Салафийлик- беободликдан бошланади.

Динимиз одоб устига қурилган бўлиб, дархақиқат беодоблик хамма иллатларнинг бошидир. Хусусан, залолатнинг чўққиси бўлган салафий(ўзларини тўғридан-тўғри сахобаларга эргашишларини даьво қилувчи тоифалар)ликни бошланиши хам одобсизликдан экани оддий хақиқатга айланиб улгурмокда.

Аввало мумин кишини ота-онасига беодоблиги туфайли, уларни бехурмат қилиш, уларга итоатсизлик ва ношукурлик қилиш натижада  бу иллатга катта дарвоза очилмоқда. Холбуки, бу борада бир қанча оят, хадис ва улуғларни насихатлари мавжуд бўлишига қарамасдан,хозирда кўпчилик ёшларимиз бу кўрсатмаларга  қарши чиқиб, Аллохнинг тўғри йўлидан озмоқдалар. Хусусан Аллох таьоло Луқмон сураси 14-оятида:”Биз инсонга ота-онаси хақида васият қилдик;онаси уни заифлик устига заифлик  билан кўтарди;уни сутдан ажратиш икки йил ичидадир: Менга  ва ота-онага шукр қилгин. Ва қайтиш фақат Менгадир”. Ва бундан бошқа бир қатор оятлар бор лекин оқил кишига биттаси кифоя қилади. Хадислардан хам бир қатор далил келтиришимиз мумкин, лекин бу тўғрида келган битта хадис  билан чекланамиз.” Аллохни розилиги ота-онанинг розилигидадир ва Аллохни ғазаби ота-онанинг ғазабидадир. Шундай экан,барчамиз ушбу кўрсатмаларга жон-дилимиз билан амал қилиб Аллохни розилигига эришишга харакат қилмоғимиз даркор. Хатто динимиз қоидасида ота-она бошқа дин вакили бўлган тақдирда хам уларга чиройли муомала қилишга амр қилинганлиги хам уларни қадри нихоятда улуғ зканига яққол далолат қилади.

Қолаверса, ёшлар орасидаги салафийликга мойиллари дин пешволарига бехурматлик қилиб, осонгина диндан чиқиб кетмокдалар.Чунки инсон гунох қилиш билан диндан чиқмайди лекин динни асосий шиорларидан бўлган олимларни менсимаслик билан диндан чиқиб кетиш хавфи катта хисобланади.  Диннинг шиорларини камситиш ёки ҳақорат қилиш Исломда жуда оғир гуноҳ ва кўп ҳолларда куфрга олиб боради. Бу ҳақда Қуръон, ҳадис ва уламоларнинг ижмосида далиллар бор. Қуръонда дин шиорларини улуғлаш Аллоҳга  тақво қилишдандир. Чунончи:

 ذَٰلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ “Ким Аллоҳнинг шиорларини улуғласа, албатта, бу қалб тақвосидандир.”(Ҳаж сураси, 32-оят) Демак,дин шиорларини улуғлаш қалб тақвосидан бўлар экан, унга қарши чиқиш — яъни камситиш — тақвога зид бўлади.

Уламоларни айтишича, қасддан ҳақорат билан камситиш кофирликка олиб боради. Шунинг учун хам Аллоҳни  оятларини масхара қилиш куфрдир.

 قُلْ أَبِاللَّهِ وَآيَاتِهِ وَرَسُولِهِ كُنتُمْ تَسْتَهْزِئُونَ ۝ لَا تَعْتَذِرُوا قَدْ كَفَرْتُم بَعْدَ إِيمَانِكُمْ

“Айтинг: Аллоҳ, Унинг оятлари ва Расулини  масхара қилар эдингизми?! Узр айта кўрманглар, иймон келтирганингиздан кейин кофир бўлдингиз.”

(Тавба сураси, 65–66-оятлар) Бу оятда Аллоҳни оятларини ёки дин шиорларини масхара қилиш иймондан чиқариши очиқ айтилган.Шунингдек, муқаддас нарсаларни ҳақорат қилиш ҳукми хам куфрдир. Пайғамбаримиз ﷺ айтадилар:»Сўз ёки амал билан мусулмонни ҳақорат қилган киши фосиқ бўлади, унга қарши қўл кўтарган киши кофир бўлади.»(Имом Бухорий ва Муслим ривояти) Бу ерда фақат мусулмонни эмас, балки диннинг муқаддас рамзларини таҳқир қилиш ҳам шу ҳукмга киради, агар қасд билан ва ҳақорат маъносида бўлса.  Имом Нававий  айтади: “Аллохнинг исмларини, оятларини, Расулни ёки динини ҳақорат қилган, камситган ёки масхара қилган киши иттифоқан билан кофир бўлади.” Ибн Таймия (“Сорим ал-маслул”)асарида айтади:”Динни ҳар қандай шиорини ҳақорат қилиш — у Қуръон ояти бўлсин, суннат бўлсин, масжид, азон, ҳижоб,олим ёки бошқа рамз бўлсин — бу куфрдир.” Дин шиорларини қасдан ҳақорат қилиш ва масхара билан камситиш — Қуръон, ҳадис ва уламолар ижмосига кўра куфр дейилган.

Шунингдек давлат рахбарларини куфрда айблаб, уларга қарши харакатлар қилиб, ўз хаётларини хавф-хатарга қўймоқдалар. Бунинг устига ўзларидан бошқа барчани адашганликда айблаб хаммани устидан куфр хукмини чиқармокдалар. Вахоланки, динимиз таьлимотлари умуман бу харкатларни аксидир. Жумладан, динимиз ота-онага итоат, дин ва давлат рахбарларига бўйин суниш, қолаверса, хаммага мехр-шавқат назари билан қарашга амр қилгандир. Бир оятда Юсуф алайҳиссаломнинг инилари: «…Эй, ота, (Аллоҳдан)бизларнинг гуноҳларимизни мағфират қилишини сўранг. Албатта, бизлар хато қилувчилардан бўлдик» (Юсуф сураси, 97-оят), деганлари айтилган. Бу оятдан ҳам билиниб турибдики, Юсуф алайҳиссаломнинг инилари гуноҳкор эдилар, кофир эмасдилар. Худди шунингдек, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳиссаломга: «…Сиз учун Аллоҳнинг олдинги ва кейинги гуноҳларингиздан кечиши...»деди.         Аллоҳ бу оятда «гуноҳларингиздан» деди, куфрингдан дегани йўқ. Инчунун, Мусо алайҳиссалом ҳам одам ўлдириб қўйганида гуноҳкор бўлди, кофир бўлиб қолгани йўқ.(Абу Ханифа р а Ал фиқхул-абсат асаридан)

Хуш, шундай экан, жамиятдаги кундан-кунга авж олиб бораётган ёт ғоялар таьсирига тушаётган ёшларимизни сақлаб қолишни бирдан-бир чораси, уларга одоб бериш билангина бўлишини хаётни ўзи исботлаб турибди. Демак,хозирги тахликали замонда дин масалаларида ота ва аждодларимиз йўлидан оғишмай юришимиз,адашиб кетмаслигимизни асосий жихати хисобланади. Шундвй экан,аждодларимиз хаёт тарзини бир мулохаза қилишимиз бизни кўп нарсаларга эьтиборсиз эканини кўрсатади. Натижаси хаммамизга маълум ва афсуски, ачинарлидир. Аллох таьоло халқимизни хусусан ёшларинизни ёт ғоялардан ўз хифзу-химоясида сақласин.

Қ.Машарипов

Урганч шаҳар “Мискин бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *