Исломда илм талаб қилиш, хусусан, динда фақиҳ бўлиш учун илм ўрганиш фақат Аллоҳ таолонинг розилиги учун бўлади. Шундай қилган одам икки дунёнинг бахт-саодатига эришади. Бу дунёда ҳурмат-эҳтиром ила ҳаёт кечиради. Охиратда эса жаннати маъводан жой олади. Аммо ким диний илмни дунёнинг ўткинчи матоҳига эришиш учун ўрганса, яъни, мансаб учун, пул-мол учун, риё учун ўрганса, жаннатнинг ҳидини ҳам топа олмайди. Бу ерда ниятни поклаш олдинги ўринга қўйилмоқда. Илм талаб қилмоқчи бўлган шахс ниятини яхши қилиши, олган илми билан халққа хизмат қилиб, Ҳақни рози этишни кўзлаши керак. Ўшанда олган илми фойдали бўлади: дунёга ҳам эришади, охират савоби ҳам эга бўлади. Аммо ниятни молу дунёга, риёга боғласа, охират савоби бўлмайди, дунё ҳаваси ҳам аниқ амалга ошмайди. Ислом илм дини эканига хеч кандай шубха йўк. Исломни ўрганиш учун хам илмга уриниш лозим. Барча исломий илмлар шу максадга хизмат килади.
Шу билан бирга, вокелигимиздан келиб чикиб, минг афсуслар ила таъкидламокчимизки, кўпчилигимиз илмга керакли масъулият билан карай олмаймиз. Хусусан, диний таълимотларни ўрганишга булган эътиборимиз жуда хам ночор холда. Кўпчилигимиз диний тушунчаларни ўзлаштириш учун тайёр турган китобни ўкишга хам дангасалик киламиз.
Шоядки, манашу маколада илм хакидаги ёритилажак нарсалар кўпчилик учун илмга туртки бўлар, деган умиддамиз.
Гапни илмнинг лугатдаги маъноси билан танишишдан бошлайлик.
«Илм» сўзи араб тилида «бир нарсанинг бош¬касидан ажратиб турадиган белгиси» маъносини анг¬латади. Бинобарин, «таълим» ўрганувчининг кўп такрорлаши сабабли унинг шахсиятига таъсирини ўтказувчи омил эканини билиб оламиз.
Лугат илмининг кўзга куринган арбобларидан бири бўлган Ибн Манзур: «Илм жохилликнинг акси бўлиб, у бир нарсанинг бошкалардан ажралиб турувчи белгисини билиб олишдир», деган. Илмнинг истилохий маъноси куйидагича: Журжоний «Таърифот»ида: «Илм вокеликка мувофик булган жазмли эътикоддир», деган.
Имом Fаззолий рахматуллохи алайхи айтади: «Илм бир нарсани худди ўзидек идрок килишдир». Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий айтадилар:
“Илм таҳсил қилиш Аллоҳ таъолога шундай маҳбуб амалки, Аллоҳ таъоло тарафидан умматга келган энг биринчи хабар “Ўқи” деган лафз бўлди.
Энг биринчи лафз “Тавҳид” (Аллоҳни ягона деб билиш) ҳам бўлиши мумкин эди. Чунки, “Тавҳид”сиз инсон мўъмин бўла олмайди. Аллоҳ таъоло ҳар гуноҳни кечиради. Лекин мушрикларнинг гуноҳи (ширк)ни кечирмайди. “Тавҳид” ўта муҳим бўлганлиги учун энг биринчи ваҳий “Тавҳид” лафзи бўлиши ҳам мумкин эди.
Энг биринчи лафз “Рисолат” (пайғамбарлик)га тааллуқли бўлиши ҳам мумкин эди. Сизлар пайғамбарга иймон келтирингиз деган ваҳий ҳам бўлиши мумкин эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: “Сизлардан бирортангиз мен унга ота-онасидан, боласидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча мўъмин бўла олмайди”
Пайғамбарга иймон келтириш ҳам шу даражада муҳим эди. Лекин бундай бўлмади. Биринчи келган хабар “Тавҳид”га ҳам, “Рисолат” (пайғамбарлик)га ҳам тааллуқли бўлмади. Энг биринчи хабар “Ўқи” дея илмга тааллуқли бўлди. Бундан маълум бўладики, илм таҳсил қилиш Аллоҳ таъолога ўта маҳбуб амалдир.”
Ҳўп, ундай бўлса, бу ерда зикр қилинган ва мақталган илм қандай бўлади?
“Илмнинг ҳақиқати ҳақида бир умумий янглиш тушунча учрайди. Кўпинча китобларнинг лафзлари ва ёзувларини илм деб тушунилади. Умуман олганда айнан шуни илм деб номланади. Шунинг учун кимга лафзлар ва ёзувлар кўпроқ ёд бўлса, унинг илми кўпроқ деб тушунилади. Ваҳоланки, бунинг номи “маълумотлар”дир. Илм бошқа нарса, маълумотлар бошқа нарсадир. Бу зоҳирий лафзлар ва ёзувлар илм эмас, балки, илмни зоҳир қилиш воситаларидир. Улар орқали илм ифода қилинади. Илм дарҳақиқат бир маънавий нарса бўлиб, у лафзлар орқали зоҳир қилинади. Илмнинг ҳақиқатини баён қилаётиб, Ҳазрат Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу:
Яъни: “Ривоят кўплигининг номи илм эмас, балки илм бу қалбга солинадиган нурдир” дейдилар.
У орқали банда ҳақни англай олади ҳамда хақ ва ботилни ажрата олади.
Айни шу нурга нисбатан Қуръони каримда шундай дейилди:
Яъни: “Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва ойдин Китоб келди”. (Моида сураси, 15-оят)
Маълум бўлдики, илм нури илоҳийнинг номидир. У гуноҳкорларга берилмайди. Агар фақат лафзларни талаффуз қилишнинг номи “илм” бўлганида эди, у ҳолда, у нафақат гуноҳкорларга, балки, кофирларга ҳам берилаверар эди.
Яна шунингдек, Имом Зуфар раҳматуллоҳи алайҳ Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан нақл қиладилар: “Ҳақиқий илм инсонни гуноҳлардан тўхтатадиган илмдир. Агар шундай бўлмаса, у ҳолда у илм ўша олим учун мусибатдир”.
Аллоҳ таъоло «Фотир» сурасида: «Албатта, Аллохдан бандалари ичидан факат олимларигина кўркарлар», деган (28 оят).
Аллоҳ таолонинг кудратини хис этиб, махлуқотлардан ибрат олиб, уларнинг яратувчиси борлигини англаб етиб, акли билан Аллоҳни топган ва Ундан кўрккан одамгина олим хисобланади.
Аллох таоло «Зумар» сурасида: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг буладиларми?» деган (9-оят).
Албатта, тенг бўлмайдилар. Биладиганлар иймон келти¬риб, ибодат киладилар. Билмайдиганлар куфр келтириб, исён киладилар.
Аллох таоло «Анкабут» сурасида: «Бу мисолларни одамларга келтирамиз, уларга факат олимларнинггина акли етар», деган (43-оят)
Бу борадаги хадиси шарифларнинг адади жуда хам куп. Биз намуна сифатида факат бир нечтасини келтирамиз.
Муовия розияллоху анхудан ривоят қилинади:
«Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам: «Аллох кимга яхшиликни ирода килса, уни динда факих килиб куяди. Албатта, мен таксимловчиман, холос, Аллох беради.
Албатта, бу уммат Аллохнинг иши (киёмат) келгунча Аллохнинг амрида коим булади. Уларга хилоф килганлар зарар етказа олмайди», – дедилар».
Туртовлари ривоят килишган. Дин таълимотларини яхши тушуниш банда учун катта бахт-саодат булиб, бу холат Аллох таоло унга яхшиликни ирода килганига далолат килади. Демак, диний илмни бандага Аллох таолонинг Узи беради. Шунинг учун хам Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам гапларининг давомида: «Албатта, мен таксимловчиман, холос, Аллох беради», демокдалар.
Яъни мен Аллох таоло берган илмни етказаман, холос. Хакикий илм берувчи Аллох таолонинг Узидир.
Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам: «Ким илм талаб килиш йулига тушса, Аллох унга жаннатнинг йулини енгиллаштиради. Кайси бир кавм Аллохнинг уйларидан бирида жам булиб, Аллохнинг китобини тиловат килса, уни урганса, албатта, уларнинг устига сакийна тушади, уларни рахмат ураб олади, фаришталар куршаб олади ва Аллох Уз хузуридагилар каторида зикр килади», – дедилар.
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят килишган. Абу Дардо розияллоху анхудан ривоят килинади: «Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламнинг: «Ким илм талаб килиш йулига юрса, Аллох унга жаннат йулини осон килиб куяди. Албатта, фаришталар толиби илмни рози килиш учун канотларини куяди. Албатта, олимга осмондаги зотлар, ердаги зотлар, хатто сувдаги баликлар хам истигфор айтади.
Олимнинг обиддан фазли худди ойнинг бошка юлдузлардан фазлига ухшайди. Албатта, олимлар Пайгамбарларнинг меросхурларидир. Албатта, Пайгамбарлар динорни хам, дирхамни хам мерос колдирмаганлар. Албатта, улар илмни мерос колдирганлар. Ким ушани олса, улуг насибани олибди», деганларини эшитдим.
Абу Довуд ва Термизий ривоят килишган.
Анас ибн Молик розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Илм талаб килиш хар бир мусулмон зиммасига фарздир», – дедилар.
Имом Ахмад ва Ибн Можа ривоят қилишган. Демак, хар бир мусулмон илм талаб килишни узи учун фарз деб билиши керак. Хар бир мусулмон илмга эга булиб, кишиларни хидоятга даъват килувчи шахс булишга уринмоги лозим. Исломда илм талаб килиш бешикдан то кабргача фарз килинган. Бу маънони кенгрок тушунишга харакат килайлик.
Фарз Аллох таолонинг қатъий амри бўлиб, уни бажариш хар бир мумин учун мажбурийдир. Фарз амални бажармаган одам катта гунох иш килган булади, охиратда икобга учрайди. Фарз икки кисмга булинади: фарзи айн ва фарзи кифоя.
Фарзи айн хар бир мусулмон шахсан бажариши лозим булган ишдир. Уни биров учун бошка адо этгани билан фарз бажарилган булмайди. Бунга намозни мисол килиш мумкин. Балогатга етган хар бир мумин инсон беш вакт намозни укиши – фарзи айн. Укимаган одам каттик гунохкор булади. Фарзи кифоя эса баъзи бир мусулмонлар адо этса, бошкалар учун кифоя киладиган ишдир. Бунга мисол жаноза намозидир. Бир мусулмон вафот этса, уни ювиб-тараб, жанозасини укиб кумиш хамма мусулмонлар учун фарз булади. Аммо фарзи кифоя булгани учун, баъзи мусулмонлар жанозасини укиса, кифоя килади. Бошкалардан фарз сокит булади. Илм талаб килиш борасида фарзнинг иккала кисми хам иштирок этади. Хар бир мусулмон учун узига керак нарсани, хаёти учун зарур илмни, дину диёнатни, халол-харомни билиб олишда зарур булган хар бир нарсани урганиши – фарзи айндир. Хар бир мусулмон бу ишни килиши шарт. Килмаган одам гунохкор булади.
Мана, илм талаб килиш Ислом динида фарзлигини тушуниб олдик. Энди бу фарз хаётимизда кандай холатда эканини мулохаза килайлик. Купимиз узимиз учун керак булган диний мажбуриятларни билмаймиз. Куръон укиш, намоз укиш ва бошка фарз, вожиб, суннат ишларни урганмаймиз. Холбуки, бу ишлар хар бир мусулмон учун фарзи айндир. Бу нуксонни йукотиш учун курашмогимиз лозим. Жумладан, нафсни поклаш ва ахлокни сайкалаш илмини урганишимиз ва амал килишимиз зарур булган илмдир.
Азизлар! Сиз ибодат йўли ила илм ҳосил қилишга ҳаракат қилинг. Тақво орқали илм ҳосил қилинг. Суннатларни жамлаш орқали илм ҳосил қилинг. Илмга амал қилиш орқали илм ҳосил қилинг. Шу тарзда Аллоҳ таъоло сизнинг қалбингизга бутун умр фойда берадиган илмни туширади.” Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барчамизга фойдали илм ва унга амал қилишликка муваффақият ато қилсин.
Х.Матяқубов
Шовот тумани “Юсуф Хамадоний” масжиди имом-хатиби