Биз бугун Аллоҳга шукурлар бўлсинки тинч ва хотиржам бир диёрда яшаяпмиз. Бугунги кунда бизга яхши яшашимиз учун барча шароитлар мавжуд. Мустақиллигимиз шарофати билан конститутциямиз қабул қилиниб, унда барча инсоннинг хақ ва ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари кафолатланиб химоя қилинган. Айнан ушбу имкониятлардан фойдаланиб кимдир дехқончилик қилади, яна кимдир тижорат билан шуғулланади. Бугунги кунда Айни манашу тижоратчилик билан шуғулланаётган аёлларимиз хам бор. Тижоратчилик билан шуғулланиш уни касб қилиб олиш жуда яхши амал. Муқаддас динимиз бўлган ислом тарихига бир назар соладиган бўлсак, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг аёллари яъни Хадича онамиз хам Макканинг зодагон савдогар аёлларидан эдилар. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўзлари хам тижорат билан шуғулланганлар. Хатто хадиси шарифда Пайгамбаримиз алайҳиссалом «Ҳалол тижоратчи қиёматда набийлар ва шуҳадолар билан бирга бўлади» деб ҳалол тижорат билан шуғулланадиганларни ана шундай эътироф этганлар.
Аёллар жамиятимизнинг бир бўлаги, аёлсиз инсонга ҳаёт қийин, қиз фарзанди сабабли ота-она жаннатий бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом “қайсики ота-она учта қизни чиройли тарбиялаб уларни турмушга узатса жаннатий бўлади” дедилар шунда сахобалар иккита қизи бўлсачи дедилар ундаям киради, битта қизи бўлсачи деганларида ундаям жаннатга киради» деб марҳамат қилганлар. Шунинг учун аёлларимиз бозорга борадиларми қаерга боришларидан қатъий назар, ўзларининг кияётган кийимларида аёллик шаъни, оналик шаъни, Ўзбек аёли шаъни, борлигини билиб кийсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Шу ўринда баъзи енгил елпи кийимларни киядиган аёлларимиз ўзлари билиб билмай ўзга юртнинг маданиятига кўр кўрона эргашиб Ўзбек аёлининг шаънига ва ўзи яшаётган юртнинг қадриятларига доғ тушураётганини билиб қўйсалар фойдадан ҳоли бўлмасди.
Азиз аёллар сизлар ҳаётнинг чироғи, сизлар сабаб хаётимиз гўзал. Сиз онасиз, опасиз, сингилсиз, жуфти ҳалолсиз, келин, қизсиз, булар барчаси сиз учун шарафдир. Ушбу шарафга лойиқ бўлинг азиз аёллар.
Азиз ота оналар барчаларимиз фарзандларимиз тарбиясига мустаҳкам бўлайлик. Мустаҳкам тарбия кўрган фарзандлар келажакда мустахкам оила қуради ва юртимиз келажаги мустаҳкам бўлади.
М.Абдуллаева
Хива тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар бўйича ёрдамчиси