ҳимоя қилишга масъул эканлигимизни ҳис этишимиз зарур бўлади.
Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз(с.а.в) бир ҳадиси шарифида шундай деганлар:
“Кимки инсонларга улардан кўрган яхшиликлари эвазига шукр килмаган экан демак Аллоҳга шукр қилмабди”, -деганлар.
Демак, барчамиз динимиз ривожи учун кўрсатилаётган ғамхўрликни Аллоҳнинг марҳамати деб қабул қилишимиз ва албатта унинг шукронасини адо этишимиз лозим бўлади.
Ҳаётнинг барча соҳаларида тараққиётга эришиш, камолотга етишиш бирданига бўлиб қолмайди. Бунинг учун фарзандларимизни сабр-бардошли бўлишга, илм йўлларнни осонлаштиришга, илм маърифатга қизиқтириш, рағбатлантиришга катта аҳамият беришимиз лозим. Аллоҳ таоло бизга кўз қора чиғидай асрашни буюрган илоҳий неъмат бўлмиш фарзандларимиз ҳақида ҳамиша қайғуришимиз лозим. Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни юксак даражада қадрлаб ва ардоқлаб бормоғимиз зарур. Зеро, тинчлик ва осойишталик — фаровон ҳаёт ва юксак тараққиёт омилидир.
Истиқлол туфайли она диёримиз аҳолиси ҳаётида ҳам катта ижобий ўзгаришлар юз берди. Мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ халқнинг маърифати ва маънавиятини юксалтириш, имон-эътиқодли қилишга катта эътибор қаратилди.
Қачонки ҳар биримиз ўзимиз масъул бўлган жойда: оила, маҳалла, корхона ёки ташкилотда огоҳ ва ҳушёр бўлиб қўл остидагиларимиз ҳақида қайғуриб фидойлик билан меҳнат қилсақ, фарзандларимизни ёт оқимлардан асрасак, ёвуз кучлар остона хатлаб бизга таҳдид қилолмайди.
Зеро, бугунги фаровон кунларни қадрлаш, унинг зиёдалиги ва бардавомлигига ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшиш бизнинг бурчимиз. Тинчлик бўлган жойда одамлар эртанги кун учун ўлкан режалар тузиб, фарзандларининг бахтли келажагини ўзига тасаввур қила олади.
Азиз ва муборак истиқлолимизнинг 33 йиллик шодиёналарини шоду-хуррамлик, масрурлик, тинчлик-омонлик ва ўзаро иттифоклик билан ўтказишимизни Яратган насиб айласин! Мустақиллигимиз байрами барчамизга муборак бўлсин!
Ғ.Бабажанов
Тупроққалъа тумани бош имом-хатиби