Барчамизга маълумки яқиндагина ватанимиз мустақиллигининг ўттизтўрт йиллиги муносабати билан бир қанча зиёлилар орден ва медаллар билан тақдирландилар.Шулар қаторида диний соҳа ҳодимлари ҳам борлиги юртимиз мўмин мусулмонларини мамнун шод этди десак муболаға қилмаган бўламиз.Айниқса муфтий Нуриддин Холиқназар хазратларининг олий даражадаги имом Бухорий ордени билан тақдирланиши нафақат муфтий хазратнинг балки барча диний соха ходимлари уламолар,мударрислар ва имом-хатибларнинг ҳам катта ютуғи мукофоти десак адашмаган бўламиз.Бундай тақдирлов олий даражадаги мукофот диний соха ходимларининг меҳнатини қадирлаш албатта Аллоҳ таъолонинг буюк икромидир.Бу мукофотни давлатимиз рахбари қўлидан олиш эса янада олий эхтиромнинг рамзидир.Бу мукофотни тасис этган давлатимиз рахбари бу тақдирлов билан нафақат диний уламоларни балки юртимиздаги барча мўмин мусулмонларга эътиборлари балан эканликларини кўрсатдилар ва намоиш этдилар.Зеро Пайғамбаримиз алйҳи солату васаллам:Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир дея марҳамат қилганлар.
Абдуллоҳ ибн аббос розияллоҳу анҳу устозлари Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг уловлари тизгинини ушлаб,унга минишга ёрдам бературиб шундай деганлар:Уламоларга шундай ҳизмат қилишга буюирилганмиз.
Муҳтарам азизлар албатта бу мукофотлар ва тақдирловлар билан уламоларимизни табриклаймиз ва муборакбот этамиз.Шу билан биргаликда бу биз диний сохо ҳодимларига янада катта масъулият юклайди.Аллоҳ таъоло муқаддас ҳизмат ва буюк масъулиятни бажаришда Аллоҳ таъолодан куч қувват ва мадад ва истионат сўраб қоламиз.
Олимларини қадрлаган юрти ҳамиша обод бўлган.Тарихдан кўришимиз мумкинки қайси замонда уламолар қадирланган бўлса ўша даврда илм ривожланган юрт тараққий тоаган вадиёримиздан чиққан олимлар бутун дунёга устоз бўланлар.
Яратган роббимизга шукурки юртимизда кундан кунга хар сохада ривожланиб тараққий этиб бораётир. Шу қаторда диний сохада ҳам бир қанча катта ютуқлар қўлга киритилмоқда. Минглаб масжидлар обод бўлиб юртимиз мусулмонларинг эхтиёжини қондирмоқда. Мадрасаларимизда тахсил олаётган талабалар замонавий шароитлардан мамнун бўлиб илм ўрганишмоқда.Минглаб мўмин мусулмонларимиз ҳаж ва умра ибодатларини бажаришдек имкониятлардан фойдаланмоқдалар.Кейинги йилларда диний соха ҳодимлари юртимиздаги кам таминланган ва маънавий кўмакка мухтож оилалар моддий маънавий кўмак бериб келмоқдалар.Албатта бу хайрли ишларнинг тепасида мухтарам давлатимиз рахбарининг ташаббуси турибди десак муболаға эмас албатта.
Ш.Болтаев
Ҳазорасп тумани “Шайх Қосим бобо” масжиди имом-хатиби