Она сутининг фазилати

Дунё  жуда  кўп  мўъжизаларга  бой бўлиб, улардан  бири она  сутининг  мўъжизасидир.  Гўдак  туғилганидин   она  кўкрагини  боланинг  оғзига  солади , онанинг  мехри жўш уриб  сут келади  гўдак эма бошлайди. Аллоҳ  таолонинг  мўжизасини  қарангки,  она  сутининг  ҳарорати  билан гўдакнинг  ҳарорати бир хилда бўлади. Аёл  қалбида  меҳр  товланса,  кўкрагидаги меҳр булоғи  чашма  каби отилиб  чиқади.   Она гўдакнинг  очиққанини   йиғламасидан  олдин хис қилади. Она  сутининг  фойдали хусусияти хеч бир  жонзот  сутининг  калориясига  тнглаштирилмайди. Она  сути болага  куч  қувват бериши  билан  бирга  ақлий  мўъжиза  яратиш  имконини  беради.  “Разоъ”  сўзир  луғатда  эмиш,  сўриш  маъносини билдиради, Шаръий  истилоҳда , икки  ёшга  тўлгунича   она  сути билан  озуқланиши  бордир. Аллоҳ  таоло  гўдак  болаларнинг  ризқини  оналарнинг  кўксида  ўзига  хос озуқа  қилиб  яратган. Эмизиш  на  фақат болага,  балки   онага ҳам  жуда  фойдалидир: онанинг  кўкрак  ва  бачадон  саротони  билан  касалланиш  эҳтимоли камаяди, хамда  ортиқча  вазн  йўқолади.  Она  сутининг  танркибида  юздан  зиёд  фойдали  эементлар   борлиги  кузатилган. Улар  болани  тўйиб  озуқаланиши  учун  етарли экан. Она  сутининг   асосий қисмини  сув  ташкил  қилишига   боланинг  танаси озуқа  билан  бир  қаторда сувгв ҳам эҳтиёж  сезади.  Биз  истеъмол  қиладиган  сув  ҳали  заиф, химояланмаган  организм учун хавф  туғдириши  мумкин. Шунинг  учун  бола  энг  тоза ва  етарли  миқдордаги  сувни  фақат  она  сути орқали  олади. Аллоҳ  таоло  Ўзигагина маълум  ҳикмат  билан  эмизиш  муддатини  икки  йил  қилиб  белгилашини  бу  бежизга эмас. Она  сути билан  озуқланган  болаларнинг  ақлий  салоҳият  даражаси,  сунъий  сут билан озуқланганларникига  қараганда  беш балл юқори эканлиги  фанда  исботланган. Она  сутининг  она,  бола  саломатлигида  муҳим  ўрни  борлигини  яна бир бор  таъкидлаб  оналик  вазифаларини  тўла  адо  этишларини  сўраб  қоламиз.

 

З.Машарипова

Урганч шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *