Аллох таолонинг улуғ неъматиларидан бўлмиш истиқлол шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. Ҳалқимиз ўз ҳаётини буюк аждодларимизга муносиб тарзда ўтказиш имкониятига эга бўлди. Муқаддас динимиз ботил мафкуралар ва дахрийлик тайзиқидан ҳалос топди. Диний ва миллий қадриятларимиз қайтадан равнақ топди.
Собиқ иттифоқ даврида биз ўз тарихимиз, ўзлигимиздан ажралиб, диний эътикодимиз, алломаларимиз, буюк бобокалонларимиз, уларнинг бебаҳо меросларини ўрганиш имкониятидан махрум қилинган эдик. Яратганнинг инояти истиклолимиз туфайли миллийлик ўзликни англаш, эътиқод ва виждон эркинликлари тикланди.
Бугун юртимизнинг ҳар бир гушасида бўй кўрсатиб турган озод ва обод ватан манзаралари, аввало истиклол шарофатидандир. Барча соҳаларда эришган юксак марраларимизга бугун бутун жахон тан бераётгани бизга чукур ифтихор бағишлайди.
Хақ таолога беадад шукроналар бўлсинки, юртимизда тинчлик осойишталик ҳукм сурмоқда. Бу тинчлик неъматининг кадрига етмоғимиз, уни асраб авайлаш учун хар биримиз харакат қилмоғимиз лозим. Чунки бу доруломон кунларга ўз-ўзидан эришилгани йуқ. Аллоҳ субҳанаху ва таоло қуръони каримда: “Агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз,албатта (уларни янада) зиёда қилурман…..” деган.
Бизлар хам берилган неъматларнинг қадрига етиб, динимиз ривожига кўрсатилаётган шароит ва ғамхўрликларни Аллоҳнинг улуғ марҳамати деб қабул қилишимиз, бунинг шукронасини ҳамиша адо этишимиз лозим.
Пайғамбаримиздан (алайҳис салом) ривоят қилинган ҳадисда айтилганидек “Ким инсонларга улардан кўрган яхшиликлари эвазига шукр қилмас экан, демак Аллоҳга ҳам шукр қилмабди” деганлар.
Шунинг учун хар биримиз ватанимиз мустақилликини ва тинчликини асраб авайлашда сидқидилдан холис хизмат қилишимиз керак бўлади.
Инсоннинг ватани ва халқига бўлган садоқати унинг тараққий топиб, хар тамонлама мустахкам ва қудратли бўлиши хамда халқининг тинч-осуда ва фаравон ҳаёт кечиришига қай даражада ҳисса қўшиши билан ўлчанади.
Шоир айтганидек:
Ватан дарди ила куйласа гар жон
Ўша жон эгаси хақиқий инсон
Ҳалқимиз, айниқса камол топаётган ёшларимизнинг тинчлик ва барқарорликнинг қадрига етишлари, ватанни севиш, уни асраб-авайлаб, янада ранақ топтириш йўлида фидойилардан бўлишлари учун кенг миқёсда тарғибот ишларини олиб боришимиз лозим.
Х.Нуриев
Қўшкўпир тумани «Ибн Ямин бобо» масжиди имом-хатиби