Огоҳ одам – оқил одам

Аллохнинг бизга берган неъматлари хисобсиз. Биз уларни ҳар қанча санаксакда адоғига ета олмаймиз. Хисобсиз неъматлар ичра бир неъмат  борки, бу неъмат барчага бирдек зарур. Бу неъмат “Тинчлик”эканини барчамиз биламиз. Чунки, ҳар қайси жамият ривожи, тараққиёти, истиқболи, халқининг фаровон турмиш тарзи учун биринчи навбатда тинчлик керак. Аллоҳнинг бизга берган бу неъмат қадрини, борор бир миқдор ёки бирор бир ўлчов билан ўлчаб бўлмайди. Тинчлик Аллохнинг энг улкан энг азиз ва бебахо неъмати. Уни асраш қадрига етиш ва бу неъматга шукр қилиш ҳаммамиз учун бирдек шарт. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам. хадислари шарифларида “Икки неъмат борки, инсонларнинг кўплари ундан бехожат (ғафлатда, қадрига етмайди) лар. Булар тинчлик ва сиххат саломатликдир” деганлар.

Минг афсуслар бўлсинки, бугунги  бизларга берилган  Аллоҳ таолонинг тинчлик деб аталмиш бу неъматни Аллоҳ барча халққа баробар бераётгани йўқ. Шу билан бирга бизнинг тинчлигимиз, истиқлол йилларида эришган ютуқларимиз ва халқимизнинг фаровон турмиш тарзи, кўзларимиздаги қувонч, эртанги кунимизга ишонч барчани бирдек хурсанд қилмаётгани ҳам маълум. Бугун бир мамлакатнинг тинчини бузиш пайида юрган кимсалар мамлакат тараққиётини издан чиқариш, юрт равнақи, миллат маданияти, маърифатига рахна солиш, ахоли орасида нотинчлик келтириб чиқариш, жамият келажаги хисобланмиш ёшларни йўлдан оздиришнинг турфа ҳил йўлларини ўйлаб топмоқда ва керакли натижаларга эришмоқда. Халқимизда бир мақол бор: «Овсару анқов душман учун яхши ов». Бизнинг ота боболаримиз овсар ҳам анқов ҳам бўлган эмаслар. Кўр кўрона бошқаларга эргашиб кетган эмаслар. Балким ҳар ишда етти ўлчаб бир кесганлар. Илму маърифат, караму шафқат  ила одамларни эзгулик сари эргаштирганлар. Мутаҳассисларнинг маълумотларига кўра бугун ахборот техналогиялари кенг имкониятлар бераётган бир вақтда, минг афсуслар бўлсинки бу имкониятлардан бузғунчилик, қабоҳат йўлида фойдаланаётганлар ҳам, кун сайин ортиб бормоқда. Бузуқ, ақидапараст оқимларнинг  чорловларини тарғиб қилишда интернет сайтлари асосий манбага айланди. Одам юрагини эзадиган жиҳати шулки, қанчадан қанча ёшларимиз билиб билмай шу сайтларга кириб, ундан маълумотларни  кўчириб олиб, ўз эътиқодларига путур етказмоқдалар. Унданда ачинарлиси калта бинларча қилиб қўйган нобокорликлари  етмагандай, яна камига бошқаларни ҳам йўлдан уришга уринаётганларидир. Бугун дунёда адолат, саодат, раҳмат дини бўлмиш мусаффо динимиз Исломни ёмон отлиқ қилмоқчи бўлган, унга нисбатан одамларда нафрат туйғусини ўйғатмоқчи бўлган, ўта маккор, бадбин, шаккок кимсаларнинг, узоқни ўйлаб, чуқур режалаган фитналарининг самарасини кўриб турибмиз.

Аллоҳ бизга инъом қилган неъмат борки, шукр қилишлик билан зиёда бўлади. Бизга берилган ҳар бир неъмат, унинг шукри бор. Зеро ҳар бир неъмат шукр билан зиёда бўлади. Чунки, Аллоҳнинг “Агар берган неъматимга шукр қилсаларингиз уни сизларга зиёда қилурман” деган ваъдасини кўпларимиз биламиз ва эшитганмиз. Юртимиз ривожи, тараққиёти, истиқлолимизу истиқболимизга  муносиб ҳисса қўшадиган,  ватанини севадиган, киндик қони тўкилган муқаддас бу заминни ардоқлайдиган, химоя қиладиган фарзандларни тарбия қилиш барчамизнинг шу юрт олдидаги қарзимиздир. Тўғри ҳозир юртимиз тинч кўнглимиз хотиржам, бироқ хотиржамлигимиз ғафлатга айланмасин. Ҳар вақт хар дақиқа огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшайлик. Юртимиз келажаги бўлган фарзандларимизни эл-юртига содиқ хамда фидойи инсонлар қилиб, ватанпарварлик руҳида тарбиялайлик. Токи бизнинг фарзандларимиз уларнинг қўлида ғаразли мақсадларини амалга оширадиган болтанинг дастаси бўлиб қолмасин. Чунки хокимятни қўлга киритиш, аҳоли тинч яшаб турган малакатда фитна тарқатиб, ўша юртнинг бойлигига эга чиқишни мақсад қилиб олган ғаламис кимсаларнинг иддаолари, ғаразли мақсадлари, асл ниятлари ҳам бамисоли ўрмонга дарахт кесишга келган “болта”. Юртимиз ривожи, равнақи, хотиржамлигимиз пайини кесишга тайёр турибди. Агар бизлар хушёр ва огох  бўлмасак эртанги кунимиз ишончи суянчи таянчи ёшлар уларнинг қўлида қўғирчоқ бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Шиоримиз “Огохлик давр талаби” бўлсин.

Аллоҳ таоло инсон зотига ақлу идрок ато этиш билан уни яратган барча мавжудодларидан афзал қилди. Шу боис одамзот ҳайвонлардан фарқли ўлароқ, ўз ҳатти-ҳаракатларини онгли равишда амалга оширади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло инсонларга ўз жинсларидан бўлган, ўзларининг орасида яшайдиган кишилардан пайғамбарлар юборди ва барча илоҳий кўрсатмаларини уларнинг онгларига мос қилиб нозил қилди. Ушбу илоҳий кўрсатмалар орқали Аллоҳ таоло бандаларига фойдали бўлган нарсаларни баён қилиш билан бир қаторда, уларни дунё ва охиратлари учун зарарли бўлган нарсалардан огоҳ қилиб келган. Аслида огоҳ бўлиш лозим бўлган соҳалар жуда кўп. Масалан, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш нарсани беш нарсадан аввал ғанимат билинг!», — деган ҳадисларида «Соғликни бемор бўлишдан олдин, ёшликни кексаликдан олдин, бойликни фақирликдан олдин, хотиржамликни машғул бўлиб қолишдан олдин ва ҳаётни ўлимдан олдин» ғанимат билиб, уларни бепарволик билан қўлдан бой бериб қўймаслик учун огоҳ бўлиб яшашликка чақирганлар. Биз мўмин-мусулмонлар Аллоҳнинг марҳаматидан умидвор бўлсак, Унинг чақириғига итоат этиб, юртимиз ва хонадонимиз тинчлиги, ҳаётимиз фаровонлиги ҳамда охиратимизнинг обод бўлишига панд берадиган унсурлардан огоҳ бўлмоғимиз, уларни бартараф этиш учун саъй ҳаракат қилмоғимиз лозим.

А.Матяқубов

Хива шаҳар бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *