Ҳаёт – энг қадрли омонат

Инсон ўзига берилган  барча илоҳий неъматларга доимо шукр қилиб, ҳаётда дуч келадиган ҳар қандай синов, қийинчилик, муваффақиятсизлик, мусибатларга сабр қилиши ва Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор бўлиб яшаши лозим бўлади. Турли шайтоний васваса, тушкунлик ва умидсизликка берилмай, Инсон деган улуғ номга мувофиқ иш тутиши керак бўлади.

Шунга қарамай, кейинги вақтларда жамиятимизда айрим кишилар билиб-билмай, айниқса, хотин-қизлар ўзларининг жонларига қасд қилиб, Аллоҳ таоло ато қилган ҳаёт нурини бевақт ўчиришга, икки дунёда абадий лаънатга ва дўзах азобига дучор бўлишдек оғир гуноҳ қилишга ўтмоқдалар. Динимиз таълимотида инсон ўз жонига қасд қилиш қаттиқ қораланади, уни қилган осий банда жаҳаннам ўти билан азобланиши таъкидланади. Аллоҳ таоло айтади: “ … ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз ! (Барча ишларни) чиройли қилингиз. Албатта, Аллоҳ чиройли (иш) қилувчичиларни яхши кўради” (Бақара сураси 195-оят).

“Саҳиҳи Бухорий” ва “Саҳиҳи Муслим” китобларида ривоят қилинади: Расулуллоҳ (САВ) бундай дедилар: “Ким ўзини-ўзи тоғ тепасидан ташлаб ўлдирилса, ўлгандан сўнг жаҳаннамда ҳам шу хил азобга гирифтор бўлади. Агар заҳар ичиб ўзини-ўзи ўлдирса, жаҳаннамда ҳам абадий шу азобга мубтало бўлади. Ким ўзини темир парча билан ўлдирса, ўша кимса темир парчасини қорнига суққан ҳолда жаҳаннам ўтида абаий қолади”.

Бундай мудҳиш ишлар Ислом шароитида қораланиб, Аллоҳ таолонинг қазойи қадарига ҳам туғёндир, дейилган. Ўзини-ўзи ўлдирганлар, охиратда оғир азобга қолиши билан бирга хеш-ақрабо ва ота-оналарини ҳам оғир кулфатга солиб қўйишади.

Аллоҳ таолога шукрки, биз фаровон жамиятда яшамоқдамиз. Биров бошқа бировнинг ҳақ-хуқуқини камсита олмайди. Ҳар бир инсон, ҳоҳ эркак ва ҳоҳ аёл бўлсин, ушбу ҳақиқатни яхши тушуниб олиши ва шундайин тўкин, тинч ва фаровон замонда ҳамда адолат устувор бир жамиятда яшаётгани учун Аллоҳ таолога шукр қилиши лозим. Ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий масалалар муаммоларни сабру қаноат ва ҳусни тадбир билан ҳал қилса бўлади. Аммо бесабрлик ила ношукрликк қилинса, оқибати ҳайрли бўлмайди.

Аллоҳ таоло омонат қилиб берган ҳаёт неъматини ва умримиз йилларини солиҳ амаллар қилишга, савобли ишларни бажаришга, кундалик ҳаётий қийинчилик ва муаммоларни ақл-заковат билан ҳал этишга сарфлаш, Аллоҳ таолонинг раҳматидан доимо умидворлик билан яшаш ҳақиқий имонли инсоннинг баркамол фазилати ҳисобланади.

Мазкур далиллар асосланган ҳолда ислом дини ўзини-ўзи турли йўллар билан қасддан ўлдиришнинг оғир гуноҳлиги ҳақида тушунтириш беради ва бегуноҳ инсонни қони тўкилишга олиб келувчи жирканч ҳаракатни қатъий қоралайдибарча мўмин-мусулмонларни огоҳликка, хушёрликка чақириб, юрт, халқ тинчлигига, осойишталигига рахна солишга ҳаракат қилувчи ёвуз кучларга қарши курашда фаол бўлишга даъват этади.

Аллоҳ тало ҳар бир бандасига ато этган неъматларига шукр қилишни ва синов учун етган мусибатларга сабр қилишни насиб этсин !

 

 

Р.Жуманиязов

Хива тумани “Абдулла Румий” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *