Илм ўрганишликнинг фазилати

      Илм олаётган одамнинг холини машаккатли сабоклар йулини босиб утган киши яхши тушунади. Илмда фазилат кўп. Билганлар билмаганлар билан хеч качон тенг бўлмайди. Уларнинг гап — сўзида, фикр – мулохазасида фарқ яққол сезилади. Одамлар оми кишидан эмас, олимдан савол сўрашади. Олим билган нарсасини билмадим деса, ёлғон гапи учун гунохга ботади. Билмаган нарсасини «билмайман» деб тан олиши эса комиллик аломати. Чираниш, махмадоналик қилиш олимнинг мартабасига путур етказади. Чинакам олимнинг мақом – мартабаси юксак. Илм кичик ёшли инсонга хам виқор бағишлайди.

   Илм олиш ниятга боғлик. Илм инсонга шухрат, обрўъ келтиради, бироқ илм обрў, шон – шухрат учун ўрганилмайди.

   Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким илмни тўрт нарса – илми билан олимлар орасида фахрланиш учун, ахмоқлар билан тортишиш учун, одамларнинг эътиборини қозониш учун ва амирлардан мол, обру, хурмат олиш учун ўрганса, дўзахга киради», дедилар.

   Буюк олимлар хар доим такаббурликдан узок булишган, камтарликка интилишган. Бирор масала сўраб келганларга билса, жавоб берган, билмаса, узрини айтган. Донишмандлардан бири илмларни ургангани сари узининг хеч нарса билмаслигини англаб бораётганини эътироф этгани айтилади.

   Илм берувчи устоз кимга илм бераётганини, шогирдининг кобилиятини, имкониятини англагани маъқул. Бўлмаса, шур тупрокка уруг сочгандек, мехнатлари натижасиз колиши мумкин.

   Талабанинг кобилияти, ихлос – интилиши кайсидир илм сохасига мойил, кунглида шу илмга мухаббати бор. Бу кобилиятни устоз англаши ва уни кунгли тортмайдиган бошка тарафга йуналтириб, сарсон килмаслиги керак. Эхтимол, шогирдда илмга умуман истеъдод йукдир. Хаётини илмга бахш этиш ниятини килмагандир. У истеъдодли хунарманд ёки тадбиркор булар  ва хаказо.

   Талабаликнинг шартлари хам куп. Хазрат Алишер Навоийнинг устозга хурмат, эхтиром бобида:

«Хақ йўлида ким санга бир харф ўқутмиш ранж ила,

Айламак ҳаққин адо бўлмас онинг юз ганж ила»,

деган хикматини яхши биласиз.

   Илм ахли учун фаросат мухим. Фаросатсиз одам хар доим, хар жойда уятга колади. Айникса, мураббий фаросатдек гузал фазилатдан бебахра булмаслиги керак. Бир тасаввур килинг, муаллим талабаларга халолликдан маъруза укиса-ю, узи нолойик ишлар билан шуғулланса… Бу тоифа муаллим талабалар калбига илм уругини сочолмайди, сочса хам, хеч нарса униб чикмайди. Фаросатли шогирдлар туфайли устозига, ота – онасига рахматлар ёгилади.

   Куръони каримда Аллох таоло: «Аллох сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даражага (мартаба) ларга кутарур», дейди. (Мужодала, 11 оят)

   Олим илми ортидан нон топади, мол – мулк дунё зийнати эканини яхши билади. Шу жихатдан жохилдан фарк килади. Жохил шубхали нарсанинг хам, харомнинг хам фаркига бормайди.

   Пайгамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламдан:  «Одамларнинг кайсиси ёмон?» деб сурашди. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бузулган олим».  Бу холатда офат бор. Чунки олим бузулса, бунинг окибатида олам бузулади.

   Баъзи вактларда гувохи буламизки, узларини олим санаб юрган чала саводлар, илмли инсонлар бир лавозимга утириб колса шуларга хасад килиб кулатишни пайида юрадилар. Бу нарса бузулишдир. Аллоҳ таоло бундай инсонларга инсоф, тавфик ва хидоят берсин.

   Абу Хурайра (р.а) Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ сенга тақсимлаган нарсага рози бўлсанг, одамларнинг энг бойига айланасан», деганлар.

Х.Нуриев

Қўшкўпир тумани “Нур Азиз бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *