Сохта салафийларнинг даъволари ва уларнинг нотўғри талқинларига раддия. Сохта салафийлар ўзларини “салаф йўлидаги” деб кўрсатишади, аммо улар ҳақиқий салаф – саҳобалар, тобеинлар ва табаьа тобеинлар йўлидан четга чиқишади. Уларнинг асосий хатолари ва уларга раддия қуйида келтирилади: Салафларга эргашишларини даъво қилиб, лекин амалда эса мухолафат қиладиган сохта салафийлар ўзларини салафлар йўлида деб даъво қилишади, лекин саҳобаларни, тобеинларни ва буюк уламоларни рад этишади. Саҳобаларни ҳурмат қилиш ўрнига айрим саҳобаларни танқид қилишади ёки уларнинг ижтиҳодларини инкор қилишадилар. Ҳақиқий салафларимиз йўли эса саҳобаларни улуғлашни талаб қилади.
Шунингдек мазҳабларни рад этишадилар вахоланки, Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофеий ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбал салаф даврида яшаган. Уларнинг йўлини рад этиш – залолатдан бошқа нарса эмас.
Ҳадис ва Қуръонга нотўғри ёндашишлари оқибатида сохта салафийлар Қуръон ва ҳадисни ўз нафсларига мос тарзда талқин қилишади ва зоҳирий маъносига қаттиқ ёпишиб олишади. Натижада Аллоҳнинг сифатлари хақида нотўғри эьтиқолга тушиб қоладилар.Масалан; “Аллоҳнинг қўли бор” каби оятларни бевосита жисмий қўл деб тушунишадилар ва аҳли сунна ақидасига зид тушунчага эга бўлиб қолгандирлар. Аллоҳга жисмий сифат бериш эса – бу гумроҳлик йўли.
Мусулмонларни бидъатчиликда айблаш катта хато бўлиб сохта салафийлар бошқа мусулмонларни осонгина ширкда ёки ҳатто куфрда айблашга мойил бўлишади.Мусулмон киши бошқа мусулмонни мушрикга чиқаришга шошилмаслиги зарур. Буюк уламолар ҳеч қачон бир мусулмонни бидъат ёки куфрда айблашга шошилишмаганлар. Имом Абу Ҳанифа: «Биз аҳли қиблани кофир демаймиз» – деганлар.
Тасаввуф ва зикрни рад этишлари хам уларни гумрохликларига далолат қилади. Сохта салафийлар тасаввуфни рад этишади, ҳолбуки, Абдулқодир Жийлоний, Имом Ғаззолий ва буюк юртдошимиз Нажмиддин Кубро хазратлари каби уламолар тасаввуфни шариат доирасида қўллаб-қувватлаганлар.
Диний экстремизм ва бузғунчилик ғоя эгаларини хатоси яьни Сохта салафийлар жиҳод, ҳукуматга қарши чиқиш ва зўравонликни тарғиб қилишади.
Исломда мусулмонларнинг бирлиги шарт. Фитна чиқариш, мусулмонларни бўлиш ва ҳукуматга қарши чиқиш аҳли сунна йўлига зид.
Шайх Имом Ал-Комил ал-Кофий, ўз замонасида ягона бўлган Абу Абдуллоҳ ал-Бухорий, Аллоҳ таоло уни жойиларини жаннат қилсин, дедилар: “Ҳасан ибн Амр менга Исо ибн Язид Ал-Фарро, Касир ибн Марвон, Абу Абдуллоҳ ибн Яъзид, Абу Дардо ва Абу Умомата ва Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан, (Аллоҳ таоло улардан рози бўлсин, хабар бердилар): Бир куни биз бир дин масаласини муҳокама қилаётганимизда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқдилар. У зотнинг юзлари бизга ғазабланиб ва бизга шундай танбеҳ бердилар ва: “Эй Муҳаммад уммати, ўзингизга қарши қўзғалманглар, сизларга мен буни мань қилганим йўқми, сизлардан олдингилар бу билан ҳалок бўлдилар ва бу мен сизнинг орангизда бўлиб туриб, адоват ва фитнага сабаб бўладиган ишларни қиласизларми!? Мен энг биринчи бутларга ибодат қилишдан қайтарилган бўлсам,ундан кейин эса диний масалада тортишишдан қайтарилганман. Ким динда тортишувни тарк қилса, мен унинг учун жаннатда учта уйга кафил бўламан. Жаннатнинг четида ва унинг ўртасида бир уй ва унинг энг баландида бир уй бор,дедилар. Ва билингки, шайтон ўзига ибодат қилинишни хоҳлайди, лекин у кишиларни мунофиқлик қилишлари билан қаноатлантирди, у риёкорликдир.
Бани Исроил етмиш бир фирқага, насронийлар етмиш икки фирқага бўлинган ва менинг умматимнинг эса етмиш учта фирқага бўлиндилар, фақат мусулмонларнинг катта жамоасидан ташқари барчаси залолат ва фитначи тоифалардир, улар айтадилар; фақат бизники тўғри, вахоланки улар барчани адаштиради ва ўзлари хам адашгандирлар ва ўзларига эргашганларни дўзахга етакловчидирлар. Шундай экан, ўзларингизга Саводул Аьзам (мусулмонларни катта жамоаси)ни лозим тутинг ва уларга эргашинглар! деганларида бир сахобий сўрадилар; «Эй Аллоҳнинг Расули Саводул Аьзам нима? деганида, у зот: «Мен ва менинг саҳобаларимни йўлинива дин аҳлидан бирортасига кофир деб гувоҳлик бермайдиган,кишиларни йўлидир», дедилар.
Сохта салафийлар Қуръон ва Суннатга амал қиламиз деб даъво қилишади, лекин аслида улар аҳли сунна йўлидан четга чиқишади. Ҳақиқий салаф йўли – Қуръон ва Суннатни мужтаҳид уламолар шарҳи билан тушуниш ва мусулмонлар орасида фитна чиқаришдан сақланишдир.Шундай экан,арзимаган нарса билан биор муминни кофирга чиқаришдан тийилишимиз ва ўзимизни ислох қилиш билан шуғулланишимиз зарур бўлади.
Қ.Машарипов
Урганч шаҳар “Мискин бобо” масжиди имом-хатиби