Садақанинг фазилати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Одамни тупроқдан яратган Қодир ва Хаким Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.!!!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга битмас туганмас саловату саломлар бўлсин.

“Аллоҳ судхўрликни фойдасини йўқ қилади ва садақа берувчиларга бойликларни зиёда қилади” (Бақара сураси 276 оят). Садақа молни камайтирмайди. Ким бирон одамни афв этса, Аллоҳ уни бошлиқ қилади. Сув оловни ўчиргани каби, садақа ҳам ҳатоларни ўчиради. Сендан бирор нарса тилаганни қуруқ қайтарма.Тирноқ қадар бўлса ҳам унга бир нарса бер!

Аллоҳнинг соясидан бўлак ҳеч қандай соя бўлмайдиган кунда Аллоҳ етти тоифа кишига Ўз соясидан жой беради. Улардан бир гуруҳи бирон нарса садақа қилиб, буни ҳеч кимга билдирмаган; яни ўнг кўлининг берганини чап қўли кўрмаган кишилардир. Яширинча берган садақалар Аллоҳнинг ғазабини сўндиради. Қариндошлар ўртасида меҳр оқибат пайдо қилади.

“Садақаларингизни агар ошкора берсангиз шуда яхши. Бордию, камбағалларга пинҳона берсангиз-ўзингиз учун янада яхшироқдир ва у гуноҳларингиздан ўтар. Аллоҳ қилаётган барча ишларингиздан ҳабардордир” ( Бақара сураси 271-оят).

Қайси мусулмон бошқа мусулмонни кийинтирса, Аллоҳ уни жаннат яхшиликлари билан кийинтиради. Қайси мусулмон оч қолган мусулмонни едирса, Аллоҳ уни жаннат меваларидан едиради. Ким чанқаган мусулмонни қондирса, Аллох уни асалдай ширин тоза сут билан қондиради.

Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил” (Тавба сураси 103-оят)ни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг аҳлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, ҳасталанганидан кўпроқ таъсир қилади”дер экан.

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди?

Бу ҳақда Қурьони каримда: Ва бирингизга ўлим келиб: “Эй роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам”, демасдан аввал, Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофикун сураси 10-оят) деб айтилган.

Нима учун “Умра қиламан” демайди, “Намоз ўқийман” демайди, “Рўза тутаман” демайди, балки, “Садақа қиламан” дейди. Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.

 

Д.Хужаева

Боғот тумани “Беруний” маҳалла отинойиси 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.