Фарзанд тарбияси шарафли масъулият

Аллоҳ таоло инсонларга дунё ҳаётини зийнати қилиб фарзанд, мол-дунё ато қилди. Ислом динидаги энг муҳим вазифалардан бири — фарзанд тарбиясидир. Ҳар бир инсон ушбу масъулиятни ҳис этиб барча ота-оналар ўз фарзандларининг тарбиясига алоҳида эътибор бермоғи керак ва ҳар қандай шароитда ҳам фарзанд тарбияси билан шуғулланишга вақт топишлари лозимдир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламҳадисларнинг бирида шундай марҳамат қилади: “Ҳар бир чақалоқ ислом фитратида туғилди, токи тили гапирувчи бўлгунча (шу ҳолда бўлади) кейин эса, ота-онаси уни яҳудийлаштиради ёки насронийлаштиради ёки мажусий қилибқўяди деганлар”. Бундан маълум бўладики ислом фитратида дунёга келган болалар ота-онанинг бепарволиги сабабли турли нотўғри йўлларга кириб кетиши мумкин.

Азизлар, ёшлардаги ёмон аҳлоқ ва унинг нохуш оқибатлари учун аввало, ота-оналар ва қолаверса барчамиз масъулдирмиз. Аллоҳ таоло ота-оналарга ҳитобан шундай марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар, ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақлангизки, унда дағал ва қаттиққўл, Аллоҳ буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат буюрилган ишни қиладиган фаришталар (турурлар)) (Таҳрим сураси 2-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламҳам кўп бора ушбу оятдаги амрларни таъкидлаб, фарзанд тарбиясига жиддий эътибор бериш лозимлигини айтганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламайтадилар: “Фарзандларингизга одоб ўргатинг ва одобларини чиройли қилинг”, яна марҳамат қиладиларки: “Фарзандларингизни уч ҳислатга одамлантиринг, Пайғамбарнинг соллаллоҳу алайҳи васалламва унинг аҳли байтининг муҳаббатига ва Қуръони тиловатига, албатта Қуръонни ёд олиб кўтарган қийматда – Аллоҳнинг арши соясидан бошқа бўлмаган кунда – унинг соясида турадилар.”

Ҳурматли азизлар, аҳли байтларнинг муҳаббатига Қуръон тиловатига одатлантириш ҳам иймоний тарбиянинг бир қисмидир. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анху шундай деганлар: “Мен бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида кетаётган эдим менга шундай дедилар: “Эй бола, мен сенга бир неча сўзларни ўргатаман, доимо Аллоҳни ёдингда тут, шунда Аллоҳ ҳам сени доимо эслайди, қачонки бирор нарса сўрасанг, Аллоҳдан сўрагин, қачонки бирор ишда ёрдам сўрасанг, Аллоҳдан тилагин, билгинки, агар барча одамлар бир ишда сенга фойда келтириш учун тўплансалар, Аллоҳ сенга бирор зарарнигина етказа оладилар, қаламлар кўтарилган, саҳифалар қуриб бўлгандир, ҳар бир ота-она ўзини фарзандининг тарбиясига масъулдир, чунки оиладаги муҳит соғлом бўлса, келажаги яхши бўлади бежизга айтмаганлар қилдирни бўш тутсангқўлингни кесади деб, шунинг учун ҳам ҳозирги вақтда фарзандларимизни турли бўлмағур йўлларга кириб кетишлиги беэътиборсизликдан келиб чиқади.

Аллоҳ таоло фарзандларимизни элга юртга манффат келтирадиган олим инсонлардан бўлишини насиб қилсин.

Х.Нуриев

Қўшкўпир тумани “Ибн Ямин бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *