Эҳтиёждан ортиқча сувни қизғаниш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ азза ва жалла айтади:

«Айтинг: «Хабар берингиз-чи, агар (тўсатдан ичар) сувларингиз (ер тубига) сингиб кетар бўлса, у ҳолда ким сизларга оқар сув келтира олур?!» (Мулк сураси, 30).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Яйловни хароб қилиш мақсадида ортиқча сувни тўсманглар» (Муттафақун алайҳ).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимда-ким ортиқча сувини ёки ортиқча ўт-ўланини ман қилса (яъни, бошқаларга бермаса), Аллоҳ азза ва жалла қиёмат кунида ундан Ўз фазлини ман қилади» (Имом Аҳмад ривояти).

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *