ЁШЛАРНИ ТУРЛИ ЁТ ҒОЯЛАРДАН АСРАШГА МАСЪУЛМИЗ

Бугунги глобаллашув ва тараққиёт асри ҳар кимдан кучли билим ва тафаккур эгаси бўлишни, замонавий ахборот технологияларидан унумли ва мақсадли фойдаланишни, содир бўлаётган воқеа ҳодисаларга нисбатан мустаҳкам инсонийлик позицияси билан ёндашишни талаб этади. Ёшларни диний экстремизм ва тероризм , “оммавий маданият” ҳамда маънавий таҳдидлар каби салбий иллатлар ва унинг зарарли оқибатларидан асраш ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг бурчидир. Ҳар бир ёш эътибор марказида бўлса ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишини олдини олишга қаратилган иммунитетни шакиллантирган бўламиз. Юртимизда тинчлик ва барқарорлик олий неъматлиги, ҳар бир миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, урф-одатлари, анъаналари, барҳаёт қадриятлари ташкил этишини ёшларимиз онг шуурига сингдиришимиз лозим Ёт унсурларнинг турли вадаларига ишониб алданиб қолмасдан, балки, юртимизга амалга оширилаётган ислохотларга ўз хиссасини қўшиш, ҳалол маҳнат қилишга одатланиш, келгусида малакали мутахассис бўлиб етишишига ҳаракат қилиш бугунги ёшларнинг асосий вазифаларидан бири эканлигини бот-бот ёдга солиш лозимдир.
“Оила-маҳалла” ҳамкорлигини мустаҳкамлаш фарзанд тарбиясида ота-оналарнинг масъулятини янада ошириш долзарб масаладир. Зеро, бугунги замон ҳар биримиздан ўта хушёрликни, масъулят ва ватанпарварликни талаб этмоқда. Фарзандларимизни асраб авайлаш, уларни юксак маънавиятли, юрт корига ярайдиган авлод этиб тарбиялаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.Қуръони каримда “Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюрар, ҳамда бузғунчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтарур. (У) эслатма олурсизлар, деб сизларга насихат қилур”-деб мархамат қилинади. (Наҳл сураси 90-оят).
Айрим ота-оналар бола тарбияси хусусида жуда бепарволик қиладилар. Улар учун бу дунёда фақат ўз шахсий юмушлари, кўча-кўйдаги улфатлари билан узок вакт овкатланиб утиришлари, моддий маблағ тўплаш йўлидаги борди-келдилари биринчи ўриндаги вазифаю, оила аъзоларининг, фарзандларининг ахлоқий  ва маърифий тарбиялари билан шуғулланиш иккинчи даражали иш булиб колган. Ўтган асрдаги мутафаккир  олимимиз Абдулла Авлоний таъбири билан айтганда, “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”.

Шубҳа йўқки, миллий ва диний қадриятларимизнинг тарбиявий жиҳати жуда кенг ва серқирра жараён бўлиб, ёшларимиз тарбиясидаги ўрни беқиёсдир. Улардаги ватанпарварлик, инсонийлик, меҳр оқибат каби тушунчалар фарзандларимизни иймонли инсофли, юртимизга астойдил хизмат қилувчи юксак маънавиятли шахслар қилиб тарбиялайди.

Умуман олганда ёшлар маънавий салоҳиятини юксалтириш, улар қалбида ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, миллий урф-одатларимиз, қадриятларимиз руҳида тарбиялаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Шундай экан, юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осуда ҳаётни асраш, унинг мустақиллиги ва барқарорлигига муносиб ҳиссамизни қўшиш – ҳар биримизнинг, шу азиз Ватанда яшаётган барча фуқароларнинг, давлат ёки жамоат ташкилотида ишлаши, тадбиркор ёки бошқа касб эгаси бўлишидан қатъий назар, энг асосий вазифаларидан бўлиб қолмоғи лозим.

С.Мадрахимов

Хонқа тумани “Халифаи Худайқули эшон бобо” масжиди имом ноиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *