Бу тоифаларни “Қуръонийлар” деб ҳам номлайдилар.
Даьволарининг учинчиси: Баьзи хадислар фақатгина Қурьонни ўзи далил бўлишига далолат қилади,хадислар эмас.
Улар ўзларининг бу даьволарига иккита хадисни далил қилиб келтирадилар.
Далиллари:Биринчи хадис, «Ҳадисим сизларга етиб келганда, агар у Қуръонга мувофиқ бўлса – демак у менинг сўзим, агар у сизларга етиб келиб, Қуръонга хилоф бўлса – у менинг сўзим эмас».
Иккинчи хадис: «Сизларга мендан етиб келган нарса(хадис)ни Аллоҳнинг Китобига солиштириб кўринг, агар у Аллоҳнинг Китобига мувофиқ бўлса,демак уни мен айтганман, агар хилоф бўлса, мен айтмаганман».
Бу икки ҳадисдан маълумки, Қуръон далил қилинадиган ягона нарсадир, унга қайтилмасдан бошқа нарсага суяниб бўлмайди, деб далил келтирадилар.
Раддиямиз: Албатта, уларнинг “Қуръон далил қилинадиган ягона нарсадир, унга қайтилмасдан бошқа нарсага суяниб бўлмайди”деган даьволарига хужжат қилиб келтирган бу икки хадислари Пайғамбаримиз алайхис саломдан асло собит бўлмаган эканлигини олимлар таькидлашган, демак бу хадисларни далил қилишга ярамайди.Жумладан: Абдур Рохмон ибн Махдий ал Басрий : Зиндиқ ва Хаворижлар шу хадисларни тўқиб чиқаришган, дедилар.Ва яна айтдиларки,”Ахли илмлар айтдилар,Биз бу хадисни Аллохнинг китобига солиштириб кўрсак,бу хадисни ўзи Аллохнинг китобига хилоф экан. Чунки биз Аллохни китобида фақатгина унинг росулига итоатга буюрилиб, унга хилоф қилишдан қайтарилганмиз.”
Имом Шофиьй айтадилар;”Бу хадисни хеч ким ривоят қилмаган,албатта бу ривоят узук-юлиқ бўлиб, ноаниқ кишидан айтилгандир.Шундай экан,биз бу каби ривоятларни қабул қилмаймиз.”
Демак, уларнинг-Қуръон далил қилинадиган ягона нарсадир, ундан бошқа нарсага суяниб бўлмайди-деган даьволари асоссиз бўлиб хисобланади.
Даьволарининг тўртинчиси:Пайғамбар алайхис саломнинг хадисларни ёздирмасликлари,хадисларни хужжат бўлишига ярамаслигига далилдир.Чунки Пайғамбар алайхис салом ўз хадисларини ёзишдан қайтардилар,бу эса хадис хужжат бўлишга ярамаслигига далил бўлади. Агар Қурьон Карим сингари хужжат бўлишга яраганда,хадисни хам ёзишга буюрар эдилар.
Раддиямиз: Тўғри. Пайғамбар алайхис салом ўз хадисларини ёзишдан исломнинг аввалида қайтардилар,лекин кейинчалик ёзишга рухсат берганлар. Абу Довуд Абдуллох ибн Амр ибн Ос дан ривоят қилади, ”Ё Росулуллох Мен Сиздан бирор хадис эшитганимда ёзиб олсам бўладими? деб сўрадим, дедилар. У зот эса: Хуп майли, дедилар. Сиз рози ёки ғазаб холатингизда бўлсангиз хам ёзаверайми? деб сўрадилар. Пайғамбар алайхис салом: Ха,ёзиб олавер.Чунки Мен хар қандай холатимда хам хақни сўзлайман, дедилар.”
Абдуллох ибн Амр ибн Ос нинг хадисларни ёзиб олишларини Абу Хурайра розияллохунинг сўзи хам таькидлайди.” Пайғамбаримиз алайхис саломнинг сахобаларини ичида мендан кўра кўпроқ хадис ривоят қилган киши йўқ эди. Фақатгина Абдуллох ибн Амр ибн Ос бор эди,чунки у хам ёдлар ва хам ёзиб олар эди,”дедилар. Шунингдек бу борада бошқа хадислар хам мавжуд. Масалан; Макка фатх бўлганида Пайғамбаримиз алайхис саломнинг хутбаларини ямандан бўлган Абу Шот исмли сахоба шу хутбани ёзиб беришларини талаб қилганида Пайғамбаримиз алайхис салом хутбани унга ёзиб беринглар!деб буюрганлар.
Даьвогарларнинг суянган далилларига биз шундай жавоб беришимиз мумкин: Пайғамбаримиз алайхис салом хадисларни ёзишдан қайтарганликларини сабаби,Қурьон Хадис билан аралашиб кетишини олдини олиш учун бўлган.
Пайғамбаримиз алайхис салом хадисларни ёзишга буюрганликларини сабаби эса баьзи сахобаларнинг зехнлари суст бўлгани учун хам уларга хадисларни ёзиб олишларига рухсат берганлар. Қолаверса бирор нарса далил ва хужжат бўлиши учун у нарса ёзилган бўлиши шарт деган жойи йўқ, чунки Пайғамбаримиз алайхис саломнинг сўзлари ва феьллари хам хеч қаерга ёзилишидан олдин хам далил, хужжат хисобланиб келган.Хужжатни хужжат бўлиши учун мутавотир даражада бўлиши ва хужжатни ровийларини адолатли бўлиши лозим халос. Масалан:Намозни ракаатлари,вақти ва бошқа кайфиятлари барчаси Пайғамбаримиз алайхис саломнинг сўзи ва феьли орқали жорий бўлган. Бу каби мисоллар сони мингта…
Шундай экан, Пайғамбаримиз алайхис салом хадисларни ёзишдан қайтарганликларидан хадислар хужжатликга ярамайди,деган нотўғри ва хато даьвога келишдан сақланишимиз лозимдир. (давоми бор)
Қ.Машарипов
Урганч шаҳар «Мискин бобо» масжиди имом-хатиби