Меҳмон юртнинг зийнатидир

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қиладилар: “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, меҳмонини ҳурмат қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, қўшнисига яхшилик қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхши сўз айтсин ёки жим бўлсин” (Байҳақий ривояти). Меҳмонни ҳурмат қилиш пайғамбарлар суннатидир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бирин­чи меҳмон кутган киши Иброҳим (алайҳис­салом) бўлган эди”, деганлар (Бай­ҳақий ривояти).

Бугун Ўзбекистон очиқлик сиёсатини олиб бориши натижасида халқаро майдонда ўз обрў-эътиборини мустаҳкамлаб бормоқда. Бу, аввало, қўшни давлатлар ва нуфузли ташкилотлар билан ҳамкорлик фаолияти, шунингдек, давлат органларининг халқ манфаатларини тўла ифода этишига қаратилаётган эътиборнинг самарасидир. Муҳтарам Президентимиз тинчлик-осойишталик ва барқарорликни таъминлаш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, халқимиз учун муносиб турмуш шароитини яратишни бош мақсад қилиб белгилаб бердилар. Куни кеча Юртбошимизнинг «Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик» сарлавҳаси остидаги мақолалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Бу галги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси Янги Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётганлиги барчани диққат марказини тортмоқда. Шунинг учун ҳам муҳтарам Юртбошимиз ўз мақолаларида “Самарқанд руҳи” – ҳамкорлик, ўзаро англашув ва дўстлик ифодаси”дея аниқлик киритдилар.

Ташкилотнинг амалдаги раиси сифатида Ўзбекистон Самарқанддаги саммит кун тартибига сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт, транспорт-коммуникасцияси, гуманитар ҳамкорлик ва бошқа соҳаларда кўплаб таклифларни илгари сурганини эслатди.

Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги нафақат халқаро муносабатларда мулоқотни йўлга қўйишга, балки иқтисодий соҳаларда фойдаланилмай ётган имкониятларни ишга солиш, янги бозорларни ўзлаштириш, ишбилармон доиралар ва тадбиркорлик вакилларининг ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш, халқаро логистика шунингдек, ташкилотга аъзо мамлакатларга инвесторларни жалб қилиш учун самарали майдон пайдо бўлишига имконият беради.

Бугун истиқлол шарофати билан буюк келажагимизни яратаётиб, улуғ аждодлар шавкатидан баҳра олган ҳолда миллий-маънавий мамлакатлараро борди келдини янада мустаҳкамлар эканмиз, Аллоҳга бўлган буюк эътиқодда янада собит туриш билан бирга ёшларимизни дунёвий илм ва тараққиёт чўққилари сари ИншаАллох илҳомлантирган бўламиз. Халқимиздан чиққан истедодлар манаман деган халқларни лол қолдирган даврлар хам азиз аждодларимиз хам кўп бўлган. Ҳозир юртимиз ўз бошидан ўтказган барча даврларга қараганда ҳам энг қулай имкониятлар яратилган даврга етиб келди. Шундай экан, ёшларимиз қалби қайси йўналишга кўпроқ оловланса, ушбу йўналиш бизнинг келажагимиздан дарак беради, деб ўйлайман.

Х.Матяқубов

Хонқа тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *