Ўзбекистон ҳалқининг истиқлолга эришганлик бахти унинг мустақиллик қомуси бўлмиш Конститутциясида мустаҳкамланган. Конститутция дунё харитасида янги демократик давлат Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлганлигини тасдиқлади. Конститутция ҳалқни ўзини бошқариш, эркинлик ва ижтимоий адолат, инсонпарвар давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш тўғрисидаги орзусини ифодалаган. Конститутцияда мустақил мамлакатимиз мазмуни моҳияти унинг сиёсий иқтисодий ижтимоий ва ҳуқуқий тизимининг демократик табиати умуминсоний қадриятларга содиқлиги фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлари қатъий белгилаб қўйилган.
Бу йил ҳурматли Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан Конститутцияга ўзгартириш тўғрисида бир нечта таклифлар берилди. Призидент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига ўзгартириш кириш ва ташкилий чора тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувида “Биз халқимиз билан маслахат қилиб Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича кенг қамровли ислоҳотларни бошладик. Энг муҳими ўтган олти йил мобайнида бутун жамиятимиз қайта уйғонди, одамларимиз янгича фикрлаш ишлаш ва яшашга интилмоқда “Бугун мана шу демакратик янгиланиш жараёнларига янгича руҳ ва шиддат бериш, ислоҳотларимизни янада чуқурлаштиришни яхши англаб турибмиз. Бугунги кунда конституциявий ислоҳотларимиз “Ватанимиз тақдири ва келажаги учун ғоят муҳим аҳамиятга эга “Чинакам ҳалқ мафкурасини миллатнинг энг муқаддас орзу-интилишларини фақат унинг бош ҳужжати –Конституцияда тўлиқ ифода этиш мумкин дедилар.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев сўзини оҳирида Давлатимиз янгиланаётган бир вақтда Конституциямиз моддаларини ҳаётда тўла қарор топтириш учун барча куч ва воситаларни сафарбар этади. Ҳар бир конституциявий норма ижросини таъминлаш борасида аниқ ижтимоий иқтисодий сиёсий ҳуқуқий чора тадбирлар кўрилади. “Биз ишлашга –иши ,яшашга –уйи бўлган, фуқаролари тинч ва эркин ҳаётдан мамнун , дастурхони тўкин ,оиласи бахтиёр ва фаровон яшайдиган давлат қуришни мақсад қилганмиз. Ана шундай буюк ишлар арафасида турар эканмиз, кучли иқтисодиёт барпо этиб, дунёда муносиб ўрнимизни эгаллашимиз, ҳалқимизга юксак шароитлар яратиш учун ҳам жуда кўп ишларни биргаликда амалга оширишимиз керак дедилар. Конститутциямизга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир бир қанча ўзгартиришлар киритилди. Конституциямиз 1992 йил 8-декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида муқаддима, 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди. Яна шу билан бирга Конституция қабул қилинган кун 8-декабрь мамлакатимизда умумҳалқ байрами сифатида дам олиш куни деб эълон қилинди. Бу йил Ўзбекистон Конституциясини ташкил топганига 30 йил тўлганлиги муносабати билан мамлакатимизни барча ҳудудларида тадбирлар берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Хоразм вилояти Диний қўмита ҳудудий бошқармаси,ЎМИ вилоят вакиллиги, тарғибот груҳи ҳамкорлигида Хива туман отинойилари иштирокида “Конститутция — бахтимиз қомуси мавзусида тадбир ўтказилди.Тадбирда отинойиларимиз томонидан ватанни мадҳ этувчи шеърлар, “Фарзанд тарбияси”, ”Одам савдоси”, “Диний экстремизм ва тераризм”га қарши “Йўлидан адашганлар”, “Оммавий маданият” мавзуларида саҳна кўринишлари ва миллий қадриятларимиздан намойишлар кўрсатилди. Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси ўз ҳалқининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак маъсулиятларни англаган ҳолда Республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга эришиш ва тинчлик ва миллий тотувликни таъминлаш мақсадида қабул қилинган бўлиб у фуқароларнинг ҳар қандай ички ва ташқи таҳдидлардан, қонунбузарликлардан, адолатсизликлардан асрайди. Уларнинг тинч ва фаравон яшашлари учун асос бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўғри англаб олмоғи зарурки у маънавий-маданий эҳтиёжларни ватанпарварлик туйғуларини, халқнинг виждони ва диёнатини ўзида мужассамлаштирган бўлиб биз учун муқаддасдир. Конституциямизда шу сабабли давлатимиз рамзи бўлмиш Ўзбекистон мадҳияси, байроғи ва герби ўз ифодасини топиб мамлакатимиз ҳалқларини бахт саодат сарига етаклайди. Ватанни севмок иймондандир. Ислом ватанга муҳаббат қўйиш ва мансубликнинг ақиданинг бир бўлаги этиб, ватан тупроғини ҳимоя қилишни муқаддас бурч деб қўйди.
М.Абдуллаева
Хива туман бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси