Тақиюддин Набaҳоний номли шахс тарафдан таъсис этилган “Ҳизбут-тахрир” оқими вакиллари юртимиздаги диний эркинликлардан унумли фойдаланиб охирги вақтларда яна халкимиз айникса ёшларимизни огдиришга уриниш холатлари кузатилиши давом этмокда. халқимизга бу оқим тўғрисида кўпроқ ва кенгроқ маълумотлар зарурлиги учун бугунги кунда расмий имом-хатибларимиз тамонидан купгина маълумотларга эга булдик. Уларни баъзи қарашларига илмий раддияларни кўпроқ ёритиш лозимдир хурматли халкимиздан эса бу чикишларимизни астойдил кузатиб боришларини айникса ёшларимизга эшиттиришимиз шарт булади.. Шу нуқтаи назардан, “Ҳизбут-тахрир” оқимининг диёнати бузуқ, ақидаси нотўғри эканлиги ҳақида давомий мақолалар бериб борилмокда.Токи одамлар бу оқимнинг асл башарасни таниб билиб олсинлар.
“Ҳизбут-тахрир” оқими баъзи ақидавий ғояларида Ислом тарихида дастлабки адашган оқим – мўътазилийларга издош саналади. Уларнинг оқсоқоли Тақиюддин Набҳоний “Исломий шахсият” номли асарида шундай ёзади: «Бу феълларнинг (яъни инсоннинг қилаётган ҳатти-ҳаракатлари, амаллари, ишлари ва ҳоказо) Аллоҳнинг қазо ва қадарига алоқаси йўқ. Чунки инсон барча амалларини ўз ихтиёри ва хоҳиши билан яратади. Шунга кўра, ихтиёрий феълларимиз Аллоҳнинг қазоси ичига кирмайди». Тақиюддин Набҳоний бу фикрини “Ислом низоми” номли асарида ҳам сиздириб ўтган. У бу билан нима демоқчи? Инсоният феълини ўзи яратади, Аллоҳ яратмайди демоқчи! Бу ғоя аслида Ҳасан ал-Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг оқ бўлган талабаси Восил ибн Ато асос солган мўътазилийларга тегишли бўлиб, у Китоб, Суннат ва соғлом мантиққа ҳам очиқча тескаридир! Зероки, Аллоҳ таоло Фуркон сурасини 2 оятида айтадики, «У….ҳар бир нарсани ўлчов ила ўлчаб яратган Зотдир». Яна Ас-соффат сураси, 96-оят шундай дейиладики, «Аллоҳ таоло сизларни ҳам, қиладиган амалларингизни ҳам яратган». Яъни: Аллоҳ таоло жамики коинотдаги нарсаларни, уларнинг ўзини ҳам қиладиган ишларини ҳам, феъл-амалларини ҳам аниқ ўлчов — тақдирга мос тарзда яратган. Мантиқан олиб қаралса жонзотлар тарафдан содир этиладига ихтиёр ҳатти-ҳаракатлар беихтиёр қилинган ишларга нисбатан кўпроқни ташкил қилади. Агар ҳизбчилар эътиқодига кўра, жонзотлар, инсонми ҳайвонми нима бўлганда ҳам ихтиёрий амалларини ўзлари яратиб, ихтиёридан ташқари ишларни Аллоҳ яратган деб фараз қилсак, ер юзида инсонлар яратган нарсалар Аллоҳникидан кўпайиб кетадику?! Демак, маълум бўладики, Набаҳонийнинг инсон феъл ва амаллари борасида илгари сурган фикри китоб ва суннатга, аҳли суннат ва жамоат ғояларига очиқча тескари ва раддир. Шунингдек, Рум сураси, 29-оятида эса Аллоҳ таоло ҳидоят ва залолат масаласида шундай дейди: «Аллоҳ залолатга солган кимсани ким ҳам ҳидоятга сола оларди?!». Бу ояти каримада очиқ баён қилинмоқдаки, ҳидоят ва залолат банданинг ўз ихтиёри билан амалга ошадиган нарсалар эмас. Аксинча Аллоҳ хоҳлаган кимсаси қалбида залолат, ҳохлаган кимсаси қалбида ҳидоят феълини яратади.
Бу оким таргиботини факат биттагина акидада нотугри ёндошишини айтдим халос вахоланки, ундай акидада адашишларини минглаган исботини топишимиз айтишимиз мумкин. Ха азизлар “Ҳизбут-таҳрир” ақидавий масалаларда Аҳли сунна вал жамоа ақидасига зид равишда фикр юритиб, содда ва илмсиз мусулмонларни адаштирмокда. Шундай экан, ҳизбчилардан кимдир сизни тарғиб этса, ўз тарафларига оғдириб олишга уринса, сафларига моддий ё маънавий кўмакни рўкач қилиб қўшиб олишга уринса, унга алданиб юрмангки албатта адашасизлар. Бинобарин ҳизбнинг йўли боши берк кўчадир. Барчага маълумки, мураккаб жоҳиллик билан касалланган кимсалар одатда ўз жоҳиллигини тан олгиси келмайди. Бундайларга ҳақиқатни минг бор исбот қилсанг ҳам бефойда. Чунки бу гумрохларни калблари мухрлангандир.
Бугунги кунда юртимиз мумин мусулмонларини ибодатларини эмин эркин бажараётган бир улкада мумин мусулмонларни куфрда айблаш куфига хукум чикариш уларни иймондан ажраган деб курсатишлик холатлари уша тоифа ва фиркалар тамонидан бонг урилмокда вахоланки, бу иш шариатимиз курсатмасига хам мувофик иш эмаслиги Аллохни ибодатлаирини килаётган кишиларни харгиз иймондан чикармаслигимизни курсатади.Акоиди таковияда айтиладки, киши иймондан чикишлиги учун иймонга киришлиги учун сабаб буладиган амални инкор килишлиги керак булади яъни ла илаха иллаллох деб иймонга кирган киши худди шу калимани тил ва калби билан инкор килишлиги эса иймондан ажралишлигига сабаб булла олади. Модомики буни инкор килмаётган булсак хаммамиз мумин мусулмонмиз деб даъвода булсак тилимиз ва калбимиз бирла айтиб тасдикласак Иншааллоху таоло бизларни у дунёу бу дунёда узини мумин мусулмонлари каторида килажакдур. Аллох таоло барчаларимизни адашишликдан ва нотугри йулда ва нотугри акадада юришликимиздан турли хил фитналарга кушилиб колишлигимиздан уз панохида асрасин узини хидоятида собит килсин ва окибатимизни махмуд килсин.Аллоҳ барчамизни тўғри йўлдан тойдирмасин!
О.Машарипов
Янгиариқ тумани “Шайх Мухтор вали” масжиди имом-хатиби