“1-октябрь – Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан ЎМИ Хоразм вилояти вакили Хайрулла домла Абдуллаев бошчилигида бир гуруҳ фахрий устозлар билан биргаликда Хива шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди.
Фахрий устозлар Хива шаҳридаги янгидан қайта қурилаётган “Саид Ниёз Шоликор” жоме масжидида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар.
Шундан сўнг бир гуруҳ фахрий устозлар тизимда хизмат қилиб келаётган устозлар ва илғор имомларга байрам дастурхони ёзилди. Мазкур тадбирда устоз Ҳошимжон домла Собиров, Шайхмуҳаммад домла Аллаяров, Бокибуллоҳ домла Атагуллаев, Давронбек домла Абдуқодиров, Хасанбой домла Кенжаев, Мирзажон домла Бекметов, Муҳаммадамин домла Муҳаммадзариф ўғли ва бошқа устозлар иштирок этдилар. Ташриф буюрган устозларга совға саломлар улашилди.
Тадбир сўнгида соҳада хизмат қилиб ўтган барча фахрий устозларни хотирлаб Қуръони карим тиловат қилинди ва уларнинг руҳи покларига бағишланиб дуолар қилинди.

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *