ҲИЗБУТ ТАҲРИР ҲАҚИДА ТУШУНЧА

«Ҳизб» арабча сўз бўлиб, луғавий маъноси партия ёки фирқадир. Кўплиги «аҳзоб»,партиялар ёки фирқалар деган маънони ифодалайди. Бу ном замонавий партияларга ҳам, диний оқимларга нисбатан ҳам ишлатилиши мумкин. Масалан, «Ҳизб аш-шуйуъий» («Коммунистик партия»), «Ҳизб ал-Ватаний» («Миллий партия»), «Ҳизбуллоҳ» («Аллоҳнинг партияси»).

«Ҳизбут-таҳрир» мутаассиб оқимлар тоифасидан бўлиб, унинг мақсади мусулмонлар ўртасини бузиш ва турли фитналарни тарқатишдир. Бу оқим, Ислом дини ҳақида етарли маълумотга эга бўлмаган кишилар, хусусан, ёшлар онгига халифаликни тиклаш ғоясини синдириб, уларни мана шу ушалмас орзу-умидлар йўлида ўз моллари, куч-қувватлари, ҳатто жонларини ҳам қурбон қилишга тарғиб этади ва буни шаҳидлик, деб баҳолайди.

1952-йил Фаластинда пайдо бўлган бу оқим ўша вақтнинг ўзидаёқ араб оламида кескин танқид ва қувғинга учради.

Минг афсуски, ҳеч ким қабул қилмаган бу оқимни диёримиздаги айрим илмсиз кишилар, Ислом дининг ҳақиқатидан бехабар, мусулмонман дейишдан бошқа ўзининг мусулмонлигига бирон далил келтира олмайдиган ёшлар қабул қилдилар. Кўп ёшлар дин деб ўйлаб унга кириб кетдилар. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг «Оли Имрон» сураси 103-оятида мусулмонларни иттифоқликка буюриб, шундай баён қилган:«Ҳаммангиз Аллоҳнинг «арқони» (Қуръон)ни маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ва ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг. Унинг неъмати туфайли биродарларга айландингиз. Дўзах чоҳи ёқасида турганингизда, сизларни ундан қутқарди. Шояд ҳақ йўлни топгайсизлар, деб. Аллоҳ Ўз оятларини сизларга шундай баён қилди»4

Бу оятда Аллоҳ таоло бизни аввало, барчамиз имкон қадар Қуръон кўрсатмасига амал қилган ҳолда, ҳамжиҳатликда яшаб бормоғимизга, иккинчидан эса, фирқаларга бўлинмасликка буюради. Биз бу оятдаги «Бўлинманглар» деган буйруқни Ислом номини ниқоб қилиб олган биронта гуруҳ ёки оқимга кирманглар, деб тушунамиз. Кейинги пайтда Ислом билан боғлиқ, асли мусулмонларнинг ораларини бузадиган, Қуръон ва ҳадисга бутунлай қарши бўлган фирқалар жуда кўпайди. Мадомики, улар: «Биз алоҳида ҳизбмиз, алоҳида бир гуруҳмиз» дер эканлар, уларнинг ҳар бири Аллоҳ таолонинг «Фирқага бўлинманглар», деган буйруғига қарши чиқиш билан, қайси номда бўлмасинлар, ҳатто ниятлари яхши бўлса ҳам,  Исломга қаршидирлар. Пайғамбар алайҳиссалом ўн тўрт аср муқаддам: «Менинг умматим 73 фирқага бўлиниб кетади. Уларнинг ҳаммаси дўзахий бўлади, Фақат бир тоифагина жаннати бўлади» деганлар. Бундан бир неча ўн йил муқаддам пайдо бўлган, халифалик қуриш  даъвоси билан чиққан «ҳизбут-таҳрир» номли  фирқа ҳам ўша 72 адашган фирқадан бири бўлиб, Исломни бузиш, мусулмонларни бир-бирига қарши қилиб қўйиш учун махсус ўйлаб чиқарилгандир.

Ҳизбнинг баъзи даволарига раддиялар

Фикримизча, ҳизбут тахрирнинг биздаги аъзоларининг кўплари бу маълумотлар билан таниш бўлмасалар хам керак. Агар бироз таниш булганларида ҳам ўзларини ҳозиргидан бошқача тутишлари ва ҳизб хакидаги мақтовларини ўйлаб гапирар эдилар.

Уларнинг фикрича, ҳизбут таҳрирдан бошқаҳеч ким Исломни билмайди, ҳеч ким дин учун қайғурмайди, ҳеч ким Ислом давлати тузишни уйламайди ва ҳоказо. Ҳизб аъзолари Аллох, таоло Қуръони каримда «Сизлардан амри маъруф ва наҳий мункар қиладиган бир уммат булсин» де-ган, ана уша уммат бизмиз, дейдилар. . Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яҳудийлар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлиндилар. Насоролар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлиндилар. Менинг умматим эса етмиш уч фирқага бўлинадир. Уларнинг етмиш иккитаси дўзахда, биттаси жаннатда», деганлар.

Ўша жаннатга тушадиган жамоа бизмиз, дейишади улар.

          Ҳақиқатда шундоқми?

Ҳизбут таҳрирга аъзо бўлмаган мусулмонларнинг ҳаммаси юқоридаги оятда сифатланган умматдан эмасмилар?

Ҳизбут таҳрирга аъзо булмаганлар хаммаси дузахга тушадиларми?

Албатта, йуқ! Ушбу оят ва ҳадис ҳамда уларнинг маъносидаги барча шаръий матнларда зикр кдлинган жамоадан мурод, аҳли сунна вал жамоа эканини мусулмонлар яхши биладилар. Ҳатто кўпгина мусулмон бўлмаганлар ҳам бу хақиқатни яхши билишлари сир эмас.

М.Мансуров

Қўшкўпир тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *