Ёшларнинг маънавий оламига ёт ғоя ва мафкураларнинг салбий таъсири

Ҳар бир инсон замонлар синовидан ўтган ҳаётий-миллий қадриятларга, соғлом негизида шаклланган дунёқараш ва мустаҳкам иродага эга бўлмаса, турли маънавий таҳдидларга, уларнинг гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона кўринишдаги таъсирига бардош бериши амримаҳол. Бугунги кунда инсон маънавиятига қарши йўналтирилган, бир қарашда арзимас бўлиб туюладиган кичкина хабар ҳам ахборот оламидаги глоболлашув шиддатидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган улкан зиён етказиши мумкин.

Биламизки, инсониятнинг ижтимоий онг даражаси тараққиёт натижасида замон ва маконга мос равишда ривожланиб, такомиллашиб боради. Шунга мос равишда ғоявий-мафкуравий тахдидлар ҳам ўзининг мохиятини, бир кўринишдан бошқасига ўтади ёки ўрнини янгисига бўшатиб беради. Глоболлашув жараёни ҳозирда жамиятнинг барча соҳаларига, жумладан, маънавий соҳада ҳам ҳозирги замон кишисига ўзига хос тарзда мураккаб таъсир ўтказмоқдаки, бу холат қуйидаги вазиятларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда:

Биринчидан, шахснинг жамиятда содир бўлаётган ижтимоий воқеъликка таъсири камайиб бориши билан бир вақтда, жамиятнинг шахсга таъсир ўтказиш йўллари кенгайиб бормоқда;

Иккинчидан, кенг кўламдаги глобаллашиб бораётган дунё, жадал суръатларда ривожланиб бораётган бугунги кундаги ўзгаришлар, фаровонлашаётган турмуш шахснинг жамиятда тутган ўрни ва ижтимоий мавқеига зарар етказиши намоён бўлмоқда;

Учинчидан, глобаллашув жараёнининг бугунги кунда шахс маънавиятига таъсири кучайиб бориши натижасида ҳозирги замон кишиларининг айримларида содир бўлаётган ижтимоий ўзгаришлардан қўрқиш, ҳайиқиш туйғулари юзага чиқмоқда;

Тўртинчидан, глобаллашув жараёни “оммавий маданият”нинг авж олишига ва турли “ахборот хуружлари”нинг кенг кўламда ёйилишига замин яратмоқда.

Жамиятда мустақил фикрловчи, талабчан дидли одамлар қанча кўп бўлса, оммавий маданиятнинг бозори шунча касод бўлади, чунки улар ўзлари ейдиган, ичадиган, киядиган, эшитадиган, кўрадиган, ўқийдиган маҳсулотларига юксак талаб қўйишади.

Бугунги кунда дунёнинг турли ёвуз ниятли кучлари ўз мақсадлари йўлида қабиҳликнинг барча усул ва воситаларидан максимал даражада фойдаланишга урунмоқдалар. Бундай кучлар эндиликда халқларнинг маънавиятини бузишга, ёшларнинг онгини заҳарлашга, асрлар мобайнида давом этиб келаётган миллий қадриятларни йўқотишга, эътиқодини ва миллий туйғуларини сустлаштиришга ўтдилар. Бу йўлда улар радио, аудио, газета, журнал, телевидения, интернет материаллари ва ижтимоий тармоқлардан тарғибот ишларида кенг фойдаланмоқдалар. Шунинг учун, қаерда бепарволик ва лоқайдлик ҳукм сурса, энг долзарб масалалар эътиборсиз ташлаб қўйилса, ўша ерда маънавият энг ожиз ва заиф нуқтага айланади. Бу аксинча, қаерда ҳушёрлик ва жонкуярлик, юксак ақл идрок ва тафаккур ҳукмрон бўлса, ўша ерда маънавият қудратли кучга айланади”.

Бугун таълим-тарбия мамлакатни барқарор ривожлантиришнинг муҳим шарти ҳамда бизга ёрдам берадиган энг муҳим воситадир. Ўзбекистон ўзининг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўринни эгаллаши учун маънавий пойдеворга эга бўлмоғи лозим. Жамият маънавияти-ижтимоий тарбия маҳсулидир. Шу сабабли маънавий тарбиянинг илмий асосларини ишлаб чиқиш жамият маънавий янгиланишиниг стратегик йўналишларидан бирига айланади. Чунки халқимиз миллий ўзига хослиги, маънавиятини сақлаб қолиш, тиклаш ва такомиллаштиришни унинг маънавий тарбия анъаналарига таянмай амалга ошириш мушкул.

Бир сўз билан айтганда бундай информацион ва мафкуравий тажовузларнинг моҳиятини очиб бериш ва уларга қарши курашиш учун фақат “жаҳолатга қарши маърифат” асосида фаол тарғибот ва маънавий-маърифий тарбия йўлини тутишзарур.

 

Р.Эрназаров

Боғот тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *