Маълумки бугунги кунда диний илми кам ва ҳаётий тажрибаси йўқ баъзи ёшлар ақидаси бузуқ ва ижтимоий тармоқлар орқали ўзларини аллома кўрсатаётган бузғунчи ва фитначи кишиларга эргашиб,эътиқоджда адашиб,гуноҳ ва маъсият йўлига кирганларини ўзлари билмай қолаяпдилар.
Уларнинг сохта рахнамолари ўзлари қилмаган ишни уларга эргашганларга қилишни буюришади.Масалан ўзларича жиход деб номлаб олган хунрезликларига анашу ғор ёшларни жалб қилишади вахоланки ўзлари жиход деб атаётган ишларида ўзлари қатнашмаганлар ва иштирок этишмайди ҳам улар фақат эътиқоди бузулган ва қизиққон ёшларни манашу фитна ва қон тўкишларга юборишади.Биз айтаётган ғор ёшлар эса ҳиссиётига берилиб,рахбарга итоат вожиб дея ўзларига ўзлари зулм қилмоқдалар.
Ҳўш ҳамма ишда ҳам рахбарга итоат вожибми? Бу саввввволга қуйидаги келтирадиганимиз ҳадиси шариф билар жавоб берамиз.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир жойга қўшин юбориб, унга бир ансорийни амир қилиб тайинладилар. Йўлга чиқишгач, раҳбар қўл остидагиларнинг қанчалик итоат қилишини синамоқчи бўлди. «Мен сизларнинг менга қанчалик итоат қилишингизни синамоқчиман. Пайғамбар алайҳиссалом сизларга менга итоат этишни буюрганлар, шундай эмасми?» деди. Улар «Худди шундай», дейишди. «Ундай бўлса, ўтин тўплаб, гулхан ёқинглар», деди. Каттакон гулхан ёқилгач, «Энди сизларга мана шу оловнинг ичига киришни буюраман», деди. Улар амирнинг амрига итоат қилиб, олов ичига кирмоқчи бўлиб турганларида ораларидан бир йигит тушиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига айнан оташдан қочиб келмаганмидик? Шошилманглар. Аввал Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига бориб, у зотдан бу ҳақда сўраб кўрайлик. Агар у зот буюрсалар, унда оловга кирамиз», деди. Улар Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб, бўлган воқеани айтиб беришган эди, у зот: «Агар ўша оташга кирганингизда, ундан абадий чиқа олмас эдингиз. Итоат фақат шариатга мувофиқ ишлардадир», дедилар.
Имом Аҳмад ривоят қилган.
Бу ҳадисдан кўр-кўрона итоат қилиш мумкин эмаслигини ўрганамиз. Бу ҳадис бугун ўзини ўзи портлатаётган, «Жиҳод қиламан, шаҳид бўламан» дейдиганларга раддиядир.
Пайғамбар алайҳиссалом амирнинг амрига итоат қиламан деб, оловга кириб бўлмаслигини, одам ўзини ўлимга ташлаб қўйиши мумкин эмаслигини айтмоқдалар. Демак, итоат фақат шариатга мувофиқ ишларда бўлади. Ҳар бир ишда – эрга итоатда аёлга, ота-онага итоатда фарзандга, раҳбарга итоатда ходимга тегишли қоида бу. Агар талаб қилинаётган итоат шариатга мувофиқ бўлса, итоат қилинади. Шариатга мувофиқ бўлмаган ишларда итоат қилинмайди
Қ.Искандаров
Боғот тумани “Абдол бобо” масжиди имом-хатиби