Дин ва маърифат равнақи йўлидаги соҳа ходимларига эҳтиром

Яратган роббимизга шукурки юртимизда кундан кунга хар сохада ривожланиб тараққий этиб бораётир. Шу қаторда диний сохада ҳам бир қанча катта ютуқлар қўлга киритилмоқда.Минглаб масжидлар обод бўлиб юртимиз мусулмонларинг эхтиёжини қондирмоқда. Мадрасаларимизда тахсил олаётган талабалар замонавий шароитлардан мамнун бўлиб илм ўрганишмоқда. Минглаб мўмин мусулмонларимиз ҳаж ва умра ибодатларини бажаришдек имкониятлардан фойдаланмоқдалар. Кейинги йилларда диний соха ҳодимлари юртимиздаги кам таминланган ва маънавий кўмакка мухтож оилалар моддий маънавий кўмак бериб келмоқдалар.Албатта бу хайрли ишларнинг тепасида мухтарам давлатимиз рахбарининг ташаббуси турибди десак муболаға эмас албатта.

Барчамизга маълумки яқиндагина ватанимиз мустақиллигининг ўттизтўрт йиллиги муносабати билан бир қанча зиёлилар орден ва медаллар билан тақдирландилар. Шулар қаторида диний соҳа ҳодимлари ҳам борлиги юртимиз мўмин мусулмонларини мамнун шод этди десак муболаға қилмаган бўламиз. Айниқса муфтий Нуриддин Холиқназар хазратларининг олий даражадаги имом Бухорий ордени билан тақдирланиши нафақат муфтий хазратнинг балки барча диний соха ходимлари уламолар,мударрислар ва имом-хатибларнинг ҳам катта ютуғи мукофоти десак адашмаган бўламиз. Бундай тақдирлов олий даражадаги мукофот диний соха ходимларининг меҳнатини қадирлаш албатта Аллоҳ таъолонинг буюк икромидир. Бу мукофотни давлатимиз рахбари қўлидан олиш эса янада олий эхтиромнинг  рамзидир.Бу мукофотни тасис этган давлатимиз рахбари бу тақдирлов билан нафақат диний уламоларни балки юртимиздаги барча мўмин мусулмонларга эътиборлари балан эканликларини кўрсатдилар ва намоиш этдилар. Зеро Пайғамбаримиз алйҳи солату васаллам:Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир дея марҳамат қилганлар.

Муҳтарам азизлар албатта бу мукофотлар ва тақдирловлар билан уламоларимизни табриклаймиз ва муборакбот этамиз.Шу билан биргаликда бу биз диний сохо ҳодимларига янада катта масъулият юклайди.Аллоҳ таъоло муқаддас ҳизмат ва буюк масъулиятни бажаришда Аллоҳ таъолодан куч қувват ва мадад ва истионат сўраб қоламиз.

М.Мадиримов

Ҳазорасп тумани “Ҳазрати Шайх Мухаммад Амин” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *