Мустақиллик-ўзлигимизни англаш омили.

Хар қандай жамият аьзолари  учун хам озодлик ва мустақиллик тушунчалари катта ахамиятга эга. Хусусан,Ислом динида хам мустақиллик — буюк неъмат, чунки Аллоҳ таоло инсон ва халқларга озодлик ва эркинликда яшашни марҳамат қилган. Қуръон ва суннатда тўғридан-тўғри “мустақиллик” атамаси келмаган бўлса-да, унинг маъноси — зулмдан, мустамлакачиликдан ва хорликдан халос бўлиб, ўз дини, эътиқоди ва қадриятларини эркин амалга ошириш — ислом таълимотида катта неъмат сифатида кўрсатилади. Аллоҳ таоло бу хақида шундай марҳамат қилади:«Бас,(Эй муминлар)Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсаларнинг покларини енг,агар Аллохга ибодат қилувчи бўлсангиз,Унинг неъматига шукр қилингиз(Наҳл, 114). Демак, дунёда емишлар кўп: халоли хам бор,хароми хам бор. Лекин Аллох бандага ақл бериб,шуларни фақат халолидан истеьмол қилишга амр қилган. Шу билан бирга бандада ихтиёр қилиш ва танлаш имконияти бор. Хар ким ўз танловига яраша жазо ёки мукофот олади. Худди шунингдек, юртнинг тинчлиги ва мустақиллиги ҳам Аллоҳнинг неъматидир, яьни озод юртда ўзи хохлаган дин ва равишда яшаб ўтиш хам улуғ неьмат эканини Шуролар даврида яшаб ўтган ота-оналаримиз яхши англайдилар. Ўша замонларда на диний  ва на миллий  ва на иқтисодий  эркинликлар бўлмаган. Хозир эса барча жабхаларда эркинлик ва қулайликлар бехисоб даражади кенг. Шундай бўлсада,минг афсуслар бўлсинки, кўпчилигимиз ношукурлик қилмоқдамиз. Бу тўғрисида  Аллох бир оятида: «Аллоҳ бирор қавм  ўзларидаги нарса (неьматларга бўлган муносабат)ни  ўзгартирмагунларича, Аллох хам улардаги нарсани(холатни ёмон холатга)ўзгартирмас» (Раъд, 11).             Яъни мустақилликни сақлаб қолиш ҳам қавмнинг иймони, ихлоси ва бирдамлигига боғлиқ. Ҳадис шарифда хам бир қанча далиллар бор: Пайғамбаримиз ﷺ:”Ким тонг отганда ўз жисми соғ, оиласи тинч, кунлик ризқи қўлида бўлса, гўёки унга бутун дунё неьматлари берилгандир» (Ибн Можа ривояти). Мустақил ватан, юртни тинчлик ва хавфсизлиги — мусулмон киши учун энг катта неъматлардан. Бошқа бир ҳадисда эса:”Зулмдан сақланинглар, чунки зулм Қиёмат куни зулмат бўлади» (Имом Бухорий, Муслим). Мустақиллик эса- халқни  зулм ва адолатсизликдан сақлайди. Мустақилликни улуғ неьмат экани хақида Уламоларнинг хам бир қанча хикматлди сўзлари бор. Хусусан; Имом Ғаззолий (р.а.):”Ватанни  ҳимоя қилиш динни ҳимоя қилишдекдир. Чунки дин Ватансиз қолса, унга амал қилиш қийин бўлади” дедилар. Демак, мустақил юрт бўлмаса, дин ва эътиқод эркинлиги ҳам мукаммал амалга ошмайди.

Имом Шофеий (р.а.):”Инсон учун Ватаннинг қадри шундаки, у ерда кишининг шарафи, оиласи ва диний эьтиқоди ҳимояда бўлади”дедилар. Шундай экан, Ватаннинг мустақиллиги мусулмон киши  учун энг катта неъмат.

Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.) айтганлар:”Ватан — Аллоҳнинг сизга берган омонати. Уни ҳимоя қилиш — иймоннинг  талаби». Имом Нававий (р.а.): ”Мусулмон учун Ватан тинчлиги Аллоҳнинг улкан марҳамати ва шукр қилишни талаб қиладиган улкан неъматдир»дедилар. Устозимиз (умрлари узоқ бўлсин):”Мустақиллигимизни шукронасини адо қилиш учун  хатто учун рўза тутсак арзийди” деганлар. Бу даьват ватанпарварликни юксак намунаси десак асло хато бўлмайди.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, Ўзбекистонимизни  хам мустақил бўлгани — Аллоҳнинг улкан неъмати. Чунки шу туфайли халқимиз ўз динини, миллий анъанасини ва маънавиятига эга бўлиб, уни юксалтира  олади.          Бу неъматга шукр қилиш, уни асраб-авайлаш, барчамизни, хусусан ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва исломий тарбия билан улғайтириш — ҳар биримизни хам диний ва хам  фуқоролик  бурчимиздир.  Аллоҳ таоло юртимизни тинч, мустақиллигимизни барқарор қилсин!

Урганч шахар “Мискин бобо” масжиди имом-хатиби,

“Фахриддин ар Розий” ислом билим юрти мударриси Қ Машарипов.

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *