Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг имом-хатиблари ўртасида “Йил имоми” кўрик танловини ўтказиш тўғрисидаги низомига асосан Хоразм вилоятида 10 август куни танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Иштирокчилар ЎМИ Хоразм вилояти вакили Х.Абдуллаев, Урганч шаҳар бош имом-хатиби Х.Кенжаев ва “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юрти маънавий ва маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосари У.Рахимовдан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов низомига мувофиқ, уларнинг илмий савияси, дунёқараши, бугунги кунда олиб бораётган фаолиятлари муносиб баҳоланди.
Танлов юқори савияда ўтказилди ва якуний натижалар қуйидагича бўлди:
Қўшкўпир туманидаги “Аз Замахшарий” жоме масжиди имом-хатиби Мансуров Мансуржон биринчи ўринни қўлга киритиб, танловнинг республика босқичига йўлланма олди.
Урганч туманидаги “Қамбар бобо” жоме масжиди имом-хатиби Вайисов Тожибой ва Гурлан тумани “Усмон Саид бобо” жоме масжиди имом-хатиби Бобожонов Алишерлар фахрли иккинчи ўринни эгаллашди.
Учинчи ўринга Урганч шаҳар “Кўзли ота” жоме масжиди имом-хатиби Отажонов Хошимжон муносиб деб топилди.
ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги