Фарзанд — Аллоҳ таолонинг буюк инъоми, улуғ неъмати, дунё хаётининг зийнатидир. Фарзанд одобли, тарбияли, солиҳ бўлса, ота-онанинг кўз қувончн, дил сурурига айланади. Агар у тарбиясиз, бадхулқ ва эътикодсиз булса, жамиятнинг шўри, ота-онасига лаънат келтирувчи бўлади. Куръони каримда фарзандлар худди мол-мулк каби инсон хаётини безовчи зийнатга тенглашгирилган: Мол-мулк, фарзанд дунё ҳаётининг зинатидир…(Каҳф 46). Фарзанд Аллоҳ таоло томонидан инсонга берилган энг улуг неъмат бўлиши баробарида омонат ҳамдир. Бу буюк неъматга сазовор бўлган ота-оналар бунинг қадрига етишлари, бунга шукрлар айтиб, фарзанд олдидаги ота-оналик бурчларини пухта адо эташлари, яъни унга чиройли исм қўйишлари, яхши таълим-тарбия беришлари зарур. Токи ўша фарзанд охир-оқибатда Аллоҳ розилигини топадиган, миллатга, Ватани, ота-онасига муносиб ўғлон, тенгдошлари хурмати ва мухаббатини қозонган етук бир инсон бўлиши борасидаги масъулятли вазифаларини чин ихлос ва садоқат билан адо этадиган фаол инсон бўлиб камолга етиши керак. Хадиси шарифда «Ота болага гўзал одобдан яхшироқ нарсани бера олмайди». Бошқа бир хадиси шарифда “Болаларингиз ва аҳли аёлларингизга яхшилик қилишни ўргатингиз ва уларни хушхулқ билан тарбиялангиз». Шy ўринда ибратли бир ривоятни келгириб ўтиш ўринлидир: «Хасан Басрий раҳимаҳумуллоҳ ҳамсуҳбатларидан: «Экин пишиб етилганидан сўнг нима қилинади?» деб сўрабдилар. «Хосил йиғиб олинади», деб жавоб беришибди.. «Шуни билингларки, гоҳида экин пишиб етилмасидан олдин унга офат-касаллик етиши мумкин», деб фарзанд тарбиясига лоқайд бўлинганида оқибати ёмон бўлишига ишора қилган эканлар. Донишмандлар болани ёш ниҳолга қиёслашади. Ниҳол эгри ўса бошласа, дарахтга айланганида уни тўғрилаш ниҳоятда қийин бўлади. Худди шу каби болага ҳам ёшлигндан тўғри тарбия берилмаса, улғайгач уни тўғри йўлга солиш амри маҳол ишга айланади. Унга яхши тарбия бериш дегани айтганини ўша заҳоти муҳайё қилиш ёки яхши едириб-яхши кийинтиришдангина иборат эмас. Энг аввало, боланинг халқумини пок тутиш, яъни унга бериладиган озуқанинг халол бўлишига эришиш лозим. Агар озуқа пок, халолдан топилмаган бўлca, бундай боладан яхши одам етишиб чиқиши гумон иш. Унга меҳр-шафқат кўрсатиш баробарида унга талабчанлик ҳам қилиш, атрофидаги одамларнннг хушхулқли бўлишига эришиш фойдали бирор машғулот, дарс ёки меҳнат билан машғул қилиш ҳам фарзанд тарбиясидаги муҳим омиллардандир. Фарзанднинг ахлоқ-одобига ёмон дўсту ёрларнинг ҳам таъсири жуда катта бўлади. Пайғамбар алайҳиссалом айтганлар: “Яхши ҳамсуҳбат билан ёмон ҳамсуҳбат мисоли мушки анбар сотувчи билан темирчига ўхшайди. Сен мушки анбар сотувчининг мушкидан сотиб олмаган тақдирингда ҳам унинг хушбўй ҳидидан баҳраманд бўласан, темирчининг босқони уйингни ёки кийимингни ёндириб юбормаган тақдирда ҳам, унинг бадбўй ҳидидан кўнглинг хира бўлади”. Хадиси шарифда “Ҳap бирингиз бир раҳбарсиз қўл остингиздагилар борасида масъулсиз « (Имом Бухорий ривояти).
Фарзандларни ёшлик чоғларидан бошлаб илму маърифатга қизиқтириб, ўргатиб бориш лозим бўлади. Зеро, илму фаннинг қайси соҳасига бўлса ҳам қизиқиш пайдо қилиб, ўқиб-ўрганиб маълумот хосил қилган киши, албатта, ўзи, оиласи, халқи ва Ватани учун манфаат келтирадиган инсонлар қаторидан жой олади. Айниқса, таълим муассасаларида ўқишни тугатиб, ёзги таътилга чиққан фарзандларимизга эътиборли бўлишимиз лозим. Ота-оналар фарзандларини кўча-кўйда беҳуда тентираб, бўлмағур, ножўя хатти-харакатлар қилишдан сақлаб, гўзал хулқ эгаси бўлишга чақириш керак. Чунки ота-она, махалла-куй, жамоатчилик эътиборидан четда қолган бола ёмон хулқли кимсалар билан дўст тутинадн, улардан гуноҳ ва жиноий ишларни ўрганади, гиёҳвандлик, ароқҳўрлик, бузуқлик каби ишлардан тап-тортмайдиган бўлиб улғаяди. Бундай тарбияси бузуқ болалар кейинчалик ота-оналарига ҳам, жамиятга ҳам катта кулфатга айланади. Шунинг учун ҳам ёшларимиз, фарзанларимиз ҳамма орзулари ушаладиган, интилишлари қўллаб-қувватланадиган мамлакатда яшаётганидан бахтиёр бўлишлари керак. Энг муҳими ана шу ғамхўрлик ва эътиборга муносиб бўлишлари лозим. Барчаларимиз азиз фарзандларимиз, набираларимиз бахти учун суюниб яшайлик» уларнинг ёшлик йиллари саодатли, шукухли замонга туғри келганини уларга англатайлик, буларнинг барчасига шукр қилиш керак. Болаларимиз хамманинг хавасини келтирадиган, истеъдодли бўлиб вояга етишяпти. Бугунги кунда спорт, санъат, мусиқа, фан-техника сохасида юртимиз довруғини жаҳонга ёяётган ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Яна қанчалари ана шундай орзу-хавас билан хаётга ишонч ва интилиш билан яшамокдалар. Ёшлар дилидаги бундай пок ниятлар бугун барчанннг онгу шуурига бирдек жо бўлган. Буларнинг бари тинчлик-осойишталик, фаровон хаёт маҳсулидир. Буларни фарзандларимизга тушунтириш барчамизнинг вазифамиздир.
Х.Аҳмедов
Шовот тумани бош имом-хатиби