ИСЛОМОФОБИЯ — НАМОЁН БЎЛИШ ТУРЛАРИ

Ислом динига нисбатан «…айрим сиёсатчилар, давлат арбоблари ва коллектив нашрларнинг яққол иғвогарлик руҳидаги сурбетларча, мутлақо асоссиз даъво ва чиқишлари айниқса жиддий ташвиш уйғотади.

Бу борада гап кетганида, мисол тариқасида қуйидаги фактларни келтириш мумкин: мусулмонларнинг муқаддас дини бўлмиш ислом динини халқаро терроризм билан боғлашга уринишлар, ғарб матбуотида турли ҳажвий расмлар чоп этиш орқали пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг шаънини таҳқирлашга қаратилган ҳатти-ҳаракатлар содир этилмоқда, миллионлаб одамларнинг миллий ғурури ва нафсониятига тегадиган бирёқлама, асоссиз баҳо ва хулосалар калтабинларча баён қилинмоқда».

Осиёда тинчлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Давлат раҳбарлари Кенгашининг Шанхай шаҳрида бўлиб ўтган мажлисида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А. Каримовнинг 2006 йил 15 июнда сўзланган нутқидан.

Бугунги кунда айрим ислом давлатларида исломдан сиёсий мақсадларда фойдаланишга уриниш ҳолатлари кузатилмоқда. Бундан ташқари, 1979 йилда Эрон Ислом Республикаси деб эълон қилингач, ушбу давлатнинг конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган ислом инқилобини экспорт қилиш концепцияси амалга оширилиб келинмоқда. Унга кўра, дастлаб ислом инқилоби мусулмон давлатларига, кейинчалик бутун дунёга экспорт қилиниши лозим. Ҳозирги ахборот технологиялари ривожланган даврда исломни сохталаштириш ва обрўсини тўкишга қаратилган ҳаракатлар глобал миқёсда ҳам олиб борилмоқда. 1990-йилларнинг бошида Вьетнамдаги партизанларга қарши ахборот уруши бўйича мутахассис америкалик Сэмюэл Хантингтон ўйлаб топган ва гўёки “цивилизациялар тўқнашуви” бўлаётгани ҳақидаги мафкуравий дезинформация жамоатчилик онгига сингдирилмоқда. Хантингтон режасини яхшироқ тушуниш учун ундан олдин ўтган Аллан Даллеснинг Совет иттифоқига қарши доктринасига мурожаат қилиш керак. Чунки ғарб назарида, энди “коммунистик хавф” тушунчаси ўрнига “Ислом хавфи” тушунчаси илгари сурилмоқда. Исламофобия” нима? Ғарбий Европа давлатларидаги айрим сиёсий партиялар ва уларнинг етакчилари ўзларининг популистик рухдаги баёнотлари орқали ҳам ислофобиянинг кучайишига сабабчи бўлишмоқда. Сиёсатшунослар фикрича, мазкур партиянинг Франция сиёсий ҳаётида муваффақият қозонишига асосий сабаблардан бири унинг дастурида айнан аксилмигрант ва аксилисломий популистик ғояларнинг мавжудлигидир.

Қолаверса, унинг етакчиси Марин Ле Пен исломофобия кайфиятидаги баёнотлар билан чиқиш қилиб туради. Хусусан, у 2010 йилда мусулмонларни фашистларга қиёслаган баёнот билан чиқиш қилганлиги жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлган. ПЕГИДА – Ғарбнинг исломлашувига қарши европалик ватанпарварлар ҳаракати 2014 йилда Германияда ташкил топган бўлиб, уларнинг тарафдорларининг фикрича, гўё “европанинг исломлашуви”га қарши акциялар ўтказиш билан шуғулланади.

Мутахассислар фикрича, бу каби ҳаракатларнинг асл мақсади аҳолининг Европада юзага келган “мигрантлар инқирози” туфайли Ғарб давлатлари амалдаги ҳукуматларининг миграция соҳасидаги сиёсатидан норози кайфиятидан фойдаланган ҳолда ҳокимиятга интилишдир. Айрим тадқиқотчилар фикрига кўра, «исламофобия Ғарб мамлакатларида мусулмонлар сони кескин ошиб бораётгани ва ислом маданиятининг Ғарб цивилизациясига рақобатчи сифатида қаралаётгани сабабли ҳам сақланиб келмоқда». Хусусан, Европа Иттифоқи мамлакатларида ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, ушбу мамлакатлар аҳолиси ўз давлатларида мусульмонлар улушини асл миқдорига қараганда анча кўп деб ҳисоблаши маълум бўлган.

Мисол учун, Францияда аслида аҳолининг фақатгина 8% мусульмонлар ташкил этишига қарамасдан аҳоли уларнинг сонини 31%дан кам эмас, деб ҳисоблайди.

Айтиш керакки, ҳозирги пайтда Европа Иттифоқидаги мусулмонларнинг умумий сони 29 млн. кишини ташкил этади ва бу кўрсаткич 2030 йилга бориб 58 млн.га етиши кутилмоқда. Ғарб оламида исломга қаршилигини бўрттириб, миллатлар ҳамда динлар ўртасида келишмовчиликни чуқурлаштиришга уринишларнинг кучайишига мисол 2005 йил сентябрда Даниянинг «Юлландс-Постен» газетасида Муҳаммад (с.а.в.) шахсига нисбатан ҳақоратомуз карикатураларнинг ишлаб чиқилиши; 2007 йилнинг августида Швейциянинг «Нерайкс Аллехада» газетасида Мухаммад (с.а.в.)нинг рассом Ларс Вилкс томонидан ҳақоратомуз шаклда чизилган карикатураси; 2015 йилнинг январида Франциянинг «Шарли Эбдо» сатирик журналида “махсус” “Шариат Эбдо” сонининг чоп этилиши ва унда Мухаммад (с.а.в.)нинг карикатуралари босилиши ва бошқалар.

Малайзия ҳалқаро ислом университети профессори Лоуей Сафи фикрига кўра, ҳозирги кунларда жаҳон ОАВда «исламофобия»нинг қуйидаги кўринишлари мавжуд

1.Исломий дунёқараш ва урф одатларни бузиб кўрсатиш.

Бунда асосан ислом манбалари ва тарихий фактлар бузиб кўрсатилади. Жумладан, айрим манбаларда гўёки исломда “педофилияга рухсат этилгани” даъво қилинади.

2.Ислом дин иннинг радикал диний уюшма ғоялари билан алоқаси борлигини “тасдиқлаш ” учун “ тадқиқодлар” олиб бориш.

Масалан, агар “Google” қидирув тармоғига «Қуръондаги ҳатолар» деб қидирув берилса, 659 мингдан ортиқ “ахборот” чиқиб келади.

3.Ислом динини ғарб жамияти учун гўё нотинчлик манбаи сифатида кўрсатиш.

Кўп ҳолларда Ғарб жамиятларида барча мусулмонларни “террорчи” қиёфасида тасвирлаш ҳолатлари учраб туради.

Бунинг оқибатида жамиятда ислом динига эътиқод қилувчилардан чўчиш юзага келган.

4.Мусулмон оламига нисбатан ноҳақлик ҳолатларини оқлашга уриниш.

Аксарият Европа давлатларида ислом динига нисбатан ноҳақ бўлган айрим суратларни тайёрлаган ва чоп этган шахслар оқланиб келади. Бу ҳолатга нафақат йирик сиёсий арбоблар, балки суд органлари томонидан ҳам йўл қўйилаётгани айниқса хавотирлидир. Хусусан, Франциядаги 2015 йилдаги террорчилик ҳаракатлари қурбонлари билан бирдамлик намойишида 40 дан ортиқ давлат раҳбарлари ва юқори мартабали шахслари иштирок этганлиги ва бунда “Шарли эбдо” нашри томонидан “исломобия”нинг кўриниши бўлган материалларнинг чоп этилиши гўёки “сўз эркинлиги” ниқоби остида оқланиши ҳолатлари кузатилди.

Бу борада Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов Олий Мажлис Сенатининг 2015 йил 22 январь куни бўлиб ўтган мажлисида фикр билдирди: Ўзбекистон ОАВ мамлакатимиз Раҳбарининг қуйидаги сўзларига эътибор қаратганлар: “Франциядаги бу намойишлар оладиган бўлсак, бу каби ўйинларнинг барчаси хўжакўрсинга, ҳаммаси ўзига сохта обрў топиш учун бўляпти. Диний масалани ўртага қўйиш, диний масалани сиёсатлаштириш, дин ҳисобидан обрў топишга уриниш – бу бирорта динга ёқмайди. Мен сизларга айтсам, бу “ўйин”нинг томирида, негизида нималар бўлаётганини, кимлар буни ташаббускори бўлаётганини, бунинг орқасида қандай чуқур мақсадлар тургани маълум. Эътибор беринг, дунёда тинчлик яна мустаҳкамланиб бораётганида битта шунақа бемаза иш чиқиб туради.

Бу каби воқеаларни “популизм” деб баҳолашади, бундай воқеалар “ўзига обрў топиш учун, керак бўлса, ўзига сайловларда кўпроқ овоз олиш учун” уюштирилади. “Мана шундай ўйинлар учун муқаддас Ислом динидан фойдаланаётганларни Худо у дунёда ҳам, бу дунёда ҳам кечирмайди”.

Хайтбоев Азамат

Янгибозор тумани “Саид Кўчак бобо” масжиди имом хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *