Ихтилофларга асос бўлган масалалар

Кейинги йилларда  пайдо бўлаётган иллатлардан бириси хадисларга ва уларни ровийларига шубха қилиш,”бу хадис сахих эмас, у хадис мавзуь” каби иборалар нихоятда кўпайиб бормоқда. Натижада кўп суннатлар, қадрият- ларимиз   унут бўлиб бораётганига ачиниб кетасан киши. Бу каби ёт ғояларни халқимиз онгидан сиқиб чиқариш ва кенг тарқалишини олдини олиш учун маьрийфий кураш олиб бориш бугунги кунимизни долзарб масалаларидан хисобланади.

Биринчи масала: Иснодга шубҳа қилиш “Иснод” (ёки “санад”) хабарни қабул қилувчи ровийлар занжири бўлиб, у хабарнинг тўғрилигини исбот қилиш йўли ҳисобланади. Тарихий маьлумотлар, сўзлар ва воқеалар Расулуллоҳ ﷺ дан ривоят қилинади. Аллох  таоло бу умматни “Иснод”  шарафлантириб,   уни фақат мусулмонларга хос қилиб берди, бошқа халқларга эмас.  Имом  Ибн Ҳазм р х (ваф. 456 ҳ.) айтганлар: Ишончли ровий ишончли ровийдан ривоят  қилиши орқали ровийлар силсиланини занжири  Пайғамбар ﷺ гача етиб бориши – бу эса ҳалол ва ҳаромни билдирадиган манба ҳисобланади.   Ҳар бир ровий исм-шарифида, насабида, юзида, адолатлилигида,  даври ва маконида маълумдир.  Бу ҳолат фақат мусулмонларга хос бўлиб, бу миллат аҳлидан бошқа бирортасида йўқ».   Имом Абдуллоҳ ибн Муборак р х (ваф. 181 ҳ.) исноднинг қиймати ҳақида айтдилар: «Иснод  диндандир. Агар иснод бўлмаганида, ҳар ким истаганидай гапириб кетар эди. Лекин сенга  ривоят қилган одам ким деб сўралса,у жавоб бера олмай қолса, “Бу хадис хақиқий дейилмайди»                                                                         Имом  Абу Абдуллоҳ ал-Ҳоким ан-Нийсобурий (ваф. 405 ҳ.) қуйидагича дейди:  »Агар иснод бўлмаганида ва бу уммат иснодни талаб қилишга одатланмаганида эди, исломнинг манори йўқолган бўларди, аҳли илҳод ва бидъатчиларга йўл очилиб, ҳадислар аралашиб кетарди ва исломни асослари хам йўқолиб қоларди. Чунки хабарлар иснодсиз қолиб, уларнинг барчаси бегона бўлиб қолади».                                                                                                                   Бу сўзларда исноднинг таърифи орқали унинг дин ва шариатдаги улкан ўрни баён қилинган.  Лекин шунга қарамай, баъзи суннатни инкор этувчилар иснодга шубҳа билан қарайдилар, уни пастга урадилар ва ҳақорат қилдилар. Улар орасида устоз Аҳмад Амин ҳам бор.  У иснодни «расмиятчилик» деб таърифлайди.Ва фикрини шундай давом эттиради:» Адабиётчилар китоблар- ини  иснодсиз ёзишган, уламолар эса иснод билан ёзишган. Лекин адабиёт китоблари иснодсиз ҳам ишончли ҳисобланган, иложи борича иснодга  суянмаганлар».Шу каби тоифа аьзосидан яна бириси,Ахмад Субхий Мансур (1949 –йили Мисрда туғилган бўлиб, Мисрдаги ал Азхарда дарс берган).Бу киши очиқдан-очиқ хадис ровийларини гунохда айблаб келган.Бу эса ўз навбатида қадимдаги Зиндиқларни йўли бўлиб,хозирдаги тоифаларни ўзларини ғоялари эмас. Уларнинг ғояларини жихатлари турли-туман бўлиб,аслида мумин киши  Аллоҳ таолони ягона деб билиш ва Муҳаммад ﷺ ни Аллоҳнинг Расули деб иймон келтиришда шубҳа йўқки, мусулмон инсон Пайғамбар ﷺ олиб келган барча нарсага қалбдан ишониши ва тасдиқлаши лозим. Ва “Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир” деган шаҳодат келтириши, У зотга итоат қилишни, У зот эмир этган нарсани бажаришни, қайтарган нарсалардан тийилишни, айтганларини тасдиқлашни тақозо этади. Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга ибодат қилинмайди.Аммо  афсуски, баъзилар Пайғамбар ﷺ нинг сўзларига шубҳа қилишга ва уларни рад этишга бордилар. Айниқса баъзи  илмли лекин тавфиқсиз бу каби нобакор кишиларни чиқиши ёшларни тўғри йўлдан чалғитиши шубхасиз.         Шулардан яна  бири  Ғулом Аҳмад Парваз исмли шахс  бўлиб, у шундай деган: «Ҳадислар Исломнинг поклигига тузоқ бўлди, унинг сифатлари  ва соддалигини йўқотди» Улардан яна бири  Мавлавий  Чироғ  Алий бўлиб, у: «Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ ал-Жомеъ” китобида кўп сохта ҳадислар бор, аммо мусулмонлар уни Қуръондан кейинги энг ишончли китоб деб ҳисоблайдилар. Бу эса уларнинг кўр-кўрона тақлидлари ва ақидаларига асосланган»,  деган,даьволарни кўтариб чиққанлиги ачинарли холат хисобланади. Минг афсуслар бўлсинки,баьзи ёшларимиз хадис шарифлар тўғрисида хеч қўрқмасдан,мавзу,тўқима ёки ёлғон,деган хукмлар оғзини  бир бурчакидан чиқиб кетадиган даражага бориб қолганлари ўта аянчли муситбатимиз хисобланади. Ёшларимизни бу  камчиликлари хадис ва оятлардан тўғридан –тўғри хукм олиш мусибатидан кам эмас,десак айни хақиқатни айтган бўламиз.

 

Қ.Машарипов

Урганч шаҳар “Мискин бобо” масжиди имом-хатиби 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *