Кейинги йилларда хар хил тоифалар 15 асрлик мусулмонларни соф ақидаларига зид ўлароқ уларни ширкда айблагаш кўпайиб кетди. Ваҳолангки ўзлари Ислом дини ақидаси бўйича бирор илмий асосга эга эмаслар.
Тавҳидни шартлари 3 та.
1.Аллохдан ўзгани илоҳ деб билмаслик.
لا إله الا الله Аллохдан ўзга илоҳ йўқ.
2.Аллохдан ўзга ибодатга лойиқ зот йўқ деб билиш.
3.Аллохдан ўзга яратувчи ва таъсир қилувчи йўқ. деб билиш.
لا حول ولا قوة إلا بالله Аллохдан бошқада куч ва кувват йўқ.
Кимда шу шартлардан бирортаси йўқ бўлса у тавҳиддан чиқиб ширкга кирган бўлади. Аллох сақласин. Лекин шу шартлари сақланиб қолган киши отасига, устозига ёки бирор улуғ кишига хурмат юзасидан таьзим қилган мўминни ширкда айблаган кишини ёки тоифаларни ўзлари шу жарликга тушиб қолган бўлади. Шу билан бирга фарзандни отасига бехурматлик қилиб, шогирдни устозига оқ бўлиб ва оддий халқни рахбарига қарши чиқадиган қилиб қўйишдек разил тоифаларни ғояси, мақсади бу.
Ҳақиқий мусулмонларни хурмат-эҳтиромини, таьзим ва итоаткорликларини, васила ва шафоат сўрашларини ширк дейдиганлар бу йўлидан қайтсинлар.
Аллохнинг бизга берган неъматлари хисобсиз. Биз уларни ҳар қанча санасакда адоғига ета олмаймиз. Хисобсиз неъматлар ичра бир неъмат борки, бу неъмат барчага бирдек зарур. Бу неъмат “Тинчлик” эканини барчамиз биламиз. Чунки, ҳар қайси жамият ривожи, тараққиёти, истиқболи, халқининг фаровон турмуш тарзи учун биринчи навбатда тинчлик керак. Аллоҳнинг бизга берган бу неъмат қадрини, борор бир миқдор ёки бирор бир ўлчов билан ўлчаб бўлмайди. Тинчлик Аллохнинг энг улкан энг азиз ва бебахо неъмати. Уни асраш қадрига етиш ва бу неъматга шукр қилиш ҳаммамиз учун бирдек шарт. Пайғамбаримиз с.а.в. хадиси шарифларида “Икки неъмат борки, инсонларнинг кўплари ундан ғафлатдадирлар. Булар тинчлик ва саломатликдир” деганлар. Минг афсуслар бўлсинки, бугунги тахликали замонда бутун бир мамлакатнинг тинчини бузиш пайида юрган кимсалар мамлакат тараққиётини издан чиқариш, юрт равнақи, миллат маданияти, маърифатига рахна солиш, ахоли орасида нотинчлик келтириб чиқариш, жамият келажаги ёшларни йўлдан оздиришнинг турфа ҳил йўлларини ўйлаб топмоқда. Жамиятда парокандаликни юзага келтирадиган “Диний экстремизм”, инсон наслига, динига, жонига, молига зарар берувчи “гиёхвандлик”, аср вабоси, юртимиз келажаги бўлмиш ёшларга худбинликни, маданиятсизликни тарғиб қилувчи “Оммавий маданият”, жамиятда ахил ва иноқ яшаётган ахоли орасида келишмовчиликларни келтириб чиқарувчи “Миссионерлик” каби иллатлар шулар жумласидандур.
Бу каби иллатлар орқали ғаламис кимсалар юртимиз ёшларимизни алдаб ўз юртига, ўз миллатига, оиласига, ота- онасига, ва динига, қарши қўймоқда. Мақсад эса барчамизга аён, аниқ ва равшан. Юртимизнинг тинчлиги истиқлолимизнинг боқий бўлиши, элу–юртимиз тинчлигини асраб-авайлаш учун биздан талаб қилинадиган нарса эса огохликдир.
Аллоҳ бизга инъом қилган неъмат борки, шукр қилишлик билан зиёда бўлади. Чунки, Аллоҳнинг “Агар берган неъматимга шукр қилсаларингиз уни сизларга зиёда қилурман” деган ваъдасини кўпларимиз биламиз ва эшитганмиз. Тинчлик неъмат унинг шукри эса огохлик десак муболаға бўлмайди. Тинчликни асраш фақат чегара посбонлариинг ёхуд бу ишга мутасадди бўлган кишиларнинг вазифаси деган киши катта хато қилади.
Қ.Машарипов
Урганч шаҳар “Мискин бобо” масжиди имом-хатиби