Аллоҳ таоло инсониятга беҳисоб дунё ҳаётини неъматини берган, шулар қаторида фарзандни зийнат қилиб берган. Ислом динида фарзандларимизни ҳам жисмонан ҳам маънавий таълим тардиясига алоҳида эҳтиборли бўлишга чақиради. Қуръони Каримни мингдан зиёд оятлар одоб-аҳлоқ, тарбия ва илмга алоқадорлиги инсонни баркамолликка етаклайди.
Азизлар, бугунги кунда ёшларимизга жуда кўп имкониятлар яратиб берилган. Ёшларимиз бу имкониятлардан оқилона ва тўғри фойдаланишлари керак ва лозим, лекин минг афсуслар бўсинки, баъзиларнинг фарзандлари айниқса мактаб ёшидаги йигитлар вақтларининг аксарини интернет ва компьютер ўйинларини ўйнаб, инсоннинг қалби ва аҳлоқига зарар келтирадиган расм ва видеоларни томоша қилиб тўғри йўлдан адаштирувчи нотаниш инсонлар билан вақтларини улар билан ўтказиб умрларини зое қилмоқдалар.
Азизилар, баъзи оилаларда фарзандларининг телевизор ёки телефонлардан қандай фойдаланаётганига эътибор берилмаётир. Фарзандларимизни ота оналара эмас, балки ўша “техника жиҳозлари” тарбияламоқда. Ҳар бир ота-она болалари тарбияси учун жавобгар эканлигини эсдан чиқармайлик.
Ҳар биримиз ёшларни таълим тарбияси юртимизда ёшлар учун олиб борилаётган ислоҳотларни ўзаро амалга оширишда ҳамжиҳатлик руҳида тарбияламоғимиз керак, дунёқарашини ва тасаввурларини ўзгартирмасак, шунда кўзланган мақсадга етамиз. Раъд сурасининг 11-оятида ёзилишича: “Албатта бирор қавм ўзларини ўзгартирмагунча, Аллоҳ уларни ўзгартирмас.” Ҳар бир ота-она фарзанди дунёда бахт саодатли, илм маърифатли обрў эътиборли бўлишини ҳоҳлайди, оҳиратда эса жаннатий бўлиши орзусида бўлади. Ҳар биримиз ёшларимизни обод аҳлоқли, илм маърифатли қилиш билан биргаликда, Яратганни таниб, Пайғамбари ким, дини нима, имон калимасини биладими, мазҳаби ким эканлигини билмоғи лозим.
Азизлар, ҳар бир ота-онанинг бурчи фарзандларини ёмон ҳулқли кимсалар таъсиридан сақлаб ёмон йўлларга кириб кетмаслигини олдини олиш ҳар бирмизни бурчимиз эканлигини билишимиз керак, чунки ота она фарзадига яхши, ростгўй дўст танлашда ёрдам бериши керак. Нмага деганда ўспиринлик пайти инсоннинг феъл атвори ва руҳияти шаклланадиган асосий давр ҳисобланади, бундай пайтда дўстларнинг таъсири катта бўлади.
Ҳазрати Умар (РА) ўғиллларига шундай насиҳат қилдилар: “Имонли, эътиқодли, ақлли ва одобли киши билан дўстлашгин, у муҳтожлигингда ёрдамчинг, қийин кунларингда қўлловчи, маюслигингда, қувончинг, хотиржамлигингда зийнатинг бўлади.” Бундан маълум бўладики, ҳар бир олинган маълумотни текшириб, асосли ёки асоссиз эканини билиб унга амал қилмоғимиз керак, ўша маълумотга қараб иш тутиш ислом таълимотига тўғри келсагина тўғри эканлигини билиб амал қилмоғи керак. “Илм” деганда фақат диний билим эмас, балки дунёвий илм, инсонларга фойдаси тегадиган илмларни ҳам билмоғи керак.
Аллоҳ таоло ҳайрли ишларимизда мададкор бўлсин ва юртимизни турли туман ғаразли мақсадлардаги фитналардан омонда сақласин.
А.Усманов
Боғот тумани “Иморат бобо” масжиди имом ноиби