Мамлакатимизда ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат-эҳтиром руҳида камол топтириш, уларни маънавиятимизга ёт зарарли ғоялар таъсиридан ҳимоялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозирги оммавий коммуникация технологияларининг шиддат билан ривожланиб, интернет тармоқларидаги xизматлардан фойдаланувчилар орасида ёшларнинг тобора ортиб бориши, бу борада ҳар биримизни янада ҳушёрроқ ва огоҳ бўлишимизни талаб этмоқда. Хар бир нарсани ижобий ва салбий томони бўлганидек, ижтимоий тармоқлар ҳам яхшиликка ёки ёмонликка хизмат қилиши мумкин. Бизнинг вазифамиз уни эзгу йўлда хизмат қилдириш чораларини кўриш, унинг зарарларидан чеклашга ҳаракат қилишдир. Бугунги юртимизда ва узоқ-яқин минтақаларда юз бераётган воқеаларни инобатга оладиган бўлсак, ҳали онги, ҳаётий қарашлари шаклланиб улгурмаган ёшларни чалғитишга қаратилган ғаразли кучлар ҳам интернет имкониятларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга уринаётгани ва бундай интилишларнинг қандай салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эътибордан четда қолдириб бўлмайди.
Ёшларимизни мустақил фикрлайдиган, оқни қорадан, дўстни душмандан ажратишга қодир бўлган, иймон-эътиқодли, миллий ва умуминсоний қадриятлар рухида тарбиялаб, бой тарихимиз ва улуғ аждодларимиз ҳақида уларнинг хабардорлик даражасини оширишга эътибор қаратмас эканмиз, биз ўзгалар томонидан динни тарғиб қилиш орқали терроризм, экстремизм, диний адоват, оила институтига беписандлик, қонунчиликка ва кўп асрлик миллий урф-одатларимизга риоя қилмаслик каби салбий таъсир кўрсатилишига йўл қўйиб ва ёшларимизнинг порлок келажагига путур этказишимиз мумкин».
Бугунги кунда имом-хатиблар кенг жамоатчилик орасида мамлакатимизда хукм сураётган тинчлик ва хотиржамликни куз қорачғидек асраб-авайлаш, бундай барқарор ва осойишта муҳит осмондан тушмаётганини тapғиб этиш, ота-боболаримиз минг йиллардан буён пок сақлаб келаётган ислом дини ҳар қандай зўравонликка, бyзғyнчиликкa бегунох, инсонларнинг қонини тукишга мутлақо қарши эканини оят ва хадислар асосида, жонли мисоллар ёрдамида таъсирчан етказиб беришлари зарур.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бугунги кунда энг муҳим вазифамиз ўсиб келаётган ёш авлодни диний-миллий қадриятлар асосида тарбиялаш, улар қалбида ўз ҳалқи, ватанига меҳр- садоқат туйғусини кучайтириш, уларни ҳар хил бузғунчи кучларнинг ахборот хуружларидан огоҳ этиш ва муносиб ҳимоя қилиш ҳар биримизнинг устувор вазифамиздир.
Шунинг учун доимо ён-атрофда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга хушёрлик ва огоҳлик кўзи билан боқиб, жамият олдидаги омонатимизни адо этиб боришимиз лозим. Аллоҳ таоло ҳаммамизга шундай хайрли ишларда мададкор бўлсин.
У.Бабажанов
Урганч тумани “Шоликор” масжиди имом-хатиби