Ёш авлоднинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш

Мафкуравий хуружларнинг мамлакатимиз ва жамиятимиз учун жиддий хавфларини бартараф этиш учун нима қилиш керак? Давлатимиз раҳбари таъкидлагандек: “ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун, аввало, киши организмида унга қарши иммунитет ҳосил қилинади. Биз ҳам фарзандларимизни она-Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига садоқат руҳида тарбиялаш учун, таъбир жоиз бўлса, аввало уларнинг қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни кучайтиришимиз зарур”.

   “Мафкуравий иммунитет –маънавий баркамол, иродаси бақувват, иймони бутун шахсни тарбиялашда, ҳар қандай реакцион, бузғунчи характердаги ғоявий ташаббусларга бардош бера оладиган ёшларни тарбиялашда қўл келади” дейилади. Гўдак дунёга келганида, иссиқ-совуқдан, ташқи механик таъсирлардан ўзини хавфсиз қилиш, сақлаш, ҳимоя қилишни билмайди. Ўзини ўзи ҳимоя қилишнинг шартли рефлекслари аста-секин, улғайиш давомида пайдо бўлади. Натижада, балоғатга етгач, ўспирин ўзини ўзи ҳимоя қилишнинг барча кўникмаларига эга бўлади. Одамнинг маънавиятига таҳдид соладиган хавфлар ва улардан ўзини онгли ҳимоя қилиш кўникмалари таълим-тарбия, ота-оналар ўгитлари, яхшилик ва ёмонликларни кўриши ва билиши жараёнида шакллана боради. Болага илк ёшидан бошлаб нима яхши, нима ёмон, уларга қандай муносабат билдириш керак, деган саволларга асосланган боғча, мактаб тарбияси, ундан кейин ижтимоий тарбия йўлга қўйилсагина ҳар бир миллат соғлом,  ишончли, мустаҳкам иммунитетга эга бўлади. Иммунитет эса, ўз навбатида, одамни тўғри йўлдан “озиш”дан, турли йўлларга адашиб, кейин пушаймон бўлишлардан, бахтсизликдан, миллатни   эса  парокандаликлардан, парчаланишлардан, синфий, маҳаллий ёки бошқа бўлинишлардан асраб туради. Демак, мафкуравий иммунитет –давлат ва миллатнинг маънавий бирлиги, маънавий соғломлигини ҳимоя қилувчи ғоявий қалқон вазифасини бажаради.

Мафкуравий иммунитетни шакллантирадиган ва мустаҳкамлайдиган омиллар ҳам Президентимиз томонидан кўрсатиб берилган. Улар қуйидагилардан иборатдир:

  • ҳар қайси инсон ўзлигини англаши;
  • қадимий тарихимиз ва бой маданиятимиз, улуғ аждодларимиз меросини чуқурроқ ўзлаштириш;
  • бугунгикунда тез ўзгараётганҳаётвоқелигигаонглиқараб, мустақилфикрлаш;
  • диёримиздагибарчаўзгаришларгадахлдорликтуйғусибиланяшаш.

Шахснингўзлигинианглашиунингқайсиюртнингфарзандиэканлиги, яънинасл-насабикимлиги, яшашданмақсади, ўзшаъни, қадр-қимматинитушунибетишиданбошланади.

Мафкуравийиммунитетнимустаҳкамлашдаҳарбирватандошимиз: “Шу давлат, шу жамиятменганимаберди?” – дебэмас, балки: “Мен ўзимВатанимга, ҳалқимганимабердим?” – дебфикрлашига, фуқароларимизнингВатанманфаативаравнақиучунфидойибўлишигаэришишасосиймақсадимиздир.

Шу боисданҳарбиринсонучунВатан, инсонийликтушунчаси, аввало, оиладанбошланади. Халқимизнинг“Қушуясидакўрганиниқилади”,деганмақолизамиридаулканмаънояширинганлигиникўришимизмумкин. Буборадаоиланингтарбиявий-ахлоқийаҳамияти, қадр-қимматинианглабетмасдан, оилагамиллатманфаатинуқтаиназариданёндашмасдантуриб, мафкуравийиммунитетнишакллантиришосонкечмайди.

Ҳозиргиахборотва технология асридаёшларнитарбиясиянадамуҳимбўлиббормоқда. Ёшларҳарқадамдаэътиқоди, онгшуъуригазидмаълумотлар, ҳодисаларгагувоҳбўлмоқдаларки, бунимасъулшахслар – ота-она, устозҳамдамаҳаллакўйназоратқилишларидаркор. Бу “мумкин”, бу “мумкинэмас” дебэмас, бунингфойдасивазараринианиқкўрсатиб, тўғримаслаҳатларберишлариёшларникўр-кўронаётғояларгаэргашибкетишдансақлайди. Шунингдек, ахборотхуружиданҳимояланишучунёшлардамустақилфикрбўлиши,  ақлиниҳимояқилиши, турлиётвабемазаахборотхуружларигаберилмаслиги, соғломэътиқод, имон, инсофвадиёнатгаэгабўлиши, ёвузниятликимсаларнингаслмақсадларини ваохир-оқибатинимабилантугашиниочиқ-ойдинанглашикерак.

Демак, ёшларни ёт ғоя ва ахборот хуружидан сақлаш аввало катталардан талаб қилинса, кейинги навбатда ёшларнинг ўзини маърифатли, теран фикрловчи бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Р.Рахимов

Янгиариқ тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *