Хушхабар!

Ҳазорасп туманида янги қурилган «Ҳазрати Шайх Мухаммад Амин» жоме масжиди фойдаланишга топширилди!

Бугун, Ҳазорасп туманида янгидан қуриб битказилган «Ҳазрати Шайх Мухаммад Амин» жоме масжидининг очилиш маросими ўтказилди. Унда ЎМИ Хоразм вилояти вакили Хайрулла домла Абдуллаев ва Ҳазорасп тумани ҳокими Мақсудбек Абдуллаев, Ҳазорасп тумани бош имом-хатиби Аминбой домла Рахимов, шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ва масжид имом-хатиблари ва дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бош мутахассиси Хотамбек Машарипов, маҳалла аҳли жам бўлишди. Қуръони карим тиловат қилингач, бу масжиднинг то қиёматгача Аллоҳ таолога ибодат қилинадиган, таровеҳлар, хатми Қуръонлар, зикру тасбеҳлар қилинадиган саждагоҳ бўлишини, янги масжид халқимиз эътиқоди, маърифатини мустаҳкамлашда ҳидоят ва зиё маскани бўлиб кўп йиллар хизмат қилишини Аллоҳдан сўраб, бу хайрли ишда кўмакчи бўлган барча эзгу ниятли кишилар ҳақларига дуолар қилинди. Замонавий талабларга жавоб берадиган, барча қулайликларга эга бўлган мазкур масжид 1600 нафар намозхонларга мўлжалланган.

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *