Одоб инсоннинг кўрки

Аждодларимизнинг  миллий қадритлар  сарчашмаси бўлган бой тарихий меросни келажак авлодга  чуқур ўргатиб, ёшларнинг онгига сингдирмоқ керак. Чунки тарих ёшларни ҳаёт воқеа-ҳодисаларга  онгли муносабатда бўлишга ундайди. Боланинг мурғак қалбида  Ватанга меҳр туйғуларини, бугунги кун қадрига етиш ҳиссини  уйғотади. Ёшларимизни она ватанга садоқатли қилиб тарбиялашда аввало, имон-эътиқод, меҳр-оқибат, диёнат, адлу инсоф, орият ва ғурур каби эзгу фазилатларни  шакллантириш  муҳим аҳамият касб этади.

            Юртимиздан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий  каби жаҳонга донғи кетган  буюк алломалар етишиб чиққан. Ёшларимиз ана шундай буюк  зотларнинг  авлодлари эканини  унутмаган ҳолда, боболаримиз бошлаган  қутлуғ ишларнинг давомчиси, ватанимизга муносиб фарзандлар бўлмоғи лозим. Шунингдек ҳаётда кўпни  кўрган, меҳнатда суяги қотган, отохонлару- онахонларимиздан ўрнак олишлари керак. Одоб ахлоқ, ҳаё-ибо, ор-номус, диёнат  боқий қадриятлар халқимиз бой маънавиятининг  ажралмас қисмига айланган.

          Фарзанд тарбиясида  ислом дини белгилаб қўйган  муҳим қоидалардан яна бири  болани  ёшлигидан  жамоат орасида ўзини чиройли тутиши одобларига одатлантиришдир. Фарзанд улғайиб, инсонлар билан ўзаро муомалага киришади. Ўзаро муомала ҳамда муносабат одобларига  амал қилганлар  имон, тақво, ақидасида  ҳамда дўстлик , меҳрибонлик, ўзидан бошқани афзал кўришни ўрганади.

            Тўғри йўлдан оғишмаслик, инсофли–адолатли бўлиш, нафс орзусига қарши бориш, олим фозиллар билан суҳбат қуриш, катталаарга ҳурмат   ва кичикларга  шавқат қилиш  самимий дўстлар  маслаҳати билан иш тутиш, муҳтожларга ёрдам кўрсатиш эъзгуликнинг маъданидур. Ҳалол меҳат муҳтожларга ёрдам, ғазаб вақтида ёмон сўзлардан тилни тийиш ва бировга озор беришдан қўлни тийиш, камчиликни битириб , ҳамда ёмон хулқ–атворни  тузатиб  гўзал ахлоқ, одоб соҳиби бўлиш  энг яхши фазилатлардандур.

          Ҳамма замонларда ҳам  яхши хулқли, олижаноб, ширин сўз,  ҳалим инсонлар  жамиятнинг кўрки  одамларнинг аълоси бўлиб келган. Чунки яхши хулқ  инсонларни  бир- бирига улфат қилади , ёмон хулқ  уларни ажратиб ташлайди. Яхши хулқ муҳаббатни,  ҳамкорлик  ва муросани тақозо этса, ёмон хулқ  нафрат, ҳасад ва келишмовчиликларга сабаб бўлади.

              Халқимиз азалдан ўзининг болажонлиги, оилапарварлиги билан ажралиб туради. Албатта , фарзандга меҳр қўйиш, қорнини тўқ, устини бут қилиш   ўз йўли билан, лекин уларни ёшлик чоғидан бошлаб тълим тарбияли, ахлоқ одобли, юксак маънавиятли қилиб вояга етказиш, биз учун доимо  муҳим аҳамият касб этади.  Бу масалага эътибор бермаслик  на фақат айрим ота-оналарга, балки бутун жамият учун жуда  қимматга  тушишини кўпгина ҳаётий  мисолларда кўришимиз мумкин.

            Ёшлигидан солиҳ бўлиб ўсган ўғил- қизлар ота-онага меҳрибон, ватан ва халқига муҳаббатли бўлади, яхшилик ва меҳр муҳаббат  қалбида мустаҳкам ўрин олади. Имом Ғаззолий “Эй фарзанд!” китобида солиҳ инсонларга хос вазифаларни баён этиб, бундай дейди:” Бола бир асалари муми кабидур. Мураббий уни истаган шаклга солиши мумкин. Бола ота-онасининг ёнида  бир пок саҳифа кабидур. Унинг қалбига  ҳеч бир нақш ёки сурат  солинмагай. Аммо бундай қалб  ҳар қандай нақшни олишга ҳозир, яъни ҳамма нарсага мойилдур. Шунинг учун ҳам уни  гўзал амаллар билан банд этиш лозим. Бу қалб эзгуликлар ва билимлар билан тўлдирилса , фарзанд баркамол инсон бўлиб етишади.

З.Машарипова

Урганч шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *