Дарҳақиқат динимиз тинчликни бебаҳо неьмат деб улуғлайди, шунинг учун ҳам Қурьони карим оятлари кўп бора тинчликка даьват қилади.Қурьони каримда Аллоҳ таоло:“…Аллоҳнинг ризқидан еб-ичинггиз, Ер юзида бузғунчилик қилмангиз!”.(Бақара,60), деб таъкидлаган.Ҳадиси шарифларда ҳам Пайғамбаримиз алайхис солату вассалам “Тинчлик ва хотиржамлик икки улуғ неьматдирки, бундан кўп одамлар маҳрумдирлар”- дея инсонларни тичликнинг қадрига етишга, ўзаро аҳил-иноқ яшашга даьват этади. Ислом дини тинчлик тушунчасини ўзининг бош ғояси ва муҳим шиорига айлантиригани бежиз эмас,Тинчликнинг нақадар улкан неъмат эканлиги Ҳадиси шарифларда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейди:“Тинчлик ва хотиржамлик икки улуғ неъматдирки, бундан кўп одамлар маҳрумдирлар” – дея инсонларни тинчликнинг қадрига етишга, ўзаро аҳил-иноқ яшашга даъват этади.Ислом дини тинчлик тушунчасини ўзининг бош ғояси ва муҳим шиорига айлантиригани бежиз эмас, албатта. Шунингдек, доно халқимизнинг “Қўшнинг тинч — сен тинч”,“Тинчлигинг — ҳурлигинг” каби мақолларида ҳам тинчлик қанчалик бебаҳо неъмат экани айтилади. Дунёда ҳаётнинг бир маромда давом этиши, халқнинг Ҳақ таоло буюрган ишларини мукаммал ва хотиржам адо этишлари учун тинчлик ва осойишталик лозим. Яратган Парвардигор Қуръони каримда ана шу тинчликни сақлаш ва қадрлаш вазифасини инсон зиммасига юклаб, Ислом дини тинчликка тарғиб қилишини, шайтоний йўлларга эргашмаслик лозимлигини таъкидлайди,
Бугун бир мамлакатнинг тинчини бузиш пайида юрган кимсалар мамлакат тараққиётини издан чиқариш, юрт равнақи, миллат маданияти, маърифатига рахна солиш, ахоли орасида нотинчлик келтириб чиқариш, жамият келажаги хисобланмиш ёшларни йўлдан оздиришнинг турфа ҳил йўлларини ўйлаб топмоқда. Халқимизда бир мақол бор: «Овсару анқов душман учун яхши ов». Бизнинг ота боболаримиз овсар ҳам анқов ҳам бўлган эмаслар. Кўр кўрона бошқаларга эргашиб кетган эмаслар. Балким ҳар ишда етти ўлчаб бир кесганлар. Илму маърифат, караму шафқат ила одамларни эзгулик сари эргаштирганлар.
Мутахассисларнинг маълумотларига кўра бугун ахборот техналогиялари кенг имкониятлар бераётган бир вақтда, минг афсуслар бўлсинки бу имкониятлардан бузғунчилик, қабоҳат йўлида фойдаланаётганлар ҳам, кун сайин ортиб бормоқда. Бузуқ, ақидапараст оқимларнинг чорловларини тарғиб қилишда интернет сайтлари асосий манбага айланди. Бугунги кунда дунёнинг турли минтақа ва худудларида авж олаётган қарама-қаршиликлар, қонли низолар, мусулмон дунёсидаги турли мазҳаб ва оқимлар орасида кучайиб бораётган зиддиётлар оқибатида минглаб бегуноҳ одамларнинг қурбон бўлаётгани барчамизни ташвиш ва ҳавотирга солмоқда. Бундай ташвишли холатларнинг келиб чиқиш сабаблари ва фожиали оқибатларини чуқур тушиниб етиш, теран англаш ва буларни кенг жамоатчиликка, айниқса ёшларга етказиш куннинг долзарб вазифасига айланган.
Аллоҳ бизга инъом қилган неъмат борки, шукр қилишлик билан зиёда бўлади. Бизга берилган ҳар бир неъмат, унинг шукри бор. Зеро ҳар бир неъмат шукр билан зиёда бўлади. Чунки, Аллоҳнинг “Агар берган неъматимга шукр қилсаларингиз уни сизларга зиёда қилурман” деган ваъдасини кўпларимиз биламиз ва эшитганмиз. Юртимиз ривожи, тараққиёти, истиқлолимизу истиқболимизга муносиб ҳисса қўшадиган, ватанини севадиган, киндик қони тўкилган муқаддас бу заминни ардоқлайдиган, химоя қиладиган фарзандларни тарбия қилиш барчамизнинг шу юрт олдидаги қарзимиздир. Юртимиз келажаги бўлган фарзандларимизни эл-юртига содиқ хамда фидойи инсонлар қилиб, ватанпарварлик руҳида тарбиялайлик. Шу азиз Ватанимизни кўз қорачиғидек асраш, унинг тинчлиги ва барқарорлигини ҳимоя қилиш, салоҳиятини янада юксалтириш барчамизнинг, мамлакатимизда яшаётган ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчидир. Парвардигорнинг иродасига қарши бориб, бегуноҳ одамларни ўлдирган ва хўрлаган кимсалар дунё ҳаётида ютуққа эришамиз, деб ўйласалар қаттиқ хато қилган бўладилар. Аллоҳ таоло ер юзида ҳар қандай бузғунчиликни таьқиқлайди, ёвузлик йўлига кирганларни лаьнатлайди.
Хулоса ўрнида неъматларни бардавом бўлиши, унинг шукри адо этилишига боғлиқдир. Неьматнинг салмоғига қараб шукр ҳам ҳар хил бўлади. Баьзи неьматларнинг шукри тилда “Алҳамду лиллаҳ” дейиш билан адо бўлса, бошқа хил неьматлар ҳам борки, уларнинг шукрини амалий тарздагина адо этиш мумкин. Тинчлик ана шундай амалий шукр талаб қиладиган неьматдир. Бу неьматнинг шукрини адо этиш барчанинг зиммасидаги фарздир. Кексалар тинчликнинг мустаҳкамлигини сўраб дуо қилишлари, ўрта ёшлилар ўзларининг ҳалол меҳнатлари, ёшлар эса уни асраш ва қадригаетиш борасида астойдил илм олишга ҳаракат қилмоқликлари билан бу неьматнинг шукрини адо этган бўладилар.Кўриниб турибдики, Қурьони карим ва ҳадиси шарифлар инсонларни хеч қачон бўлиниб яшашга, ўзаро ихтилоф қилиб, адоватда бўлишга чақирмас экан, балки кишиларни бирдамликка даьват этиб, тариҳдаги нохуш воқеалардан ибрат олишга, қилинган хатоларни қайтармасликка тарғиб қилади.
М.Бекметов
Гурлан тумани бош имом-хатиби