«Мендан кейин мушрик бўлиб кетишингиздан қўрқмайман»

Бутун дунёдаги, қолаверса Марказий Осиёдаги мусулмонларнинг ўрталарига ихтилоф солаётган тоифаларнинг ботил қарашларига Қуръон ва ҳадислардан етарлича далиллар топишимиз мумкин. Мазкур мақолада шулардан биттасига тўхталамиз. Бу каби ҳадисларнинг сони ниҳоятда кўп. Оқил кишига бир калима кифоя қилади, деганларидек, Аллоҳдан ўзимизга ва бошқаларга  тавфиқ сўрашимиз, ҳақиқий мўминнинг ишидир. Бировларни устидан ҳукм чиқариш эса ҳозир ҳам,қиёматда ҳам фақат ва фақат Аллоҳга хосдир. Аллоҳни ишига аралашишга ҳеч кимни ҳаққи йўқ, ҳаққи бўлган ҳам эмас.

“Саҳиҳ Бухорий” ва “Саҳиҳ Муслим”да Уқба ибн Омир ривоят қилган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга чиқиб: “Мен сизларни Мендан кейин мушрик бўлиб кетишингиздан қўрқмайман,  лекин сизлар бу дунёда ўзаро мусобақалашиб, бир-бирингиз билан тортишиб, бир-бирингизни ўлдиришларингиздан қўрқаман. Сизлардан олдингилар ҳалок бўлганларидек, дедилар.” Уқба айтдилар: Мен шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни минбарда охирги марта кўрганман дедилар.

Ҳадиснинг аҳамияти шундаки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматлари ва улардан қиёматгача келадиганларини кишиларни, адашган тоифалар даъво қиладиган ишлар билан мушрик ёки кофир бўлмасликларини башорат қилдилар ва шу билан бирга охир замон уммати дунёга муҳаббат қўйганликлари туфайли бир-бирларини арзимас мато туфайли ҳақорат қилиши, керак бўлса урушиб-жанжаллашиши, ҳатто жонига қасд қилишларини хабарини берганлар. Юқоридаги саҳиҳ ҳадисда, У зот  ўз умматини бутларга сиғинишиб кетишидан қўрқмаган балки, қўрққан нарсаси    умматларини дунёга муҳаббат қўйишлари бўлган.  Ва дархақиқат, У зот қўрққан нарса ҳозирда  содир бўлмоқда.  Адашган тоифалар даъво қилаётган ишлари эса, минг йиллардан буён содир бўлмади, яъни, инсонлар улуғларга таъзим  қилиб ёки ўликларни ҳурмат қилиб ҳеч бир киши мушрик бўлиб кетганини тарих кўрмаган. Шундай экан, уларнинг таълимотлари бу ҳадисга ва бундан ташқари кўплаб ҳадисларга зиддир, чунки У зотнинг уммати, уларнинг даъволари бўйича, барчаси бутларга сиғинади ва барча мамлакатларини бутларга тўлдиради. Шунингдек, кимки бу ишларни  қиладиган кишиларни кофир деб эълон қилмаса, уни ўзи ҳам кофирдир, демоқдалар.

Ва ҳаммага  маълумки, мусулмонларни  ҳаммаси муслумонман деган кишини Исломга нисбат берганлар. Уларнинг гапига кўра эса , уларнинг давлатидан бошқа барча мусулмон давлат кишилари кофирдирлар. Шу ҳадис билан уларнинг хатолари очиқ-ойдин бўлмоқда.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз лозимки, Ислом дини бизни фақат яхшилик қилишга, эзгулик ва яхши гумон қилишга, фақат ўзимизни ислоҳ қилишга буюрар экан, барча ишларимизни шариятга мувофиқ ҳолда Аллоҳни розилигини кўзлаб яшашга одатланишимиз зарур.

Қ.Машарипов

Урганч шаҳар “Мискин бобо масжиди” имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *